QIBRAY SADOSI

@qibray_sadosi Yoqdi 1
Bu sizning kanalingizmi? egalikni tasdiqlang Qo‘shimcha imkoniyatlardan foydalanish uchun

Tuman ijtimoiy-siyosiy hayotidagi yangiliklar, badiiy hikoya, hajviya, she'rlar va gazeta o'quvchilarining fikrlari bizning kanalda.
Murojaаt uchun :
🅰️dmin: @qibraysadosi
Kanal hududi va tili
O‘zbekiston, O‘zbek tili
Kategoriya
ko‘rsatilmagan


Kanalning hududi
O‘zbekiston
Kanal tili
O‘zbek tili
Kategoriya
ko‘rsatilmagan
Indeksga qo‘shilgan
19.10.2018 12:01
17 Oct, 15:53 (32 kun oldin)
Тошкент давлат аграр университети Ўсимликлар ҳимояси, агрокимё ва тупроқшунослик факультетида
“Энг фаол китобхон” кўрик танлови бўлиб ўтди.


Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев томонидан ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича 5 та муҳим ташаббус илгари сурилган. Бунда тўртинчи ташаббус “Ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича тизимли ишларни ташкил этишга йўналтирилган”. Ушбу ташаббусдан келиб чиқиб Ўсимликлар ҳимояси, агрокимё ва тупроқшунослик факультети талабалари ўртасида “Китоб тафаккур хазинаси” мавзусида “Энг фаол китобхон” кўрик танлови бўлиб ўтди.

Тадбирни факультет декани У.Д.Ортиқов кириш сўзи билан очиб берди. Шунингдек, университет Ёшлар билан ишлаш, маъанавият ва маърифат бўлими бошлиғи М.Б.Мирсултонов, университет мураббийлар кенгаши раиси З.Сиддиқов, факультет мураббийлар кенгаши раиси Г.С.Содиқова, гуманитар фанлар кафедраси доценти Х.А.Ахмедов, ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими услубчиси Ю.Шодмонов ва факультет профессор ўқитувчилари, талабалари иштирок этишдилар.

Тадбирда факультет талабаларидан ташкил топган “Ёш адабиётшунослар”, “Интеллект” ва “Зиё” жамоалари ўзаро беллашдилар.

Тадбирда ғолиб деб топилган жамаолар факультет декани томонидан 1-2-3 даражали диплом, иштирокчилар фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

©️Ўсимликлар ҳимояси, агрокимё ва тупроқшунослик факултети матбуот ҳизмати

Ўсимликлар ҳимояси, агрокимё ва тупроқшунослик факультети ижтимоий тармоқларда👇

Telegram | Facebook