Оҳангарон воҳаси ижодкорлари dan repost
#буюклар_муҳаббати
Ойбек ва Зарифа
“...Ойбек ҳар сафаргидек қўлимни маҳкам ушлаб олган.
-Зарифа мени тушингда кўрасанми?-сўрайди у кулиб.
“Йўқ” дегандек бош чайқайман.
-Қизлар тушларида йигитларни кўрмайдиларми?
-Бошқа қизларни билмадим. Аммо мен тушларимда ҳамиша денгизлар ва тоғлар устида учиб юраман. Бу менга роҳат ва ором беради.
-Мен ҳар куни тушимда сен билан бирга бўламан. Бу ҳам менга роҳат ва ором беради.
-Кеч бўлди, қўйворинг,-ялинаман мен.
Хиёбондан аста ўтиб борар эканмиз, Ойбек қўлимни янада маҳкамроқ қисиб олади.
-Ёшман, ёшман, дейсан. Йиллар давомида кутяпман,-дейди у. Сўнг шеър ўқийди:
Лабларим оташи ёқса, ёноғинг,
Умидим – сенда-да ишқ уйғотаман...
...У чоқлар тез-тез бўлиб турадиган учрашувларимизда унинг шоирона сўзлари, нозик ишқ ҳислари, тошқин гўзал суҳбати узун йўлимизни безаб келар эди. Яна биз соатлаб тўхтаб сўзлашар эдик”
“Ойбегим менинг” китобидан
@ohangaron_ijodkorlari