QIBRAY SADOSI

@qibray_sadosi Yoqdi 1
Bu sizning kanalingizmi? egalikni tasdiqlang Qo‘shimcha imkoniyatlardan foydalanish uchun

Tuman ijtimoiy-siyosiy hayotidagi yangiliklar, badiiy hikoya, hajviya, she'rlar va gazeta o'quvchilarining fikrlari bizning kanalda.
Murojaаt uchun :
🅰️dmin: @qibraysadosi
Kanal hududi va tili
O‘zbekiston, O‘zbek tili
Kategoriya
ko‘rsatilmagan


Kanalning hududi
O‘zbekiston
Kanal tili
O‘zbek tili
Kategoriya
ko‘rsatilmagan
Indeksga qo‘shilgan
19.10.2018 12:01
2 Oct, 11:27 (42 kun oldin)
Ўзбекистон муфтийси яна дунёнинг нуфузли 500 мусулмони орасида

Уммонда жойлашган Султонлик Исломий Стратегик Тадқиқотлар маркази томонидан 30 сентябрда "Дунёнинг энг қудратли 500 мусулмони" рўйхати эълон қилинган.

Дунёнинг энг қудратли мусулмонлари рўйхатини покистонлик Шайх Муҳаммад Тақий Усмоний бошлаб беради.Иккинчи ўринда Эрон Oлий диний руҳонийси Оятуллоҳ Саид Али Ҳoмaнаий келади. Абу Даби валиаҳди Заед Ал-Наҳян  учинчи ўринда.

Ўзбекистонни ўтган йиллардаги каби мамлакат муфтийси Усмон Алимов намоён этган. Муфтий рўйхатда 139 ўринни эгаллаган.
Китобда Усмон Алимовга берилган изоҳда 2007 йилда ЮНЕСКО томонидан пойтахт Тошкентнинг "Исломий маданият маркази" деб топилишида қўшган ҳиссаси қайд этилади.

Рўйхатда мусулмон лидерлари ёки уламоларининг сиёсатдан тортиб дин, матбуотдан тортиб, санъат, илм-фан ва тараққиётга қўшган ҳиссалари инобатга олинади.