Адашмасам, Ҳайит арафасини биринчи марта уйдан узоқда ўтказяпман
Ҳайитда доим уйда бўлардим. Онамнинг Ҳайитдаги ҳеч кимда такрорланмайдиган дастурхонининг бошида доимий меҳмони бўлиб- мен ва бизнинг жажжи оила ўтирарди))
Бугун қўшниларнинг "кимники зўр" мусобақали ошини ейиш йўқ. Бугун онамнинг ноанъанавий овқатларини ейиш йўқ. Қайнотамнинг ҳайитликларини олиш йўқ...
Ҳиндистонда арафа эртага, Ҳайит эса душанбада нишонланар экан. Бугун аламимдан Ўрта шарқ ресторанидан шавлага ўхшаган ош, пахлавага ўхшаган Ироқи ширинлик ва бир нималар кўтариб келдим. Татиган бўлдигу кейин иштаҳасиз холодильникка жойладик-қўйдик.
Меҳмонхонанинг зиқ хоналарида ўтирганча, давлат раҳбарининг ҳозиргина эълон қилинган оилавий суратидан илҳомланганча, байрамлар аслида севимли инсонларингиз, дилга яқинларингиз, оилангиз билан байрамлигини чуқур ҳис қилар экансиз.
Азизлар, доим сизни севган, ардоқлаган, сиз ҳаётда қадрлаган инсонлар, азизларингиз бағрида бўлинг. Муҳими, ҳозирги дақиқаларингизнинг ҳикматини топиб яшанг. Яқинларингиз, ўзингиз доим соғ бўлинг, шу баракотли, файзли кунларда беморларимизга шифойи комил ато этсин.
🌹Қурбон Ҳайитингиз Муборак бўлсин! 🌹