QIBRAY SADOSI / Расмий канал

@qibray_sadosi Yoqdi 1
Bu sizning kanalingizmi? Qo‘shimcha imkoniyatlardan foydalanish uchun egalikni tasdiqlang

Tuman ijtimoiy-siyosiy hayotidagi yangiliklar, badiiy hikoya, hajviya, she'rlar va gazeta o'quvchilarining fikrlari bizning kanalda. https://t.me/joinchat/AAAAAEyXccN8f6ij7Dvt4A
Murojaаt uchun :
🅰️dmin: @qibraysadosi
Kanal hududi va tili
O‘zbekiston, O‘zbek tili
Kategoriya
ko‘rsatilmagan


Kanalning hududi
O‘zbekiston
Kanal tili
O‘zbek tili
Kategoriya
ko‘rsatilmagan
Indeksga qo‘shilgan
19.10.2018 12:01
12 Oct 2019, 13:55 (414 kun oldin)
#халқаро_ҳамкорлик

ТошДАУ ва унинг филиаллари қошида «Аграр секторда тадбиркорликка кўмаклашиш Ўзбекистон-Германия маркази» ташкил этилади

Тошкент давлат аграр университетига Германия Федератив Республикасининг «ILE – Internationale Ländliche Entwicklung» ташкилоти вакили Ольга Луфт хоним аграр секторда тадбиркорликни қўллаб-қувватловчи Халқаро марказ ташкил этиш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйиш ва қўшма лойиҳани амалга оширишнинг ташкилий масалаларини муҳокама қилиш мақсадида ташриф буюрди.

Музокаралар сўнгида Германия олий таълим муасасаларидан профессор-ўқитувчилар ва тадбиркорларни ўқув жараёнига жалб этиш, Ўзбекистон ва Германия олий таълим муассасалари ўртасида Қўшма таълим факультети очиш, уруғчилик соҳасида ҳамкорлик лойиҳаларини амалга ошириш, талабалар ва илмий изланувчиларни ишлаб чиқариш ва малакавий амалиётга юбориш масалалари юзасидан битим имзоланди.

Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.