ЎЗБЕКИСТОН АҲОЛИСИНИНГ ЯРМИ ОРТИҚЧА ВАЗНГА ЭГА‼️ Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти билан биргаликда
Ўзбекистон Республикасининг 18-64 ёшдаги аҳолиси ўртасида ўтказилган тадқиқот натижалари шуни кўрсатдики,
🔹 ҳар куни аҳолининг учдан икки қисми (67 фоиз) етарли миқдорда (400 граммдан кам) сабзавот ва мевалар истеъмол қилади;
🔹аҳолининг ярми оғир вазнли, 20 фоизи семиз;
🔹 46 фоизининг қонида холестерин миқдори ошган;
аҳолининг ўртача туз истеъмоли кунига 14,9 граммни ташкил этади.
‼️ Бу Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан тавсия этилган миқдордан 3 баравар кўп (кунига 5 граммдан ошмаслиги лозим) деганидир.
❇️ Аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишига жалб этиш муҳим аҳамиятга эга.🔴
Шу ўринда жисмоний фаоллик ҳамда овқатланиш меъёр ва қоидаларига амал қилмаслик, 🔹таркибида туз, қанд, ёғ миқдори кўп бўлган таом ва ширинликларни меъёридан ортиқ истеъмол қилиш,
🔹шунингдек, етарли даражада витамин ва минераллар истеъмол қилмаслик оқибатига тўхталиб ўтсак.
🔻Биринчидан, ёшларда рационал ўсиш ва ақлий ривожланишда ортда қолиш,
🔻Иккинчидан, катталарда эса юрак қон-томир, эндокрин, хавфли ўсма каби инсоннинг эрта ўлимига олиб келувчи қатор касалликларнинг ривожланишига сабаб бўлади.
Тelegram| Instagram| @sanepidxizmat' rel='nofollow'>Facebook
| YouTube