QIBRAY SADOSI

@qibray_sadosi Yoqdi 1
Bu sizning kanalingizmi? egalikni tasdiqlang Qo‘shimcha imkoniyatlardan foydalanish uchun

Tuman ijtimoiy-siyosiy hayotidagi yangiliklar, badiiy hikoya, hajviya, she'rlar va gazeta o'quvchilarining fikrlari bizning kanalda.
Murojaаt uchun :
🅰️dmin: @qibraysadosi
Kanal hududi va tili
O‘zbekiston, O‘zbek tili
Kategoriya
ko‘rsatilmagan


Kanalning hududi
O‘zbekiston
Kanal tili
O‘zbek tili
Kategoriya
ko‘rsatilmagan
Indeksga qo‘shilgan
19.10.2018 12:01
29 Oct, 16:52 (17 kun oldin)
ЯХШИ ОДАМ КИМ?


➖ Қарз сўраб борганингизда қарз берган одамми?!
Йўқ! Ҳолингиздан хабардор бўлиб ўзи ёрдам таклиф қилган одам…
ЯХШИ ОДАМДИР!


➖ Ҳажга бордим деб, ҳожиликка даъво қилган одам эмас….ён атрофидаги бева-бечораларга озгина бўлса ҳам эҳсон қилган одам…
ЯХШИ ОДАМДИР!


➖ Қурбонликка қўй сўйиб, бадавлат дўстларига улашган одам эмас...бир бўлакдан бўлса ҳам, имкони борича мискинларга тарқатган одам...
ЯХШИ ОДАМДИР!


➖ Оиласига қўша-қўша қасрлар қуриб берган одам эмас… Кулбада яшаса ҳам аёлини кўзида ёши йўқ одам...
ЯХШИ ОДАМДИР!


➖ Фарзандларини чиройли кийинтириб қўйган яхши одам эмас…Чиройли тарбия берган одам …
ЯХШИ ОДАМДИР!


➖ Ўнта қизни кўнглини овлаган одам эмас…Битта қизни қалбига жойлаган одам…
ЯХШИ ОДАМДИР!


➖ Тўқчиликда мазза қилиб яшаган одам эмас…йўқчиликда САБР қилиб яшаган одам…
ЯХШИ ОДАМДИР!


➖ Омадингиз келганда ҳамиша сиз билан бўлган одам эмас…Омадингиз кетганда ёнингизда турган одам...
ЯХШИ ОДАМДИР!


БОРИНГИЗГА ШУКР ЯХШИЛАР!!!

Манба:
@Aforizmlar_Hikmatlar