Мўйноқ туманида истиқомат қилаётган кам таъминланган оилалар учун “Янги йил карвони” юборилди
Жорий йилнинг 16 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигидаги видеоселектор йиғилишида Қорақалпоғистон Республикасининг туман, шаҳарларига масъул этиб бириктирилган вазирлик, идоралар ва тижорат банклари раҳбарларига ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича белгиланган вазифалар ижросини ўз вақтида таъминлаш ҳамда бевосита жойига чиққан ҳолда, аҳоли, айниқса, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ҳолидан хабар олиш вазифалари топширилган эди.
Мазкур топшириқлар ижросини жойларда таъминлаш мақсадида Мўйноқ туманидаги овул ва маҳаллалардаги жами 5000 дан зиёд хонадонларга бирма бир кирилиб, 1300 та муаммо аниқланди ва уларнинг мингдан ортиғи жойида баратараф этилиши таъминланиб, қолганларини ҳал этиш бўйича тезкор амалий чоралар ишлаб чиқилди.
Шунингдек, таҳлиллар натижасига кўра ҳудудда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари захирасини яратиш, ички бозорларда нархлар барқарорлигини сақлаш учун арзонлаштирилган кўчма ва муқим савдо ярмаркалари ташкил этилиб, фаолияти давом эттирилмоқда.
Мўйноқ туманида коронавирус пандемиясининг аҳоли турмуш даражасига салбий таъсирини юмшатиш, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва кўмакка муҳтож оилаларни моддий қўллаб-қувватлашга қаратилган тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, жорий йилнинг 24 декабрь куни Мўйноқ туманида моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилалар рўйхати (“темир дафтар”)га киритилган жами 500 га яқин оилаларнининг янги йил байрамини юқори кайфиятда кутиб олишларига эришиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан “Янги йил карвони” ташкил қилинди.
Саховат тадбирида тумандаги меҳнатга лаёқатсиз ва сурункали касали бор, шу билан бирга, кекса, бева ва кам таъминланган, қаровга муҳтож фуқароларга, ўз навбатида, кўп болали, моддий ёрдамга ва ижтимоий қўллаб-қувватлашга муҳтож оилаларга асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари улашилди.
Бу каби тадбирлар халқ билан давлат органлари бирдамлигини янада мустаҳкамлашга, одамларни рози қилиш ва уларнинг дарду ташвишлари билан яшаш йўлидаги зиммамиздаги вазифалар ижросини таъминлашга хизмат қилади.
Амалий тадбирлар давом этмоқда.
👉 @uzbprokuratura