QIBRAY SADOSI

@qibray_sadosi Yoqdi 1
Bu sizning kanalingizmi? egalikni tasdiqlang Qo‘shimcha imkoniyatlardan foydalanish uchun

Tuman ijtimoiy-siyosiy hayotidagi yangiliklar, badiiy hikoya, hajviya, she'rlar va gazeta o'quvchilarining fikrlari bizning kanalda.
Murojaаt uchun :
🅰️dmin: @qibraysadosi
Kanal hududi va tili
O‘zbekiston, O‘zbek tili
Kategoriya
ko‘rsatilmagan


Kanalning hududi
O‘zbekiston
Kanal tili
O‘zbek tili
Kategoriya
ko‘rsatilmagan
Indeksga qo‘shilgan
19.10.2018 12:01
12 Oct, 07:08 (37 kun oldin)
ТошдАУ ва унинг филиаллари қошида «Аграр секторда тадбиркорликка кўмаклашиш Ўзбекистон-Германия маркази» ташкил этилади.

Жорий йилнинг 9 октябрь куни Тошкент давлат аграр университетига Германия Федератив Республикасининг «ILE – Internationale Ländliche Entwicklung» ташкилоти вакили Ольга Луфт ҳоним, аграр секторда тадбиркорликни қўллаб-қувватловчи Халқаро марказ ташкил этиш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйиш ва қўшма лойиҳани амалга оширишнинг ташкилий масалаларини муҳокама қилиш мақсадида ташриф буюрди.

О.Луфт ҳоним Ўзбекистонда фан ва таълим интеграцияси соҳасида амалга оширилаётган ўзгаришларни ижобий баҳолади, Республикамизнинг қишлоқ хўжалиги соҳасидаги имкониятларидан келиб чиқиб, ўзи фаолият юритаётган ташкилотнинг Тошкент давлат аграр университети ва филиаллари қошида «Аграр секторда тадбиркорликка кўмаклашиш Ўзбекистон-Германия маркази» ни ташкил этишдан манфаатдор эканини мамнуният билан билдирди.

Музокаралар сўнгида, Германия олий талим муасасаларидан профессор-ўқитувчиларни ва тадбиркорларни ўқув жараёнига жалб этилиши, Ўзбекистон ва Германия олий таълим муассасалари ўртасида Қўшма таълим факультетини очилиши, уруғчилик соҳасида ҳамкорлик лойиҳаларини амалга оширилиши, талабалар ва илмий изланувчиларни ишлаб чиқариш ва малакавий амалиётга юборилиш масалари юзасидан келишувлар қабул қилинди.

Маълумот учун: «ILE – Internationale Ländliche Entwicklung e.V.» 2018 йилда ташкил этилган. Қишлоқ хўжалиги ва қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, шунингдек, қишлоқ хўжалигида тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга ихтисослашган. Ташкилот агросаноат компаниялари, илмий-тадқиқот институтлари, олий ўқув юртлари ва бошқа 30 дан ортиқ аъзоларга эга.

Тошкент давлат аграр университети ижтимоий тармоқларда 👇

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter | YouTube | Web