Аллоҳ таъоло баракани уйга ҳам беради. Ишга ҳам беради. Фарзандларга ҳам беради. Фарзандларда барака дегани шуки, фарзандлар кўз қувончи бўладилар, солиҳ бўладилар, меҳнаткаш бўладилар. Фарзандларни кўриб банданинг қалби хурсанд бўлади. Ишларда барака дегани, миллионер бўлиб кетади дегани эмас. Бу дегани, қанча иш қилса, унинг эҳтиёжларига бемалол етади, бировнинг қўлига қарамайди ва паришонхотир ҳам бўлмайди. Мана шу ишдаги баракадир.
Ҳикоят.
Ашраф Али Таҳановий қуддиса сирруҳ бир воқеъани ёзадилар: Бир неча ака ука бор эди. Уларнинг ота- оналари кексайиб қолдилар. Уларнинг ичидан бири ота-онасига жуда иштиёқ ила хизмат қилар эди. Қолган фарзандлар эса, малоллангандек хизмат қилар эдилар. Шунда, кичик фарзанд акаларига деди: Менга бир нарсада ваъда беринг". "Нима ваъда?"- дейишди улар. У шундай деди: "Онамнинг хизматларини менинг ўзимга топширсангиз ва менга тегишли мол мулкни ҳам менга бермасдан ўзаро тақсим қилиб олсангиз". Улар жуда харсанд бўлишди ва жон деб рози бўлишди. У ота-онасининг хизматини қилаверди. Охири ота- онаси дунёдан ўтиб кетишди. Энди унга ризқида анча танглик бўлиб қолди.
Бир кун у туш кўрди. Тушида бир кимса, фалон тошнинг остида ўттиз динор бор, сен бориб уларни олиб ол деди. У уларда барака борми, деди. Чунки унинг онаси доим: Эй, Аллоҳим! Фарзандимга баракали ризқ ато қил, деб дуо қилар эди. Онам менга шундай дуо қилар эдилар деб ёдида турар эди. Шунинг учун уларда барака борми деб сўради. Тушидаги кимса уларда барака йўқлигини айтганч, ундоқ бўлса, мен олмайман, деди. Эрталаб уйғониб тушини аёлига айтиб берди. Аёли деди: Сен аниқ олмайсан. Ҳеч бўлмаса бориб кўр, ростан ўша тошнинг тагида ётибдими ёки йўқ. У олмаганимдан кейин бормайман ҳам деди.
Эртаси куни яна туш кўрди. Тушида бир кимса: Агар сен борсанг, ўша жойда сенга йигирма динор турибди, улар сеники бўлади, деди. У яна уларда барака борми деб сўради. Барака йўқ деган жавоб олди. Ундоқ бўлса мен олмайман деди. Эртаси кун аёлига айтди. Аёли: Қара, кеча олиб келмадинг, шунга яраша бугун бориб олиб кел, ўттиз дуруст бўлмаса, йигирма дуруст бўлар дер эди. У: Йўқ бормайман, уларда барака йўқ деди.Шундай қилиб эртаси куни ўн динорга тушди, ҳатто кейинги кун тушида, биродар, ўша тошнинг тагида бир динор бор, хоҳласанг бориб ол деди.У яна унда барака борми ёки йўқми? деди. Тушидаги кимса: Ҳа, унда барака бор деб айтди.
У эрталаб туриб, хотинига мен бир динорни олиш учун кетяпман деди. Аёли: Қирқ, ўттиз динорни ташлаб, энди бир динорни олишга кетяпти, бу қандай ахмоқлик? деди. Шундай қилиб у кетди ва ўша жойдан бир динорни олди.Йўлда олиб келаётиб, аёлим сен зарар қилдинг деб жахли чиқди. Кел, унга бир балиқ олиб борайин, уни пиширади ва хурсанд бўлади деб, йўлдан балиқ сотиб олди.
Ашраф Али Таҳановий қуддиса сирруҳ ёзадиларки, у балиқни олиб уйига келгач, ортиб қолган пулни ва балиқни аёлига берди. Буни пишириб егин деди. Аёли балиқни ёрганида ичидан бир қимматбаҳо олмос чиқди. Уни бозорга олиб бориб сотганида, бутун умр харажатларига етадиган пул бўлди. Мана шуни барака дейдилар.
Зулфиқор Аҳмад Нақшбандийнинг "Амал сэ зиндаги банти ҳэ" китобидан Абдулқаййум Комил таржимаси.
Манба: Azon.uz
Каналимизни кузатиб боринг!
Обуна бўлинг ва дўстларингизга улашинг👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAEyXccPFUEJo1KhknA