Прокуратурага 30 минг АҚШ долларига ишга кирғизиб қўймоқчи бўлган қашқадарёлик шоввоз ушланди
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ички хавфсизликни таъминлаш бошқармаси ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қашқадарё вилояти бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда фуқаро И.Э.нинг аризаси асосида тезкор тадбир ўтказилди.
Муаллиф Департаментнинг Қашқадарё вилояти бошқармасига мурожаат қилиб, аризасида “Носир” исмли шахс мансабдор яқинлари орқали таниши А.Э.ни прокуратура органларига ишга жойлаштириш эвазига жами 30.000 АҚШ доллари талаб қилиб, ушбу пуллар ҳисобидан 5000 АҚШ долларини олдиндан беришни сўраганлигини билдириб, унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.
Мазкур мурожаат юзасидан 2021 йил 4 апрель куни ўтказилган тадбирда 2 нафар фуқаро Чилонзор туманида жойлашган “Денов” чойхонасида ариза муаллифи И.Э.дан 5000 АҚШ долларини олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.
https://t.me/qarshiliklar