QIBRAY SADOSI / Уйда🏠колинг!

@qibray_sadosi Yoqdi 1
Bu sizning kanalingizmi? Qo‘shimcha imkoniyatlardan foydalanish uchun egalikni tasdiqlang

Tuman ijtimoiy-siyosiy hayotidagi yangiliklar, badiiy hikoya, hajviya, she'rlar va gazeta o'quvchilarining fikrlari bizning kanalda. https://t.me/joinchat/AAAAAEyXccN8f6ij7Dvt4A
Murojaаt uchun :
🅰️dmin: @qibraysadosi
Kanal hududi va tili
O‘zbekiston, O‘zbek tili
Kategoriya
ko‘rsatilmagan


Kanalning hududi
O‘zbekiston
Kanal tili
O‘zbek tili
Kategoriya
ko‘rsatilmagan
Indeksga qo‘shilgan
19.10.2018 12:01
25 Jan, 18:52 (73 kun oldin)
Дўзахдаги бўш жой...

.......Дўзах тўлиб қолган эмиш. Хаётлик чоғида қилган гунохлари туфайли Дузахга юборилган одамлар ичкарига киролмай, навбат кутиб туриб қолишибди.
Ахвол шу даражага борибдики, Шайтон уларни Дузахга сиғдириш учун астойдил бош қотиришга мажбур бўлибди.

Дузахдаги назоратчи шайтонваччалардан суриштирса, улар атиги биттагина бўш жой борлигини айтибдилар.

Шайтон жаханнам тўридаги бу жойга энг гунохкор одам ташланиши керак деб хисоблаб, одамлардан:

- Орангизда одам ўлдирган, қотил борми?-деб сўрабди.

Хеч кимдан садо чиқмагач, у гунохкорлардан хаётлик чоғида қандай гунох ишлар қилганликлари хақида бирма-бир сўрай бошлабди. Аммо уларнинг берган жавобларидан Шайтоннинг кўнгли тўлмай, хеч қайси гунохкорни жаханнам тўридаги сўнгги бўш ўринга ташлашни лозим кўрмабди.

Шу пайт Шайтоннинг нигохи гунохкорларга қўшилмай,бир чеккада сукут сақлаб турган одамга тушиб, унга хам ўша саволни берибди:

- Сен нима гунох қилгансанки,бу ердасан?

- Мен ...хеч қандай гунох иш қилмаганман,-дебди халиги киши.

- Хаётлигимда жуда яхши одам эдим. Бировларни ноўрин ранжитмадим, хеч кимнинг хақига хиёнат қилмадим. Менимча бу ерга янглиш юборишди. Ха, ха, улар мени Дўзахга адашиб юборишган-дебди.

- Бу ерларда адашишмайди-деди Шайтон катъий. - Эслаб кўр, харқалай қандайдир гунох иш қилган бўлишинг керак. Одам зоти хаёти давомида қандайдир хатога йўл қўяди, гунох ишлар қилади.

- Мен хеч қандай гунох қилмаганман - деб ўз сўзида туриб олибди "яхши"одам.

- Хаётида ўз биродарларига хиёнат қилган жуда кўп одамларни кўрдим, аммо мен улар каби бўлмадим.
Етимларнинг хаққини ейишганда уларга кўшилмадим.
Атрофимда ёмонлик қилишни касб қилиб олган, ўзгаларга зулм ва зуғум қилувчи қанчадан-қанча одамлар бор эди. Мен уларга кушилмадим.
Нафс йулига юрмадим.
Доимо ёлгиз ибодат билан машғул бўлдим. Ўйлайманки, хеч қандай гунох ишга қўл урмадим.

- Шунча гунох ишларга гувох бўлиб туриб, нахотки хеч нарса қилмаган бўлсанг? - ажабланибди Шайтон.

- Хеч нарса қилмаганман!-такрорлабди "яхши" одам.

- Унда ичкарига мархамат қилсинлар! Чунки бу ўринга сендан муносиброғини топа олмайман,-деди Шайтон ва малайларига уни жаханнамнинг энг тубига ташлашларини буюрибди...

❗️Алқисса, гунох ишларни қилувчиларгина эмас, балки уларнинг қилмишларини кўриб-билиб туриб, тўғри йўлга бошламаган, бу йўлдан қайтармаган, ўзини билиб, ўзгаларга бепарволик қилган кишилар хам бирдек гунохкордирлар...


Якинларингизга улашинг!

Каналга уланиш:
@qibray_sadosi