(یَـٰۤأَیُّهَا ٱلَّذِینَ ءَامَنُوا۟ لَا تَقُولُوا۟ رَ ٰعِنَا وَقُولُوا۟ ٱنظُرۡنَا وَٱسۡمَعُوا۟ۗ وَلِلۡكَـٰفِرِینَ عَذَابٌ أَلِیمࣱ) [البقرة:١٠٤]
Эй иймон келтирганлар “Роина“(бизни риоя қилинг!)“ -деманглар, балки “Унзурна“ (бизни озроқ кутинг!)- денглар ва қулоқ солинглар. Кофирларга аламли азоб бордир (Бақара: 104).
Саҳобалар Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам оят ёки ҳадис айтсалар уни яхшироқ тушиниб олишлари учун “Ё Росулуллоҳ бизни риоя қилиб туринг, айтганларингизни тушиниб олайлик“- дейишар эди. Яҳудлар эса бу “Роина“ни ўзларини тилларида “Аҳмоқ, эси паст“ маъносида Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбатан ишлатишар эди. Аллоҳ таоло куфр аҳлига бу калима Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни мазаҳ қилишга йўл бўлиб қолмаслиги учун “Унзурна“ яъни “Бизни кутиб туринг“ сўзига алмаштириб берди. Сўнгра “Қулоқ солинглар“- деди, бу ерда нимага қулоқ солиш ҳақида айтилмади. Демак бу калима Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан содир бўладиган ҳар қандай калимани эшитиш керак эканлигига далолат қилади. Албатта, бу дунё имитҳон диёри, кофирлар ҳар қанча найранг қилишмасин уларни охиратда аламли азоб кутмоқда.
@qisqatafsir