Наманган вилояти судлари | Расмий канал dan repost
📚 ✅ Сўраган эдингиз
Ёрдамга муҳтож ва ёлғиз яшаётган аёлларга арзон уй-жойлар бериш тартиби
📖 Қонунга асосан хар бир ҳокимиятда ҳудудий комиссиялар фаолият кўрсатади.
Ариза берувчи талабгор сифатида ёзма тавсияни олиш учун Комиссия раисига сўровнома-ариза ва ҳужжатларни тақдим этади. Аризанинг нусхасига қабул қилинган сана тўғрисида белги қўйилиб, тилхат билан аризачига топширилади. Хужжатлар тегишли тартибда 15 кун муддатда кўриб чиқилади.
🖍 Комиссия томонидан аризани кўриб чиқишда, уй-жойга мухтож хотин-қизларларни қуйидаги ижтимоий мезонлар асосида амалга оширилади:
🔹 а) ариза берувчида мулк ҳуқуқи билан турар жойнинг йўқлиги ва турар жойда ижара шартларида ёки яшаш учун яроқсиз турар жойда яшаши;
🔹 б) бошқа оила(оилалар) билан бир уйда (бир хонадонда) яшаши;
🔹 в) кўп болалилилик ( уч ва ундан ортиқ);
🔹 г) ариза берувчи оиласининг даромади;
🔹 д) ижтимоий хусусиятга кўра алоҳида хонада яшаши керак бўлган (сил, тери-таносил касалликларининг оғир кўриниши, қандли диабетнинг йирингли яллиғланиши, псориоз) бемор аёллар ( туман бирлашмасининнг хулосаси ва фуқароларнинг ўзиним ўзи бошқариш органи маълумотномаси асосида);
🔹 е) ариза берувчининг оила аъзолари орасида биринчи гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг мавжудлиги;
🔹 ж) уй-жой майдонининг қонун ҳужжатларида назарда тутилган (бир шахс учун умумий уй-жой майдони 16 кв.метрдан кам бўлмаган, курси-коляскадаги ногиронлар учун 23 кв.метрдан кам бўлмаган) уй-жой майдонининг ижтимоий нормасига мувофиқ эмаслиги.
🔹 з) биринчи гуруҳ ногиронлиги бўлган ёлғиз аёллар;
🔹 и) ёлғиз ўзи Низомда назарда тутилган оғир ногиронликка олиб келувчи касалликка чалинган бола парваришлаётган аёллар (туман (шаҳар) хотин-қизлар қўмитаси маълумотномаси ва тиббиёт бирлашмаси хулосаси асосида).
🔹 к) кам таъминланган оилада ёлғиз ўзи икки ва ундан ортиқ вояга етмаган фарзандларини тарбиялаётган аёллар (фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи маълумотномаси асосида).
📕 Асос: 2018 йил 12 апрель Вазирлар Маҳкамасининг 285-сонли “Оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оналарга арзон уй-жойлар бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” Қарори
Каналимизга уланиш учун
линкни босинг 👇
@jibnamangan