Сайлов дебатини томоша қиляпман.
Халқ демократик партияси раисига «Миллий тикланиш» вакили «ўқитувчиларнинг нуфузини ошириш борасида конкрет нима режангиз бор, неча йил халқ таълими тизимини бошқаргансиз, тизимда ўзгариш сезилмаган эди, мана сиёсий партия раҳбари бўлдингиз, энди ўқитувчи «кўксига шамол» тегадими?» деб сўраса Улуғбек Иноятов аравани қуруқ олиб қочиб, «ўқитувчини таҳқирламанг» деди.
Барака топкур, жаноб Иноятов, Халқ таълими вазири бўлган даврингизда тизим ботқоққа ботиб кетганди-ку! Буни халқ кўрди, жаноб! Халқ ўша-ўша, сиз ҳар замонда ўзгаришингиз мумкиндир... Ахир сизнинг даврингизда ўқитувчи ҳуқуқсиз эди-ку! Даладан қайтмасди-ку устозларимиз! Йўл бўйида мажбурий меҳнат билан шуғулланган нечта ўқитувчини машина уриб кетди?! Ўқитувчиларимизнинг оладиган ойлиги неча чақа эди? Мактабларда эркак ўқитувчи қарийб қолмаган эди-ку! Яна нечта муаммо керак, ўз даврида Сиз кўз юмган!
Ана энди Сизга савол, Улуғбек ака: Ким ўқитувчини таҳқирлаган, аслида?!
@Qurama24