Шовқин
Тасир-тусур, қасир-қусур,
Идиш-товоқ, идиш-товоқ.
Бу дунёда ким беқусур,
Идиш-товоқ, идиш-товоқ.
Сен қиз бўлиб туғилдингми,
Энди бу йўл
Борса келмас, ёлғизоёқ.
Тилингни тий, ишласин қўл,
Идиш-товоқ, идиш-товоқ.
Шеърларингда мантиқ йўқдир,
Оҳанги ҳам бузилганроқ.
Асли умр мағзи недир -
Идиш-товоқ, идиш-товоқ.
Ва ўзингга беркин, қамал,
Жа зериксанг, болалар туғ.
Давом этар ҳаёт яна,
Шарақ-шуруқ, тарақ-туруқ.
Тасаввуринг қуроқ-қуроқ,
Ният майда, дуо майда.
Сиғинганинг идиш-товоқ
Ичингдаги Худо майда.
Сен ким – Туркистон онаси,
Турма ғариб ҳам сарғариб.
Неча айтдим дилрозимни.
Афсус, идиш-товоқ саси
Босиб кетди овозимни.
Тарақ-туруқ,
Тарақ-туруқ...
Mehrinoz Abbosova
Тасир-тусур, қасир-қусур,
Идиш-товоқ, идиш-товоқ.
Бу дунёда ким беқусур,
Идиш-товоқ, идиш-товоқ.
Сен қиз бўлиб туғилдингми,
Энди бу йўл
Борса келмас, ёлғизоёқ.
Тилингни тий, ишласин қўл,
Идиш-товоқ, идиш-товоқ.
Шеърларингда мантиқ йўқдир,
Оҳанги ҳам бузилганроқ.
Асли умр мағзи недир -
Идиш-товоқ, идиш-товоқ.
Ва ўзингга беркин, қамал,
Жа зериксанг, болалар туғ.
Давом этар ҳаёт яна,
Шарақ-шуруқ, тарақ-туруқ.
Тасаввуринг қуроқ-қуроқ,
Ният майда, дуо майда.
Сиғинганинг идиш-товоқ
Ичингдаги Худо майда.
Сен ким – Туркистон онаси,
Турма ғариб ҳам сарғариб.
Неча айтдим дилрозимни.
Афсус, идиш-товоқ саси
Босиб кетди овозимни.
Тарақ-туруқ,
Тарақ-туруқ...
Mehrinoz Abbosova