Qiziriq tumani hokimligi Axborot xizmati


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Сурхондарё вилояти Қизириқ туман ҳокимлигининг матбуот хизмати
https://www.qiziriq.uz
Мурожаат учун: +998909286162

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Қизириқ қовунлари экспортга чиқади.

Ҳудуднинг иқтисодий салоҳиятини юксалтириш ва аҳолининг реал даромадларини оширишда ишлаб чиқарилаётган, етиштирилаётган маҳсулотларни хорижга экспорт қилиш муҳим аҳамият касб этади.

Бу борадаги изчил ислоҳотлар навбатдаги манзилда муҳокама қилинди.

Туман ҳокимининг навбатдаги ўрганиш манзили "Сурхон лочин" фермер хўжалиги бўлди.

Ушбу хўжаликда экспортбоп қовун етиштириш жараёнлари билан танишилиб, қовунларни экспортга йўналтириш ва қовун етиштириш тажрибасини туманда кенгайтириш бўйича масъулларга аниқ вазифалар белгиланди.

✍️ Қизириқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати 

Расмий саҳифаларимиз👇

Telegram| Facebook| Instagram | Youtube|Web-sahifa


"Такия" маҳалласида бирорта фуқаро ишсиз қолмаслиги керак"

Бугун Қизириқ тумани ҳокими Анвар Орипов "Такия" маҳалласида жойлашган "Такия ота" зиёратгоҳида бўлиб, қурилиш объекидаги йўл қўйилган камчиликлар ва қилиниши лозим бўлган ишлар билан яқиндан танишиб, бир қанча топшириқлар берилди.

Шундан сўнг, маҳаллада олиб борилаётган ободонлаштириш, аҳоли томорқасидан самарали фойдаланиш ҳолатларини ҳамда тадбиркорликка кенг жалб қилиш борасидаги ишлар билан танишиб, масъулларга ҳудудни янада обод масканга айлантириш ва фуқароларни фаол тадбиркорликка жалб этиш бўйича таклиф ва тавсиялар берилди.

✍️ Қизириқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати 

Расмий саҳифаларимиз👇

Telegram| Facebook| Instagram | Youtube|Web-sahifa


СИЁСИЙ-МАЪРИФАТ СОАТИ.

Давлат фуқаролик хизматчиларининг сиёсий, маърифий ва маънавий билим ҳамда кўникмаларини ривожлантириб бориш мақсадида ташкил этиб келинаётган “Сиёсий-маърифат соати” ўқув машғулотининг жорий ҳафтага мўлжалланган навбатдаги онлайн машғулотлари бўлиб ўтди.
Ўқув машғулотларини туман ҳокимлиги аппарати ходимлари ҳамда корхона ва ташкилотлар вакиллари онлайн кузатиб боришди.
Бугунги ўқувда Ўзбекистон ва хориждаги муҳим жараёнлар ҳақида ахборотлар берилди.

✍️ Қизириқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати 

Расмий саҳифаларимиз👇

Telegram| Facebook| Instagram | Youtube|Web-sahifa


АОКА | Сурхондарё dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
📚 2024 йилнинг 22-26 апрель кунлари Сурхондарё вилоятида “Китобсевар миллат” шиори остида “Китобхонлик ҳафталиги” ўтказилади

——————

📚 2024 yilning 22-26 aprel kunlari Surxondaryo viloyatida “Kitobsevar millat” shiori ostida “Kitobxonlik haftaligi” oʻtkaziladi

Telegram | Facebook | @AOKASURXONDARYO' rel='nofollow'>You Tube | Web-site‌‌


АОКА | Сурхондарё dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Татаристон делегацияси Термизга ташриф буюрди

Бугун Татаристон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – саноат ва савдо вазири Олег Коробченко бошчилигидаги делегация Сурхондарё вилоятига ташриф буюрди. Делегацияни Термиз халқаро аеропортида вилоят ҳокимининг ўринбосарлари Шерзод Ражабов ва Шерали Жўраев кутиб олди.

Шундан сўнг, меҳмонлар Ал Ҳаким ат-Термизий мақбарасини зиёрат қилишиб, мажмуа билан яқиндан танишишди.

Ташриф давомида эркин иқтисодий зона ва ишлаб чиқариш корхоналари фаолияти билан танишув ҳамда икки томонлама ташрифлар давомида эришилган келишувларни амалга ошириш ва келгусидаги ҳамкорлик истиқболлари юзасидан музокаралар ўтказиш белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил 27 март куни Татаристон Республикаси Раиси Рустам Минниханов амалий ташриф билан вилоятимизда бўлган эди.

Telegram | Facebook | @AOKASURXONDARYO' rel='nofollow'>You Tube | Web-site


Туман бўйлаб кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда

Аввал хабар берганимиздек, Қизириқ тумани ҳудудидан ўтувчи 4R 100 халқаро магистрал йўли бўйлаб ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Хусусан, йўл бўйлари бегона ўтлардан тозаланиб, дарахтларни бўталаш ва турли манзарали гул кўчатлари экилмоқда

✍️ Қизириқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати 

Расмий саҳифаларимиз👇

Telegram| Facebook| Instagram | Youtube|Web-sahifa



7 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.