Қўқонжон|Маърифий ахборот канали


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: ko‘rsatilmagan


Бизнинг каналларимиз:
@hanafiyuz
@fatvouzofficial
@yorqinjonqoriofficial
@quqonjonofficial
@arabchauzofficial
@muhammadodilofficial
https://t.me/joinchat/AAAAAFlTwqUAItPx8HTZfw

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
ko‘rsatilmagan
Statistika
Postlar filtri


Arab tilini eng oson yo'llar bilan o'rganishni istaasngiz ushbu kanalga a'zo bo'ling.

https://t.me/arabchauzofficial




Muhammad Odil Hamid | Rasmiy kanali dan repost
#REPOST #DORULULUM

Madarasaga kira olmagan ukalarimizga yana bir fursat.

Dorululum Istanbul madrasa imtihonida olgan baholaringiz bilan o'qishga kiring.
Imom domlalarimiz va o’qituvchilarimiz farzandlariga 100% grand beriladi.

Ushbu telegram profiliga qabul uchun kerakli dastlabki hujjatlarni yuboring:

1. Madrasa imtihonida olgan baholaringiz.
2. Attestat yoki diplomingiz.
3. Rasmingiz.
4. Qur’ondan qancha yodlagansiz?
5. Arab tilidan qaysi kitoblarni o’qigansiz?

https://t.me/talaba_ilmvaqfi

Eslatma!
Hujjat to’liq topshirmaganlar, keraksiz savollar bilan vaqtni oladiganlar bloklanadi.

Ilk qabul 4.9.2022 gacha davom etadi.




Islom moliyasi asoslari darslarini Onlayn o'qishni istaysizmi?

Ma'lumot uchun kanalga a‘zo bo‘ling:
https://t.me/islommoliyasiofficial


|Muhabbat devoni✍ dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#ОФИЯТ_ИЗЛАГАН_ҚАЛБЛАР_УЧУН ⚠️
#ЖИДДИЙ_ЭСЛАТМА❗️
#ДОЛЗАРБ
#УЛАШИНГ
ЮРТИМИЗНИНГ ЭНГ ЕТУК ОЛИМЛАРИДАН - МУҲТАРАМ УСТОЗ МУҲАММАД ШОКИР ДОМЛА НАСИҲАТ ҚИЛИБ БИЗЛАРНИ ОГОҲЛАНТИРАДИЛАР❗️

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌺🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
Муҳаббат девони ✍
Улашинг⬇️
Ⓜ️анзилимиз👇
t.me/muhabbat_d


Endi uyingizdan turib dars topshirishingiz, Arab tili va Qurʼoni Karimni oʻrganishingiz mumkin.

Batafsil >> @darslarimofficial


Kutilgan hadiya

Tolibi ilmlar va ilmni sevadiganlar uchun ajoyib tuhfa.
Ustoz Solihxon domlaning turli mavzudagi darslari quyidagi kanalda tartib bilan davomiy tarzda berilmoqda. Eshitib katta foyda olasiz inshaalloh. Doʻstlaringizga ham yubiring. Savobda sherik boʻling.

Umumiy suhbatlar:
@MuhammadSolihAhmad

Darslar uchun:
@MuhammadSolihdarslari


Muhammad Odil Hamid | Rasmiy kanali dan repost
Zoom orqali darslarga qo'shiling

Qur'on, Arabt tili, tajvid darslarini Zoom orqali o'rganamiz.

Darslarga qo'shilish uchun linkni bosing:

@quron_tajvid_arabtili


|Muhabbat devoni✍ dan repost
БИРГИНА СОҚОЛ УЧУН ҚИЛИНГАН САФАР

Шайхимиз Мужаддид Маҳмуд афанди ҳазратлари Эрзурумга даъват этилиб бир жомеъда ваъз қилганлар.
Маърузадан сўнг бир Адвокат йигит ёнларига келиб дуо олиб насихат сўради. Шайх Ҳазратлари унга соқол қўйиш суннат уни қўйгин, деб таклиф қилдилар. Адвокат; Отам изн берганларида қўярдим деди. Ҳазрат: қаерда Отанг деб сўрадилар. У; Бу ердан узоқ вилоятда Зонгулдакда яшайдилар, деди.
Шайх Маҳмуд афанди ҳазратлари Эрзурумдан Зонгулдакга сафар қилдилар ва йигитнинг отасини топиб унга; "Ўғлинг соқол қўйишни хоҳлаяпти Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи вассалламнинг суннатларини иҳё қилмоқчи, шунга сенинг изнингни олмай иш қилолмади" дедилар.
Таажубланган Ота; Модомики соқол учун шу ергача келган экансиз нафақат ўғлим, мен ҳам бу суннатга амал қилайин деб жавоб берди.

Атрофдагилар: "Биргина соқол учун Зонгулдакга келдикми..?" Деб ўйларди. Шайх Ҳазратлари ўгрилиб шундай дедилар: Ҳаммангиз биргина соқол учун шу ерга келдикми ҳали деяпсизлар..
Мен айтаманки: Керак бўлса Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи вассалламнинг бир суннатлари учун, дунёнинг нариги четига ҳам борилади...

Шайх Маҳмуд Эрен ҳафизаҳуллоҳдан Равшанбек таржима қилди ✍️
•┈┈•❈••✾••❈•┈┈•
http://t.me/muhabbat_d


ҲОКИМ ДЕГАНИ ВАТАН ЭМАС!
Адашмасам Гитлернинг Глобс Гобзингер деган генерали бўлган(номи сал бошқача бўлиши ҳам мумкин). У зирҳли қуроллар бўйича қўмондон бўлган. Унинг ўлими ватан муҳаббатини даъво қилувчиларга жуда улкан дарсдир!
У билан Гитлернинг қарашлари бир-бирига тўғри келмай қолади. Шу сабаб Гитлер билан ажралиб Британиядан сиёсий бошпана сўрашга мажбур бўлади. Инглизлар уни қучоқ очиб кутиб олишади. Унга энг баҳаво жойлардан уй ваъда қилишади. Сўнг ундан зирҳли қуроллар, катта офицерлар ва уларнинг Гитлер билан алоқалари тўғрисида маълумот сўрашади. У маълумот беришдан бош тортади. Масъуллар унга: "Сен бизга ҳеч қандай маълумот бермасанг, биз сенга қандай қилиб сиёсий бошпана берамиз?! Сен Гитлернинг душмани эканингни қандай исбот қиласан унда?!", дейишади.
Глобс дейди:
"Сизларга Гитлернинг мухолифи эмас, ватаннинг хоини керакка ўхшаяпти. Мен ватанимга хиёнат қилмайман!".
Шунда бир инглиз зобити унга дейди:
"Сен биз томон келишинг билан ватанингга хиёнат қилиб бўлгансан!".
Глобс келганига пушаймон бўлади ва Германияга қайтмоқчи бўлади. Аммо инглиз разведкаси унга рухсат бермасдан уни қамайди. Қамоқда ундан маълумот олиш учун даҳшатли азоблар беришади. Аммо у бирорта маълумот айтмайди ва азоб остида вафот этади.
Кўпчилик инсонлар сиёсий мухолафат тушунчаси билан ватан хиёнатини аралаштириб юборади. Ҳоким дегани ватан эмас. У билан иттифоқ қилишинг ёки унга мухолиф бўлишинг бу сенинг ҳаққинг. Аммо ВАТАН тушунчаси сен қандай ҳолда бўлмагин доимо у билан бирга бўлишинг лозим бўлган МУҚАДДАС ТУШУНЧАдир. Ҳокимга қаршилик қиламан деб ватанга гард юқтириб қўйиш ватанга бўлган хиёнатдир!
Барча инсон ўз сиёсий қарашлари, ўз фикри ва ўз дастурига эга бўлишга ҳақли. Бошқаларга қарши чиқишга, уларга ўз қарашларини баён қилишга ҳаққи бор. Аммо у ватанининг душманлари унинг ҳокимига қарши бўлгани учун ўзини уларнинг қучоғига отишга ҳақсиздир!


МЕЗОН.
1999 йилда Венесуэлада одамхўр қотил Доранхель Варгас қўлга олинди. У 14 та инсонни ўлдириб гўштини еганликда айбланаётган эди. Унга далиллар етарлича кўрсатилганидан сўнг айбларини бўйнига олди. Ундан судья қурбонларини қандай танлашини сўраганида Варгас шундай жавоб берган эди:
"Семизларни ейишни хушламайман. Улар мендаги холестерин миқдорини ошишига сабаб бўлишади!".
Варгаснинг бу ҳикояси менга бошқа бир ҳикояни эслатиб юборди. Бир киши бир олимнинг ҳузурига келиб зино қилиб қўйганини, аёл ундан ҳомиладорлигини, энди нима қилишни билмаётганини айтади. Олим унга дейди:
- Сен иккита жиноят қилибсан. Азл қилсанг бўлмасмиди?!
У дейди:
- Азлнинг макруҳ эканини эшитган эдим.
Олим дейди:
- Сенга азлнинг макруҳ эканлиги етибди-ю зинонинг ҳаромлиги етмабдида?!
Бу сайёрадаги кўп нарсалар бир-бирига зид. Баъзилар арзимас масалаларга эътиборни қаратиб муҳим нарсаларни унутишади. Масалан мисвок шаксиз суннат ишлардан. Аммо уни ишлатаётган баъзилар бошқаларни гўштини ейишдан ўзларини тўхтатишмайди. Бир дўстим айтиб берган эди. У бировнинг қўлида ишлар экан. Иш пайтида зуҳо намозини ўқир экан. Таҳоратга кетадиган вақтлари билан ҳаммаси бўлиб бунга қирқ дақиқа сарфлар экан. Муаммо бунда эмас. У дўстим рамазон ойида тароввиҳ намозига бормайди. Ундан бунинг сабаби сўралганида ўша пайтда у яхши кўрадиган сериал бошланишини айтган эди.
Унинг наздида бировнинг ҳисобидан мустаҳаб бўлмиш зуҳо намозини ўқиш гўзал иш. Аммо сериалнинг ҳисобидан тароввиҳ намозига бориш ғайри мақбул ишдир!

Адҳам Шарқовий.




#Шаъровий_ҳикматлари

"Аллоҳ таоло сени ҳоҳлаган нарсангдан ман қилишлиги сенга эҳтиёжинг бор нарсани бериши учундир!".

© Шайх Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий


#Амрумаъруф.

Қуйидаги ҳадиси қудусий тўқима-ёлғон эмас. Баъзи муҳаддислар саҳиҳ, баъзилари эса заъийф деган.
Аллоҳ қиёмат куни нидо қилади: "Менинг қўшниларим қани, қани менинг қўшниларим?
Малоикалар сўрашади:
Эй Роббимиз ким сенинг қўшниларинг?
Аллоҳ таъоло жавоб беради: Менинг байтимни, масжидни обод қилганлар!"


Агар Қорун пластик карточкамиздаги маблағимиз миқдорини билганида, кучли одамлар ҳам кўтаришга ожиз қолган хазина калитларидан воз кечар эди.

– Агар Форс императори Кисро, тахтидаги роҳатдан кўра уйимизнинг залларидаги юмшоқ диванларимиз роҳатбаҳш эканини билганида борми....?!

– Хизматчилар туяқуш патлари билан елпишаётган Рим императори уйларимиздаги совутгичлар (вентилятор ва кондиционерлар)ни кўрганида борми....?!

– Ҳерақл сопол графинда совуқ сув ичганида, атрофидагилар унга ҳавас қилишган эди. Агар Ҳерақл уйимиздаги музлатгичлардаги сувни ичганида борми...?!

– Халифа Мансурнинг хизматкорлари иссиқ сув билан совуқ сувни аралаштириб, илиқ сувда чўмилтиришганида, у ўзини бахтиёр ҳис қилган эди. Агар у бизнинг ҳаммомларимиздаги ванналарда чўмилганида борми...?!
– Қадимда ҳаж сафари туя устидаги бир неча ойлик юришларга чўзилар эди. У пайтда бизнинг пайтимиздаги самолётларда борилмас эди.

– Ҳозир биз шундай ҳаётда яшамоқдамизки, бизнинг турмушимизга қадимда шоҳлар ҳам қодир бўлишолмаган. Шунда ҳам баъзилар норози бўлиб, ўз қисматларидан нолишади.
Демак, кўз кенгайгани сари қалб торайиб бораверар экан. Аллоҳим! Биз учун дунёимиз ва динимизда ато қилган неъматларингга ҳамд бўлсин. Сенга лойиқ бўлганинг каби ҳамду сано айтолмаймиз. Сен ўзингга сано айтганинг кабидирсан.


Энг қисқа маҳзун қилувчи қисса

У Жаҳаннамга тушгач, ҳамтовоқларини тополмай, “улар қани?”, деб сўрайди.
— “Улар сенинг вафотингдан сўнг тавба қилиб, ҳақ йўлга қайтишган эди...” дейилади.

“Эй воҳ!!! Кошки фалончини дўст тутмасам эди”, дер.
Фурқон сураси, 28-оят


Туллак яҳудий.

Собиқ совет даврида яҳудийлар Исроилга кўчишни бошлашди. Улардан бири лаш-лушларини олиб йўлга чиқди. Божхонада унинг юкларини текшираётган божхона ходими юклар орасидан Лениннинг ҳайкалини кўриб қолди. У яҳудийга:
-Бу нима? , деди.
Яҳудий:
- «Бу нима» деманг, «бу ким» денг. Бу доҳиймиз Ленин. Коммунистик партиянинг асосчиси. У бизга кўп яхшиликлар қилган, коммунизмнинг йўлини кўрсатган. Унинг хотирасини абадийлаштириш учун Исроилга олиб кетаяпман, деди.
Божхона ходими хурсанд бўлиб:
- Ўтаверинг, деди.
Исроилга киришда яна божхона ходими юклари орасидан ҳайкални кўриб қолиб:
- Бу нима? , деди.
Яҳудий:
- «Бу нима?» деманг, «бу ким?», денг. Бу ифлос Ленин. Ҳаммага зулм қилган, хусусий мулкни бекор қилган. Менинг ҳам СССРдан чиқиб кетишимга шу ҳароми сабабчи. Унинг ифлос башарасига ҳар куни тупуриб туришим учун Исроилга олиб келдим.

Божхона ходими хурсанд бўлиб:
- Олиб ўтинг!, - деди.

Яҳудий Исроилдаги уйига келиб жойлашгач қариндошларини чақириб зиёфат қилди. Шунда бир жияни келиб бурчакда турган Ленин ҳайкалини кўрсатиб сўради:
- Амаки, бу ким?
Яҳудий деди:
- Эй ахмоқ! «Бу ким» эмас, «бу нима» дейиш керак. Бу ўн килограмм тоза олтин. Уни божхонадан бож тўламай бу ерга олиб ўтдим.

https://t.me/joinchat/AAAAAFlTwqUAItPx8HTZfw


ДИН АЗАМАТИ.
Шарль Эжен де Фуко деган киши ўтган. У Франциялик бўлиб католик чекови роҳиби бўлган. У умрининг бир қисмини Саҳрои кабирда яшайдиган мусулмон қабилалар орасида ўтказган. У 11 йил мусулмонларни насронийликка даъват қилган. Аммо бирор-бир бадавийни динидан қайтаришга эришмаган. Ҳатто унга катта маош эвазига хизмат қиладиган кампир ҳам унга бир куни шундай деган эди:
"Сен яхши, очиқ юзли инсонсан. Аммо кофир ҳолингда ўлиб кетишинг ачинарлидир!".
Мисрдаги қишлоқлардан бирида миссонерлар келишади. Улар инсонларни насронийликка қизиқтириш учун у қишлоққа мактаб, диспансер қуришади. Диспансернинг очилиш маросимига жуда кўп одам жамланади. Кишилар баланд овозда ғала-ғовур қилишади. Уларни пастор жим қила олмайди. Шунда ерлик оқсоқол пастордан рухсат олиб одамларга бақирди:
- Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламга саловот айтинглар!
Кишилар бир овозда Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламга саловот айтиб жим бўлишди. Тинчлик ҳукм сурди.
Бу уммат танасида Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам иймон ва муҳаббат уруғини ташлаганлар. У уруғ умматнинг қалби тўрида ўсади. У бутун танага шохларини ёяди. Биздаги инсонлар бир хатни тўғри ёза олмаслиги, бир жумлани тўғри туза олмаслиги, оламда бўлаётган ишларга ақли етмаслиги мумкин, аммо Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам уларнинг олдида зикр қилинганларида улар муҳаббат файласуфига айланишади, у зотга эргашишда аллома бўлиб кетишади.
Бир кампирни кўрасан, у фиқҳдан таҳорат ва намоздан ўзга нарсани билмайди. Асога таяниб зўрға юради. Аммо унга Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам ҳақларида гапирсанг гўё руҳ пуфлагандек бўласан унинг руҳига.
Буни фақирларга эътибор бермаслик, уларнинг ҳожатларига қарамаслик керак деган маънода гапирмадим. Аксинча, бу диннинг азаматини гапирмоқчи бўлдим!

https://t.me/joinchat/AAAAAFlTwqUAItPx8HTZfw


Кеча бир издиҳомда суратда ҳасса ушлаб ўтирган отахон билан кўришиб қолдим. Бу табаррук ота Афғонистоннинг шимолида туғилган бўлиб, исмлари Султон Муҳаммад экан. Ёнидаги қўшнисининг у кишига эшиттирмай айтишича, ҳар намозда масжидга ҳаммадан олдин бориб, ҳаммадан кейин қайтар эканлар. Мўйсафиднинг ёшларини сўраганимда у кишининг берган жавоби мени ҳайратга солди: "129 ёшдаман, яқинда 130га ўтаман". Ёшига қараганда анча тетик бўлган отахоннинг тетиклик сирини англагандай бўлдим.
Абу Таййиб ат Табарийдан юз ёшга етганда ҳам чаққон юраётгани ҳақида сўрашганида: "Биз бу аъзоларни ёшлигимиздан бери (маъсиятлардан) муҳофаза қилиб келдик, қариганимизда Аллоҳ таоло бизларга буларни (соғлом) сақлаб берди" деган эканлар.
Аллоҳ таоло гуноҳу маъсиятлардан аъзоларимизни сақласин.

Sayfulloh Nosir

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.

757

obunachilar
Kanal statistikasi