Давлат дастурларининг ижроси ўрганилди
Қорақалпоғистон Республикаси прокурори Фархат Алламбергенов Хўжайли туманида бўлиб, тумандаги “Обод қишлоқ” дастурига киритилган “Наврўз” ва “Қумбуз” маҳаллаларида амалга оширилаётган кенг кўламли ободонлаштириш, қурилиш ва таъмирлаш ишлари билан яқиндан танишди.
Дастур доирасида мазкур ҳудудларда жами 13,007 млн. сўмлик қурилиш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилиши назарда тутилган.
Бугунги кун ҳолатига дастур доирасида ушбу ҳудудларда 6,6 км электр энергияси линиялари янгиланиб, 4 км ичимлик сув тармоқлари янгидан тортилиб, 17,4 км газ тармоқлари таъмирланиб, 8,7 км ички йўлларга қум–шағал аралашмаси ётқизилди, шунингдек, 110 та электр таянч устунлари ва 2 та трансформаторлар ўрнатилиб, 4 км масофага алоқа ва интернет тармоқлари тортилди.
Пудратчи ташкилотларга ажратилган маблағларни талон-торож қилиш ҳолатларига йўл қўймаслик юзасидан огоҳлантирилди.
Бу борадаги тадбирлар давом этмоқда.