Dehqonobod tuman hokimligi dan repost
Йўлчилар депутат танқидини кутиб турганмиди, танқиддан сўнг йўқдан бор қилишди-я...
Қашқадарё йўллардан мунтазам фойдаланиш унитар корхонаси масъуллари депутат танқидини кутиб турган шекилли, танқиддан сўнг йўқдан бор қилишди. Ҳа, ҳа ўша Деҳқонободдаги М39 халқаро йўлининг туманга кириш жойи таъмирланди-ей. Қойилмисиз?
Хўп, шуни қилиш имконимиз бор экан. Нега шунча пайт кутдик-а? Танқид қилиниши учунми? Гап эшитмасак, иш бажармайдиган даражага етганмизми?
Ёмон одатимиз бор-да. Хом сут эмган бандалигимизга борамизми, кимдир танқид қилмаса, ҳатто вазифамизни ҳам бажармаймиз-да. Кимдир “қалампир қистиргач”, шошиб қоламиз. Ва йўқдан бор қиламиз.
Яхши амалнинг кечи йўқ дейсизми? Буям тўғри гап. Аммо келинг, гап эшитмасдан, танқидга дучор бўлмасдан вазифамизни бажаришга ўрганайлик...Шундан тинчи йўқ аслида.
Ишонмайсизми? Мени айтди дерсиз, бир уриниб кўринг!!!
Каналга уланиш: https://t.me/dehqonobodpress