Карантиндан кейин ҳам касаллик
Куни кеча Қашқадарё вилояти Китоб тумани «қизил» ҳудудга киритилиб, карантин қоидалари кучайтирилди. Туман ҳудудига кириб чиқувчи барча йўллар ёпилди. Энг қизиғи, коронавирус билан касалланган бемор 14 кунлик карантинда бўлган ва уйига келганидан сўнг, ташхис қўйилиб, туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.
Ижтимоий тармоқда туман ҳокими ўтказган йиғилиш баёни тарқалди. Ундан англашилича, Бештерак қфй Бештерак қишлоғида яшовчи 1963 йилда туғилган марҳум О.Н. Қозоғистон давлатидан қайтган ва Тошкентда 14 кун давомида каратинда сақланган. Шунга қарамасдан, уйига қайтиб келгач, у коронавирус билан касалланиб 28 май куни туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган. Шифокорлар саъй-ҳаракатларига қарамасдан 30 май куни вафот этган. Бештерак қишлоғининг барча кириш чиқиш йўллари ёпилган.
Ҳозирча бу Соғлиқни сақлаш вазирлиги статистикасида қайд этилганича йўқ. Менимча, унга ё коронавирус ташхиси қўйилмаган ёки бошқа бирор жиддий сабаби бор. Очиқланса яхши бўларди.
Марҳумнинг оила аъзоларига сабр тилайман. Охирати обод бўлсин!
@qayduz