Google нимадан даромад қилади?
Google компаниясининг 2020 йилда даромади 183 миллиард АҚШ доллари бўлди. Бугунги кунда компаниянинг умумий капитализацияси 1.5 триллион долларга баҳоланмоқда.
Хўш, Google қаердан «соққа» қилади?
Компания даромадининг 80 фоизидан ортиқроғи яъни 147 миллиард $ реклама ҳисобига тўғри келади. Компания бутун дунёда онлайн реклама бозорининг 29 фоизига эгалик қилади ва соҳада мутлақ лидер ҳисобланади. Facebook бозорнинг 24 фоизига, Alibaba бўлса 9 фоизига эгалик қилади.
Google охирги йилларда реклама билан боғлиқ ИТ стартапларни аёвсиз харид қилмоқда.
Google нинг энг асосий даромади қидирув тизимидан бўлиб қолмоқда. Ўтган йили Google қидирув тизими компанияга 104 миллиард доллар даромад олиб келди. Google қидирувида рўйхатнинг бошида бўлиш учун компаниялар миллионлаб доллар пул сарфлашмоқда. Бу соҳада АҚШда компаниянинг асосий рақиби Амазон ҳисобланади. Google қидирув тизимида бозорнинг 56.8 фоизига эгалик қилса, Амазон 19 фоизни эгаллаб олган. Лекин, АҚШликлар маҳсулотларни Гооглега кирмасдан тўғридан-тўғри амазондан қидиришни маъқул кўрмоқда.
Шунингдек, Гоогле таркибидаги Gmail, Youtube, Google Maps каби хизматлар ҳам яхши даромад олиб келади. Масалан, Youtube 2021 йилнинг биринчи кварталида ўтган йилгидан 50 фоизга ўсишга улгурди. 2020 йилда Youtubeнинг даромади 20 миллиард АҚШ долларига етди. Youtube Гоогле таркибида энг тез ўсаётган бўлим ҳисобланади.
Google Maps ва Gmail каби хизматлар бўлса умумий миқдорда 11 миллиард доллар даромад олиб келишади. Бу асосан реклама эвазига, албатта.
Реклама сиз ва биз ўйлагандан кўра каттароқ бозордир. Бу бозорга эгалик қилиш учун Фаcэбоок, Гоогле, Миcрософт, Амазон ва бошқа гигантлар ўртасида аёвсиз кураш кетмоқда.
Шунингдек, Google дастурий таъминот бозорида ҳам муҳим ўрин эгаллайди. Масалан, Андроид операцион тизими айнан Google га тегишли.
Бугун Google ҳеч қандай жисмоний маҳсулот ишлаб чиқармасдан, фақат илм ва инновация эвазига бир ўзи бир йилда Ўзбекистоннинг уч йиллик ЯИМга тенг даромад қилмоқда.
Мутахассислар фикрича, Google нинг даромади кейинги йилларда янада ошиб боради.
@allaevuzb