#retro Бахт ўзи нимадир?
Бахт ўзи нимадир, мен билолмадим,
Севги нима экан, тушунолмадим.
Аммо армонларнинг азобларидан
Қанча тиришсам ҳам чиқа қолмадим.
Бу дунё сиғмаган икки кўзимга,
Тўлиб қолди икки томчи аччиқ ёш.
Пешона деганга ёзилган экан,
Роҳат эмас, фақат чидам ва бардош.
Лекин мен айланмай далли-гадога,
Бошим баланд қилиб қўшиқ айтаман.
Гар ўлсам, ёлвориб эгам Худога,
Бу дунёга қайтаман.
Шунда менинг бошим етиб осмонга,
Дилни андуҳлардан озод қилурман.
Алданиб қолмасдан ёмонларга,
Қандай яшашни ўзим билурман.
Қўшиқ: Насиба Абдуллаева Шеър: Иброҳим Жиянов
Бахт ўзи нимадир, мен билолмадим,
Севги нима экан, тушунолмадим.
Аммо армонларнинг азобларидан
Қанча тиришсам ҳам чиқа қолмадим.
Бу дунё сиғмаган икки кўзимга,
Тўлиб қолди икки томчи аччиқ ёш.
Пешона деганга ёзилган экан,
Роҳат эмас, фақат чидам ва бардош.
Лекин мен айланмай далли-гадога,
Бошим баланд қилиб қўшиқ айтаман.
Гар ўлсам, ёлвориб эгам Худога,
Бу дунёга қайтаман.
Шунда менинг бошим етиб осмонга,
Дилни андуҳлардан озод қилурман.
Алданиб қолмасдан ёмонларга,
Қандай яшашни ўзим билурман.
Қўшиқ: Насиба Абдуллаева Шеър: Иброҳим Жиянов