Банклар энди ҳисоб рақамлар ва пластик карталарга таъқиқ қўймайди
"Фуқаролардан, уларнинг банк депозит ҳисобварақларидаги (шу жумладан банк карталаридаги) маблағлар Мажбурий ижро бюросининг талабномаларига асосан хатланганлиги юзасидан шикоят ва эътирозлар келиб тушиши ҳолатлари ошганлиги сабабли, ҳозирги пайтда фуқароларнинг ҳисобварақларига тақиқ қўйиш тартиби қайта кўриб чиқилмоқда.
Банк хизматлари истеъмолчиларининг омонатлари ва жамғармаларига нисбатан амалга оширилиши мумкин бўлган ноқонуний ва нотўғри ҳаракатлардан ҳимоя қилинишини таъминлаш мақсадида, фуқароларнинг банк ҳисобварақларига ва банк карталарига тақиқ қўйилиши тўхтатилмоқда.
Шунга кўра, Мажбурий ижро бюросининг барча ҳудудий бошқармалари ҳамда тижорат банклари мазкур қарор ҳақида, шунингдек Бюро томонидан жисмоний шахсларнинг банк ҳисобварақларига нисбатан қўйилган барча талабномаларни ижросиз қайтариш юзасидан хабардор этилди." деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ўзининг @centralbankuzb расмий телеграм саҳифасида.
#янгитартиб
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/qoqonshaharhokimligi