quqonmaktab42.zn.uz


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Ta’lim


Qo'qon sh. 42-maktabning rasmiy telegram kanali. 🇺🇿 Taklif va murojaatlar uchun bosing va yozing 👉 @quqonmaktab42_bot
Internetdagi sahifamiz: www.quqonmaktab42.zn.uz
Elektron pochta manzilimiz: quqonmaktab42@umail.uz

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Pedkadr.tdi.uz dan repost
7271575.pdf
3.3Mb
⚡️Энди педагог ходимлар учун 5 йилда бир маротаба ишдан ажралган ҳолда малака ошириш курслари ташкил этилади

Бу ҳақида Вазирлар Маҳкамасининг 20.12.2024 йилдаги "Мактабгача ва мактаб таълими ходимларининг узлуксиз касбий ривожлантириш тизимини такомиллаштириш тўғрисида"ги 867-сон қарори қабул қилинди.

Унга кўра 2025 йил 1 январдан бошлаб:

➡️ мактабгача ва мактаб таълими ташкилотлари ходимларини узлуксиз касбий ривожлантиришнинг вертикал тизими (вазирлик — малака ошириш муассасаси — таълим ташкилоти) йўлга қўйилиши;

➡️ мактабгача ва мактаб таълими ташкилотларининг ходимлари учун беш йилда бир маротаба ишдан ажралган ҳолда ўтказиладиган малака ошириш курслари жорий қилиниши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинди.


Milliy va xalqaro sertifikat dan repost
Qadrli pedagoglar!

Sizlarga qulaylik yaratish, shuningdek, xalqaro va milliy sertifikatlar yuzasidan kelib chiqadigan savollarga o‘z vaqtida javob berish maqsadida maxsus telegram botni @xalqaro_sertifikat_ustamabot ni ishga tushirdik.

Bu bot orqali siz o‘z hududingizda milliy va xalqaro miqyosda tan olingan sertifikatlarning verifikatsiyasi yoki boshqa muammoli holatlar bo‘yicha murojaat qoldirishingiz mumkin.

Ishonamizki, ushbu bot orqali yuzaga kelishi mumkin bo‘lgan muammolarni samarali tarzda kamaytirishga erishamiz.

Kanalga ulanish uchun: @xalqaro_va_milliy_sertifikat


Pedkadr.tdi.uz dan repost
Расман: Мактаблардаги қишки таътилга ўзгартириш киритилди
Мактабларда III чорак дарслари 13 январдан бошланади


✅ Ота-оналар, ўқувчилар ва педагогларга қулайлик яратиш ҳамда ўқув жараёнларининг узлуксизлигини таъминлаш мақсадида қишки таътил кунлари 2024 йил 29 декабрдан бошланиб, 2025-йил 13 январга қадар давом этади.

Бунда мактабларда 2025 йил 11 январ (шанба) кунига белгиланган дарслар 2024 йил 28 декабрm (шанба) кунига ўтказилади ҳамда ўқув йилининг 3 чораги 2025 йил 13 январь (душанба)дан бошланади.


Занятия третьей четверти в школах начнутся 13 января 2025 года

✅ В целях создания удобств для родителей, учащихся и педагогов, обеспечения непрерывности образовательного процесса зимние каникулы в школах начнутся 29 декабря 2024 года и продолжатся до 13 января 2025 года.

Занятия в школах, запланированные на 11 января 2025 года (суббота), будут проведены 28 декабря 2024 года (суббота). Третья четверть учебного года начнется 13 января 2025 года (понедельник).

©️ Мактабгача ва мактаб таълим вазирлиги

Murojaatlar uchun: @pkatdi_bot


Pedkadr.tdi.uz dan repost
PQ-421 (Jamoaviy sport turlari).pdf
8.3Mb
“Мактаб лигаси”, “Талабалар лигаси”, “Олий таълим кубоги” ва “Ректор кубоги” мусобақалари ўтказилади


“Жамоавий спорт турларини ривожлантириш ва иқтидорли ёшларни саралаб олиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-421 сон, 04.12.2024 й.) қабул қилинди

🔰Қарорга кўра, 2025/2026 ўқув йилидан барча давлат университетларида волейбол, баскетбол, гандбол, регби, чим устида хоккей, сув полоси жамоавий спорт турлари бўйича, бошқа давлат олий таълим муассасаларида камида 3 та жамоавий спорт турлари бўйича спорт клублари ташкил этилади.

🗓 2025/2026 ўқув йилидан жамоавий спорт турлари бўйича қуйидаги спорт мусобақаларини ўтказиб бориш йўлга қўйилади:

🔹“Мактаб лигаси”;
🔹“Талабалар лигаси” ва “Олий таълим кубоги”;
🔹“Ректор кубоги”.

2025/2026 ўқув йилидан бошлаб мактаб спорт клубларида камида 2 та жамоавий спорт турларини ривожлантириш ҳамда 2 млн нафар ўқувчини қамраб олиш режалаштирилган.

🏢 Вазирлик ва идоралар, хўжалик бирлашмалари, давлат иштирокидаги тижорат банклари ва корхоналарда камида 3 та жамоавий спорт турлари бўйича спорт клублари ташкил қилинади.

❕Бунда жамоавий спорт турлари бўйича идоравий ташкилотлар кесимида “Раҳбар кубоги”, маҳаллий ҳокимликлар кесимида “Ҳоким кубоги” мусобақалари ўтказиб борилади.


Xalq ta‘limi Info | Ulug‘bek Po‘latov dan repost
Xalq ta'lim Info iqtibosi

“Haddan tashqari tartibga solinadigan ta’lim tizimidagi o‘qituvchining ko‘p vaqtlari o‘zlarining ishlarini bajarishdan ko‘ra, ishni bajarganlarini isbotlash uchun sarflanadi”


Telegram I Facebook I YouTube


Xalq ta‘limi Info | Ulug‘bek Po‘latov dan repost
#Sõragan_edingiz

Dars soatining sinf rahbarligiga aloqasi bormi?

Savol

Maktabda mutaxassisligim bo‘yicha 30 soat dars va sinf rahbarlik qilishim mumkinmi? Yoki 30 soat darsi bor o‘qituvchiga sinf rahbarlik berilmaydimi?

Javobhttps://xalqtaliminfo.uz/post/975

Telegram I Facebook I YouTube


Xalq ta‘limi Info | Ulug‘bek Po‘latov dan repost
O‘zbekistonlik o‘quvchilar TIMSS tadqiqotida ham past natija ko‘rsatdimi?

Ta’limdagi yutuqlarni baholash xalqaro assotsiatsiyasi (IEA) tomonidan TIMSS 2023 xalqaro baholash dasturi natijalari e’lon qilindi.

O‘zbekistonda o‘tkazilgan ushbu tadqiqotda 166 ta maktabdan jami 8800 nafar o‘quvchilar (shundan, 4450 nafar 4-sinf va 4350 nafar 8-sinf) ishtirok etgandi.

Batafsilhttps://xalqtaliminfo.uz/post/979

Telegram I Facebook I YouTube


Xalq ta‘limi Info | Ulug‘bek Po‘latov dan repost
Davlat o‘qituvchilarning sha’ni va qadr-qimmatini himoya qilish to‘g‘risida g‘amxo‘rlik qiladi

"O‘zbekiston Respublikasida o‘qituvchining mehnati jamiyat va davlatni rivojlantirish, sog‘lom, barkamol avlodni shakllantirish hamda tarbiyalash, xalqning ma’naviy va madaniy salohiyatini saqlash hamda boyitishning asosi sifatida e’tirof etiladi.

Davlat o‘qituvchilarning sha’ni va qadr-qimmatini himoya qilish, ularning ijtimoiy va moddiy farovonligi, kasbiy jihatdan o‘sishi to‘g‘risida g‘amxo‘rlik qiladi"


© O‘zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi 52-modda

8-dekabr — O‘zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni munosabati bilan barcha pedagog xodimlarni muborakbod etamiz.

Telegram I Facebook I YouTube


Milliy va xalqaro sertifikat dan repost
Savol. Menda Rus tili TRKI sertifikati bor. 2025-yil 1-yanvardan boshlab menga 20 foiz miqdorida ustama toʻlanadimi?


Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2022-yil 11-maydagi “2022-2026-yillarda Maktab taʼlimini rivojlantirish boʻyicha milliy dasturni tasdiqlash toʻgʻrisida” PF-134-son farmonining 9-bandiga koʻra 2025-yil 1-yanvardan boshlab faqat Bilim va malakani baholash agentligi tomonidan berilgan xorijiy til sertifikatga ega boʻlgan pedagoglarga 20 foiz miqdorida ustama toʻlanishiga oʻtiladi.

Sizning TRKI sertifikatingiz uchun 50 foiz miqdorida tarif stavkangizga nisbatan ustama toʻlanadi


Kanalga ulanish uchun: @xalqaro va milliy sertifikat


Ўқитувчи | Мактаб таълими dan repost
275-сон 21.12.2005.PDF
294.3Kb
⚡️Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида қарор

Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги 275-сонли қарори 2024 йил 30 сентябрда киритилган ўзгартишлар билан келтирилган.

👉 @yangi_oylikbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Ўқитувчи | Мактаб таълими каналига обуна бўлинг 👇👇👇

https://t.me/+fIFNV3-cyDcyYjEy
https://t.me/+fIFNV3-cyDcyYjEy


Pedkadr.tdi.uz dan repost
⚡️Расман: "Йил Мактаби — 2024" танловига старт берилди

Республика миқёсида энг фаол, энг яхши ва энг кучли мактабларни аниқлаш ва уларни рағбатлантириш мақсадида "Йил мактаби — 2024" ижтимоий лойиҳасига старт берилди.

Ушбу ижтимоий лойиҳа овоз бериш йўли орқали ўтказилади ва Республика миқёсида энг кўп овоз тўплаган, 1, 2 ва 3-ўринни эгаллаган мактабларга пул мукофоти ва махсус сертификатлар тантанали тарзда топширилади.

Вилоят миқёсида 1, 2 ва 3-ўринни олган мактаблар ҳам расмий саҳифамиз орқали махсус сертификат билан тақдирланадилар ва ушбу мактаблар ҳам ижтимоий тармоқларда ёритилади.

Овоз бериш @yil_maktabi_2024_bot расмий боти орқали амалга оширилади.

Овоз бериш жорий йил 2025 йилнинг 5 январига қадар (шу куни ҳам) давом этади этади.

Қани марҳамат, мактабингиз Республика бўйича "ЙИЛ МАКТАБИ" деб эътироф этилиши учун овоз беринг.

Мактаблар рўйхати:👇
@yil_maktabi_2024_bot


Tafakkur egalari dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#motivatsiya📚

🕊KELAJAKNI YARATISH O'Z QO'LIMIZDA!

@Tafakkur


𝓥𝓪𝓯𝓸 𝓜𝓸ʻ𝓶𝓲𝓷 dan repost
МУАЛЛИМ

Ўтган ҳам, қайтган ҳам талади бирдек,
Фақат байрамларда алқаб гапирдик,
Аслида шаънингни ерларга урдик,
Биз сени хор қилиб қўйдик, муаллим!

Тарбия кўрмаган ўқувчи сапчиб,
Ота-она келди, номингни янчиб,
Мактабда қуладинг, юрагинг санчиб,
Биз сени хор қилиб қўйдик, муаллим!

Текширувчи келди, қовоғин солиб,
Дафтаринг сўради, билиминг қолиб,
Пулини бермасанг, кетишди нолиб,
Биз сени хор қилиб қўйдик, муаллим!

Пахтани эккан ҳам, терган ҳам ўзинг,
Кўчани супуриб юрган ҳам ўзинг,
Йўлларда Камазлар урган ҳам ўзинг,
Биз сени хор қилиб қўйдик, муаллим!

Ахборот асрида компьютеринг йўқ,
Маошинг бўлмайди қозонингга юқ,
Тағин каттаконлар уриб турар дўқ,
Биз сени хор қилиб қўйдик, муаллим!

Биргина бошингда минг битта хўжа,
Қирқ йиллик устозга дарс берар “жўжа”,
Золимлар олдида индамас ўлжа,
Биз сени хор қилиб қўйдик, муаллим!

© Вафо Мўмин

Telegram | 🌐 Instagram | 📹 Youtube


Pedkadr.tdi.uz dan repost
Бошланғич_синфлар_қайси_фандан_тоифаси_ўтади_янги_хат_2024_2632.pdf
658.4Kb
⚡️ОЛИНГАН МАЛАКА ТОИФАЛАРИ ҚАЙСИ ФАНЛАРГА ЎТИШИ БЎЙИЧА РАСМИЙ КЎРСАТМА ХАТ.

ММТВ нинг 2024 йил 3 октябрдаги 03-14-2632-сонли хати


Tafakkur egalari dan repost
КУТИШ ФУРСАТИ

• Умримиз кераксиз одамлардан кераксиз нарсаларни кутиш билан ўтиб кетяпти...
• Қадрламайдиган инсонлардан эътибор кутамиз...
• Жоҳиллардан меҳр кутамиз...
• Енгилтаклардан вафони кутамиз...
• Зиқнадан пул...
• Ожиздан қувват...
• Золимдан адолатни кутамиз...
• Бир нарса доим ёдингизда бўлсин: қаршингиздаги инсон аслиятида нима бўлса, Сизга фақат шуни бера олади. Чаён фақат чақишни билади, қуёш ҳар қандай ҳолатда ҳам нур сочаверади, ҳатто уни булутлар тўсиб қўйса ҳам...
• Шундоқ экан, атрофингиздагиларнинг аслиятига ва улардан нима кутаётганингизга эътибор беринг!

Тафаккур қилинг!

@Tafakkur3


Pedkadr.tdi.uz dan repost
Мусиқа маданияти ўқитувчиларига тоифа беришнинг янги тартиби жорий этилади!


✅ Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Умумий ўрта таълим мактабларида мусиқа маданияти фани ўқитилишини тубдан такомиллаштириш ҳамда ушбу фан ўқитувчиларининг касбий фаолиятини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Унга кўра;

2025 йил 1 мартдан бошлаб:

➖ мусиқа маданияти фани ўқитувчилари учун назарий ва амалий таълим асосида малака ошириш тизими йўлга қўйилади;

2025 йил 1 сентябрдан бошлаб:

➖ Болалар мусиқа ва санъат мактабларининг белгиланган ўқув дастурларини тўлиқ якунлаган, 11-синфни тугатганлиги тўғрисида умумий ўрта таълим тўғрисидаги шаҳодатномага эга бўлган битирувчиларга “Баркамол авлод” болалар мактабларида тўгарак раҳбари сифатида ишлаш ҳуқуқи берилади;

2025-2026 ўқув йилига қадар:

➖ мусиқа маданияти фани ўқитувчилари учун билим даражаси ва касбий маҳоратини аниқлаш бўйича миллий баҳолаш тизими ишлаб чиқилади ва амалиётга жорий этилади;

2025 йил 1 апрелдан бошлаб:

➖ “Турон мактаб театри”нинг ижобий тажрибаси асосида мактабларда “Иқтидор” ҳаваскорлар бадиий жамоалари ташкил этилиб, жамоалар ўртасида “Иқтидор мактаб ансамбли” республика танлови ўтказилади. Танловнинг республика босқичи ғолиблари хорижий давлатларга таълим саёҳатига юборилади.

Шунингдек, ушбу қарорга мувофиқ:

➖ мактабларнинг мусиқа маданияти фани ўқитувчиларига услубий ёрдам кўрсатиш бўйича Болалар мусиқа ва санъат мактаблари таянч сифатида белгиланади;

➖ Болалар мусиқа ва санъат мактаблари ўқитувчилари мактабларнинг мусиқа маданияти фани ўқитувчиларига услубий ёрдам кўрсатиб боради;

➖ мусиқа маданияти фани ўқитувчиларига 2 босқичда тоифа бериш тартиби ишлаб чиқилади ва биринчи босқич (тест жараёнлари) Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан, иккинчи босқич (амалий (ижодий) имтиҳон Маданият вазирлиги томонидан ташкил этилади.

©️ Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Murojaatlar uchun: @pkatdi_bot


Avazxon Xodjayev dan repost
#eslatma


Kurslar katalogi
https://e-kasb.uz/courses


Pedkadr.tdi.uz dan repost
Малака синовлари ўтказиладиган саналарга ўзгартириш киритилди

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги таълим муассасалари педагогларини малака синовларидан ўтказиш саналари белгиланган.

❗️Аттестацияда иштирок этувчи номзод педагоглар томонидан юборилган мурожаатларни хатловдан ўтказиш натижасида айрим фанлардан ўтказиладиган малака синов кунларига ўзгартириш киритилди. Хусусан:

➖ 11-12 ноябрда ўтказилиши белгиланган Немис тили, Француз тили фанлари синов жараёнлари 18 ноябрь кунига;

➖ 13 ноябрда ўтказилишни белгиланган Мусиқа маданияти фани синов жараёнлари 18 ноябрь кунига;

➖ 14 ноябрда ўтказилиши белгиланган Жисмоний тарбия фани синов жараёнлари 18 ноябрь кунига;

➖ 15 ноябрда ўтказилиши белгиланган Қорақалпоқ тили ва адабиёти, Қорақалпоқ тили (Давлат тили) фанлари синов жараёнлари 19 ноябрь кунига кўчирилди.

©️ Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Murojaatlar uchun: @pkatdi_bot


Pedkadr.tdi.uz dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Тоифа тестлари давом этмоқда (29 октябрь куни кузги тоифа тестлари бошланган)

Малака синовлари аввал эълон қилинган манзилларда реал вақт режимида барча ўқув фанлари бўйича тест (шу жумладан, жисмоний тарбия, чет тили фанларидан ҳам) шаклида ўтказилади.

Тест жараёнларида иштирок этишдан олдин юқоридаги видео- роликни кўриб чиқишни астойдил тавсия қиламиз.

Тест саволлари спецификацияси ва адабиётлар рўйхати билан қуйидаги ҳаволалар орқали танашиб кўринг

http
s://t.me/pka_tdi_uz/7323

https://t.me/pka_tdi_uz/7324

https://t.me/pka_tdi_uz/7325

Murojaatlar uch
@pkatdi_bot' rel='nofollow'>un: 👉@pkatdi_bot

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.