ЧИНГЕЛДИДА ПРОКУРОР ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШДИ
Янги Ӯзбекистонни ёшлар билан бирга қуриш учун энг аввало ёшларни қийнаб келаётган муаммоларни бартараф этиш олдимизда турган муҳим вазифалардан бири саналади. Шунинг учун жойларда “Ҳоким ва ёшлар”, “Прокурор ва ёшлар” каби учрашувлар мунтазам ӯтказилмоқда. Кеча Қибрай туман прокурори С.Салихов томонидан 2-сектор ҳудудида жойлашган Чингелди маиший хизмат касб-хунар коллежи биносида туман ёшлари билан учрашув ўтказилди.
Учрашувда 250 дан зиёд ёшлар, ёш тадбиркорлар, меҳнат фахрийлари ҳамда тумандаги тегишли мутасадди идораларнинг раҳбарлари иштирок этишди.
Учрашувда туман прокурори ташаббуси билан уюшмаган ёшларни ишга жалб қилиш мақсадида бўш иш ўринлари ярмаркаси, ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарјиб қилиш мақсадида китоб ярмаркаси, ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт сохасида қобилиятини намоён қилишлари учун шахмат ва шашка, стол тенниси мусобақалари ташкил этилди. Ёшлар тадбир давомида мусиқа, рассомлик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларида ўз истеъдодларини ёрқинроқ намойиш этишга ҳаракат қилишди.
Тадбирда туман прокурори С. Салихов фаол қатнашган ёшларга ўзининг эсдалик совғаларини топшириб, бугунги кунда мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, бу борада ёшларга яратилган шарт-шароитлар ҳамда жамиятда ёшлар фаоллигини ошириш хусусида ўз фикр– мулоҳазаларини баён этди. Шундан сўнг, ёшларнинг соҳага доир қизиқтирган саволлари тингланди ҳамда уларга бевосита туман прокурори ҳамда мутасаддилар томонидан мисоллар билан жавоблар берилди.
“Прокурор ва ёшлар” учрашуви қатнашчилари ўзларини қизиқтирган саволларга тўлиқ жавоблар олишиб, ҳуқуқий саводхонлиги ва билимларини янада мустаҳкамлаб олишди.