#САЙЛОВ_2019
АККРЕДИТАЦИЯДАН ЎТГАН ЖУРНАЛИСТЛАРГА ГУВОҲНОМАЛАР ТОПШИРИЛДИ
Халқаро Матбуот маркази Тошкент вилояти бўлимида журналистлар учун брифинг ташкил этилди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги вилоят бошқармаси мутасаддилари ҳамда вилоятда фаолият юритаётган ОАВ ходимлари иштирок этишди.
Сир эмаски, сайловларда очиқлик ва ошкоралик принципларининг тўлақонли амалда бўлишида оммавий ахборот воситаларининг ўрни ва аҳамияти беқиёс. Шундан келиб чиқиб, сайловларда бевосита иштирок этиш ва жараёнларни холисона ёритиб бориш учун вилоят ОАВлари ва марказий нашрларнинг ҳудудий мухбирлик пунктларида фаолият юритаётган журналистларни аккредитациядан ўтказиш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда.
Тадбир вилоят сайлов комиссиясига аккредитациядан ўтиш учун мурожаат қилган ОАВ вакилларининг 48 нафарига гувоҳномалар топширилди.
Манба:
Халқаро Матбуот маркази Тошкент вилояти бўлими
Каналга уланиш:
@qibray_sadosi