Xushnudbek.uz dan repost
Қайғули хабар 😔
Миллий гвардия матбуот хизмати "Сардоба" сув омбори фожиаларидан кейинги қутқарув ишларида ҳалок бўлган ходим ҳақида хабар берди.
Сув омборида юз берган фавқулодда ҳолатнинг илк соатларида, тезкор гуруҳ таркибида эвакуация қутқарув ишларида иштирок этган Миллий гвардиянинг 2 нафар ходими кучли оқим сабаб оқиб кетган.
Натижада, Миллий гвардия ҳарбий хизматчиси сержант Суяров Хусниддин Зокирович табиий офатга қарши курашиш жараёнида ҳалок бўлди.
Ҳозирда иккинчи ходимни қидириш ишлари давом этмоқда.
«Миллий гвардия қўмондонлиги ва шахсий таркиби номидан мардлик намунасини кўрсатиб, ўз хизмат бурчига сўнгги нафасигача содиқ қолган сержант Суяровнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз», - дейилади хабарда.
Биз ҳам ушбу мард ўғлонимизнинг ҳақларига дуодамиз. Ватани учун, юртдошлари учун жонини ҳам фидо қилишга тайёр бўлган бундай жасур йигитларни халқимиз унутмайди.