Qiziriq 24 NEWS


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


|| Kuchga tayanmagan adolat ojiz, adolatga tayanmagan kuch esa zolimdir!
(30.12.2020)
Har sohadan bir shingil.Shuningdek Qiziriq tumanidagi eng so'nggi yangiliklar.

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Qiziriq tumani hokimligi Axborot xizmati dan repost
ЯНГИЛАНАЁТГАН КОНСТИТУЦИЯ ЧИНАКАМ ХАЛҚ КОНСТИТУЦИЯСИ БЎЛАДИ

Қизириқ туманида Янгиланаётган Конституциямизнинг мазмун-моҳиятини тушунтиришга бағишланган учрашув, давра суҳбатлари, тарғибот тадбирлари қизғин давом этмоқда.
Бугунги Қизириқ туман ҳокимлиги биносида ўтказилган тадбир ҳам янгиланаётган асосий қонунимиз лойиҳасига бағишланди. Тумандаги барча  маҳалла раислари, ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари, хотин-қизлар фаоллари иштирок этган тадбирда туман ҳокими Ш.Ражабов ва вилоятдан ташриф буюрган меҳмонлар Янги Ўзбекистоннинг янгиланаётган Конституциясига киритилаётган қўшимча ва ўзгартишлар ҳақида кенг тушунча берди. 
Бош Қомусимизда киритилаётган ўзгаришлар инсон қадрини улуғлаб, кўп миллатли халқимизнинг турмуш даражасини юксалтириш ва янги босқичда ривожлантиришнинг ҳуқуқий асосларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилиши айтиб ўтилди.  
Туман ҳокими Ш.Ражабов Янгиланаётган Конституциямизга киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар мамлакатимиз тинчлиги, ободлиги йўлида олиб борилаётган бундай улуғвор ишларни изчил давом эттиришнинг ҳамда халқимиз ҳаётидан рози бўлиб яшаши учун унинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаётгани тўғрисида фикр юритиб, барчани Конституциявий қонун лойиҳаси бўйича ўтказиладиган референдумда фаол қатнашишга чақирди.

✍️ Қизириқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати 

Расмий саҳифаларимиз👇

Telegram| Facebook| Instagram | Youtube|Web-sahifa


Qiziriq tumani hokimligi Axborot xizmati dan repost
ҚИЗИРИҚ ТУМАНИДА “УЧ АВЛОД УЧРАШУВИ” БЎЛИБ ЎТДИ

Қизириқ туманидаги “Грант атлас” тантаналар саройида Қизириқ туман ҳокими Р.Пардаев ташаббуси билан “Уч авлод учрашуви” тадбири бўлиб ўтди.
Тадбирда туман ҳокими Р.Пардаев уч авлод вакилларини бугунги тадбир билан муборакбод этди ва Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган “Беш ташаббус олимпиадаси”нинг 2-мавсум доирасида спортнинг стритбол тури бўйича "Б"лига Республика финал босқичи бўйича фахрли ўринни эгаллаган ёшларимизни эсдалик совғалари билан тақдирлади. Шу билан биргаликда узоқ йиллар жамият ва давлат ҳаётининг турли йўналишларида ҳалол меҳнат қилиб, эл-юрт ҳурматини қозонган фидойи инсонларни бугунги тадбир билан табриклади.
Сўзга чиққанлар ёшлик давридаги машаққатлар ва нуронийлик пайтида кўрсатилаётган ҳурмат-эҳтиром ҳақида самимий фикрларини билдирди
Тадбир давомида шўх куй-қўшиқлар янгради.

✍️ Қизириқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Бизни кузатиб боришда давом этинг!

Каналга обуна бўлинг 👇👇👇

Telegram| Facebook| Youtube|Web-sahifa


Qiziriq tumani hokimligi Axborot xizmati dan repost
ID-КАРТА–УНИВЕРСАЛ ПАСПОРТ.

Бугунги кунда кўп вазифали ID-карталар дунёнинг аксар мамлакатларида қўлланиб келинмоқда.
Қизириқ туманида истиқомат қилувчи 16 ёшга тўлган ёшларга ID-КАРТА топширилди.
ID-карталарини олиш ва алмаштириш учун фуқаролар исталган ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларига, уларни алмаштириш учун эса давлат хизматлари марказларига ҳам мурожаат қилишлари мумкин бўлади.
ID-карта олиш учун ҳужжатларни икки усулда расмийлаштиришингиз мумкин: биометрик паспортингиз билан қайси туманда рўйхатда туришингиздан қатъий назар ўзингизга қулай, исталган миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига ташриф буюриш ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали электрон ариза бериш орқали.

✍️ Қизириқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Бизни кузатиб боришда давом этинг!

Каналга обуна бўлинг 👇👇👇

Telegram| Facebook| Youtube|Web-sahifa


Qiziriq tumani hokimligi Axborot xizmati dan repost
ҲЕЧ КИМ МЕҲР ВА ЭЪТИБОРДАН ЧЕТДА ЭМАС

Бугун тумандаги шинам ва файзли "Гранд Атлас" шодиёналар залида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.01.2022 йилдаги 26-сонли қарори билан тасдиқланган “Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган “Меҳр дафтари” тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги қарорига асосан тадбир ташкил қилинди. Тадбирни Қизириқ туман ҳокими, Болаларни ҳимоя қилиш бўйича туман комиссияси раиси Р.У.Пардаев очиб берди ва “Меҳр дафтари” платформасига киритилган етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг орзу-истакларини амалга ошириш мақсадида 14 нафар ўғил ва қизларга Ноутбук ҳамда 3 нафар қизларга тикув машиналари ва аверлоглар тантанали равишда топширилди.
Байрам тантаналари бир пиёла чой устида давом этди. Байрам тантаналарига шўх куй-қўшиқлар янада файз киритди.

✍️ Қизириқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Бизни кузатиб боришда давом этинг!


Telegram| Facebook| Youtube|Web-sahifa



5 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.

43

obunachilar
Kanal statistikasi