#Ҳадис_581📔
#Тилни_тийишлик
#Рамазон13
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Баъзи рўзадорлар борки, уларга рўзаси учун очликдан ўзга нарса бўлмас.
Баъзи тунда бедор бўлган борки, уларга бедорлиги учун уйқусизликдан ўзга нарса бўлмас», дедилар».
✍(Ибн Можа, Аҳмад ва ал-ҳоким ривоят қилишган).
Шарҳ:
🔷Баъзи бир кишилар рўзани тутиб олиб, тилини тиймай ёлғон гапирадилар, иғво, бўҳтон, ғийбат қиладилар, турли ёмон ишлардан ўзларини тиймайдилар.
🔶Ана шундай кишилар рўзанинг фойдасидан, савобидан маҳрум бўладилар. Уларга рўза тутишдан фақат оч қолганлиги қолади, холос.
🔷 Шунинг учун ким рўзадан тўла манфаат олмоқчи, савобига тўлиқ эришмоқчи бўлса, ўзини таом ва шаробдан ташқари беҳуда, бўлмағур гап-сўз ва амаллардан тиймоғи лозим.
🔶 Шунингдек, баъзи бир кишилар тунда таҳажжуд намоз ўқийдилар.
🔷Кейин эса, ўша ишлари билан мақтаниб, риёкорлик қиладилар, ёлғон гапириб, нолойиқ ишларга қўл урадилар.
🔶Ана ўшандай одамлар ҳам тунда бедор туриб қилган ибодатлари савобидан бебаҳра қолурлар.
🔷 Шунинг учун ҳар бир ибодатни иложи борича риёкорликдан қочиб қилмоғимиз керак.
Манба: Ҳадис ва Ҳаёт 9📚
@HADISLAR_TOPLAMIII📚