QIBRAY SADOSI

@qibray_sadosi Yoqdi 1
Bu sizning kanalingizmi? egalikni tasdiqlang Qo‘shimcha imkoniyatlardan foydalanish uchun

Tuman ijtimoiy-siyosiy hayotidagi yangiliklar, badiiy hikoya, hajviya, she'rlar va gazeta o'quvchilarining fikrlari bizning kanalda.
Murojaаt uchun :
🅰️dmin: @qibraysadosi
Kanal hududi va tili
O‘zbekiston, O‘zbek tili
Kategoriya
ko‘rsatilmagan


Kanalning hududi
O‘zbekiston
Kanal tili
O‘zbek tili
Kategoriya
ko‘rsatilmagan
Indeksga qo‘shilgan
19.10.2018 12:01
9 Nov, 06:40 (7 kun oldin)
#ТАДБИРЛАР

ОЛТИН КУЗ ТАРОВАТИ

Олтин куз таровати на фақат табиатда акс этади, қалбимизниям эгаллайди. Ранг-баранг япроқлар кўзларни қувонтиради. Бу фасл болажонларимиз учун қувонч байрами ҳам. Чунки севиб истеъмол қиладиганимиз - таъми тилни ёрадиган мева-сабзавотлар айни шу фаслда пишиб етилади.

Шунингдек, мактаб ва мактабгача таълим муассаларида “Олтин куз”, “Меҳржон”, “Ҳосилвой”, “Деҳқон бобо” сингари қизиқарли тадбирлари ўтказиладиган палла ҳам бошланади.

Ана шундай тадбирлардан бири “Ширинтой” номли 47-МТМда катта гуруҳ тарбиячиси Фотима Исакова томонидан ташкиллаштирилди. Болажонлар қувнаб-яйраган бу тадбирда “Олтин куз” нинг ҳақиқий жамоли очилди. Жажжилар табиатга бўлган меҳр-муҳабатларини куй-қўшиқлар орқали ифодалашди.

Каналга уланиш:
@qibray_sadosi