18 январ. Aвтобусда ёниб кетган 52 ўзбек фожиасига 3 йил тўлди
▫️Бундан 3 йил олдин худди шу куни Қозоғистоннинг Оқтўбе вилоятида салонида 57 киши кетаётган автобус ёниб кетиб, 52 киши (ўзбеклар!) ҳалок бўлган эди.
Ўзбекистон тезлик билан бош вазир раҳбарлигида махсус ҳукумат комиссияси тузди, Қозоғистонга тиббий гуруҳ жўнатди.
Суд автобус ҳайдовчиларига 5 йиллик қамоқ жазоси берди, вафот этган 52 кишининг оила аъзоларига 2 млн тенгидан (50 млн сўмга яқин) товон пули тўланишини белгилади. Aвтобус эгаси эса 3 йил олди.
Оқтўбе фожиасида ҳалок бўлган ўзбекистонликлар Россияга ишга кетаётган мигрантлар экани, улар самолёт чипталари қимматлиги сабаб автобусда йўлга чиққан бўлиши мумкинлиги айтилди. Шундан сўнг турли транспортлар чипталари нархини арзонлаштириш бўйича ҳукумат қарори имзоланди.
Ҳозир ҳам минглаб ўзбек Россия ва қўшни давлатларда ишламоқда. Пандемия туфайли 500 мингга яқин мигрант Ўзбекистонга қайтди.
Каналга уланиш:🔽
@qibray_sadosi