«ҚАЛБИМДАГИ НУР»


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


﷽ Ўқинг! Зеро, бу каналда пухта оятлар, ҳадислар, ҳикматлар, машҳурларнинг дил сўзлари , ориф зотларнинг даккию тарсакилари, ибратли қиссалар, таъсирли байтлар, онгли фикрлар, қалб қўридан чиққан номалар ва фойдали тажрибалар бордир!

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


«ИСЛОМИЙ ОИЛА» dan repost
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Муҳаймин (ҳамма нарсани қамраб олувчи, яъни, Аллоҳ бандаларнинг барча ҳолатларига гувоҳ бўлиб туради, Ундан ҳеч нарса махфий қолмайди) Бориъ (йўқдан пайдо қилувчи, вужудга келтирувчи) Самийъ (ҳар бир нарсани эшитувчи)
Басийр (ҳар бир нарсани кўрувчи) Хабийр (ҳамма нарсадан ўта хабардор) Шакур (оз амал учун кўп савоб берувчи) Мужийб (дуоларни ижобат қилувчи) Вадуд (барчага яхшиликни раво кўрувчи) Муҳсий (барча нарсанинг ҳисобини олган зот) бўлган Зот сиз билан бизга Ўзининг бир бандасини юборди.

Аллоҳнинг бу бандаси Бухородаги “Жўйбори Калон” аёл-қизлар ўрта махсус ислом билим юрти мадрасасида шартнома асосида сўнги якуний курсни тамомламоқдалар.
2020-2021 ўқув йили контракт тўлови суммаси
8 831 290 (саккиз миллион саккиз юз ўттиз бир минг икки юз тўқсон) сўм бўлган шартнома маблағини тўлашда ушбу хайрли ишга қодир бўлганингиз қадар ҳисса қўшишларингизни илтимос қилиб, сўраб қоламан.

Ҳадиси шарифда:
«Аллоҳга энг маҳбуб амал – бир мусулмоннинг қалбига қувонч киргизиш, унинг машаққатини кетказиш ёки унинг қарзини адо этиш ёки очлигини кетказишдир. Бир биродаримнинг ҳожатида юриш мен учун мана бу масжидда (яъни Масжиди Набавийда) бир ой эътикоф ўтиришдан маҳбуброқдир», дейилган.
Аллоҳ ризоси учун бир муслима синглимизни ҳожатини чиқариб, ҳадисда келтирилган фазилатга эга бўлишда ушбу амалимиз сабаб бўлса ажабмас.

Ҳозирда картада:
763 440.31 сўм
(етти юз олтмиш уч минг тўрт юз қирқ сўм ўттиз бир тийин) бор.

Ҳайрия маблағи ўтказиш учун 💳
8600 0610 6147 1404
Aziza Qurbonova


______
Керакли сумма йиғилгач, картага туширилган пуллар муслима синглимиз номидан мадрасага ўтказиб берилади.

@ILMHAYRIYAFONDI


#ҳадис
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Кимни ери бўлиб уни сотмоқчи бўлса, аввал қўшнисига таклиф қилсин»
Ибн Можа ривояти
(Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан)

#ҳадис
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Қўшнини ҳаққи,
1.агар касал бўлса зиёрат қиласан,
2.вафот этса (қабристонгача) кузатасан,
3.қарз сўраса берасан,
4.айби очилиб қолса беркитасан,
5.яхшилик етса табриклайсан,
6.мусибат етса ҳамдардлик билдирасан,
7.бинойингни биноси устидан кўтармайсан, агар шундай қилсанг шамолни тўсиб қўясан,
8.қозонингни ҳиди билан озор бермайсан, лекин овқатингдан сузиб берсанг зарари йўқ»
Табароний ривояти

#ҳадис
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Жоним Қўлида бўлган Зотга қасамки, банда то ўзи учун яхши кўрган нарсани қўшнисига ҳам яхши кўрмагунича иймонли бўлмайди»
Муслим ривояти
(Анас розияллоҳу анҳудан)

@QalbimdagiNur


#ҳадис
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Қирқта хислат бор, уларнинг энг олийси – сутини соғиб ичиш учун эчкисини бермоқликдир. Кимки мана шу хислатлардан бирортасига савоб умидида ва ваъда қилинган нарсага ишонган ҳолда амал қилса, Аллоҳ таоло жаннатга киритади»
Имом Бухорий ривояти

#ҳадис
Расулуллоҳ ﷺ Ҳар бир мусулмонга садақа (қилиш) лозим», деганларида, «Агар уни топа олмаса-чи?» деб айтишди. Расулуллоҳ ﷺ «Қўли билан ишлаб топиб ўзи ҳам фойдаланади ва садақа ҳам қилади», дедилар. «Агар бунга ҳам қодир бўлмаса-чи?» дейишди. Расулуллоҳ ﷺ «муҳтожга ёрдам берсин», дедилар. «Агар бунга ҳам қодир бўлмаса-чи?» дейишганида, Расулуллоҳ ﷺ «Яхшиликка буюрсин», дедилар. «Агар буни ҳам қила олмаса-чи?» дейишганида, Расулуллоҳ ﷺ «Ёмонликдан ўзини тийсин. Шундай қилиши ҳам садақадир»
Бухорий ва Муслим ривояти
(Абу Мусо (розияллоҳу анҳудан)

#ҳадис
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Садақа қабрнинг иссиғини ўчиради. Мўмин Қиёмат куни садақасининг соясида сояланади»
Байҳақий ривояти
(Уқба ибн Омир (розияллоҳу анҳудан)

#ҳадис
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Эй одам боласи, ўзингдан ортиб қолган молингни сарф қилсанг, ўзинг учун яхшидир. Сарф қилмасанг, ўзинг учун ёмондир. Етарли молинг бўлса шикоят қилма. Сарфни оилангдан бошла. Бергувчи баланд қўл олгувчи паст қўлдан яхшироқдир»
Муслим ривояти

@QalbimdagiNur


Ким жисмининг кўркамлиги, ташқи қиёфасининг гўзаллиги билан фаҳрланиб юрган бўлса, қабрига тупроқ тортилгандан сўнг уни еб битирадиган қуртларни эсласин.

Қалблар тизгини китобидан
@QalbimdagiNur


Аёл динини ўргартирмасдан мусулмон унга никоҳланса бўладими?

САВОЛ: – Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Мени бир қиз ўртоғим бор. У қиз ғайри дин ва ғайри миллат вакили. Ҳозирда у қиз бир ўзбек йигитини ёқтириб қолган ва ўша йигитга турмушга чиқмоқчи. Мендан кеча «Мен ўша йигит билан никоҳдан ўтишим учун албатта Ислом динини қабул қилишим шартми» деб сўради. Мен бўлгувчи куёв билан шахсан таниш эмасман. Лекин бу қизни Ислом динига мойиллиги бор. Устоз мен у қизга нима деб жавоб берсам тўғри бўлади? Ҳазрат шу муаммо масала назарда тутилган рус тилида бирон бир китоб(тавсиянгиз) борми? Яна ҳам чуқурроқ Ислом ва исломий никоҳ ҳақида маълумотга эга бўлса инша Аллоҳ иймон берса. Ҳозирда у қиз Москвада яшайди.

ЖАВОБ: – Мусулмон эркак масиҳия ёки яҳудия аёлга уйланса бўлади. Аммо, муслима аёл масиҳий ёки яҳудий эркакка турмушга чиқиши мумкин эмас. Муслима аёл фақат мусулмон эркак билангина турмуш қуриши мумкин. Ғайри дин эркакка эрга тегиш муслима аёлга қаттиқ манъ қилинган. Бу борада эркак аҳли китоб бўлса ҳам бўлмайди. Ислом ўзидан одинги динларни тан олади. Жумладан, масиҳий ва яҳудий динларини ҳам тан олади. Масиҳий ва яҳудий динлари эса, Ислом динини тан олмайдилар.
Шу асосда масиҳия ёки яҳудия аёлга уйланган мусулмон эркак ўз хотинининг динини тан олади ва ҳурмат қилади. Шунингдек, унинг илоҳий китоби –Инжил ёки Таврот–ни ҳам тан олади ва ҳурмат қилади. Пайғамбари Ийсо алайҳиссалом ёки Мусо алайҳиссаломни ҳам тан олади ва ҳурмат қилади. Масиҳий ва яҳудий динларида эса, бу нарсалар ҳақида умуман бир оғиз ҳам сўз йўқ.

Масиҳий ёки яҳудий эркак эса, Ислом динини тан ҳам олмайди, ҳурмат ҳам қилмайди. Қуръони Каримни тан ҳам олмайди, ҳурмат ҳам қилмайди, балки ҳақорат қилади. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни ҳам тан олмайди, ҳурмат қилмайди. Балки, алдамчи, фирибгар ва хотинбоз, деб ҳақорат қилади. Бундай ҳолда муслима аёл у билан қандоқ қилиб турмуш қила олади?

Қолаверса, Ислом масиҳийя ва яҳудия аёлга мусулмон эркак билан яшаш давомида унинг барча ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи, дини, эрки, моли ва бошқа нарсаларнинг дахлсизлигини таъминловчи очиқ-ойдин қонун-қоидаларни жорий қилиб қўйган. Никоҳ инсоний алоқалар ичида энг муқаддас ва аҳамиятлисидир. Бу алоқа одам боласининг кўплаб хоҳиш истакларига жавоб беради. Никоҳдаги икки шахс бир-бирига энг яқин шахслар ҳисобланади. Бу ҳолга эришиш аввало қалбларнинг бирлашмоғини, қалбларнинг бирлашмоғи эса, ақида бирлигини тақозо этади. Чунки ҳар бир инсоннинг ҳаётий йўлини белгилайдиган ўлчов диний нуқтаи назари бўлади. Шу боисдан Исломда ақидаси бузуқ аёлларга уйланиш, мушрик эркакларга турмушга чиқиш ман қилинади.

«Мушрика аёлларни иймон келтирмагунларича никоҳингизга олманг».
Мусулмон эркак Ислом ақидасидан ўзга ақидадаги мушрика аёлга уйланиши мумкин эмас. Лекин у аёл ўз динини тарк этиб, Ислом динига кириб, мўмина бўлса, шундан кейин уйланса бўлади. Бу ҳукмдан яҳудий ва масиҳий динидаги аёллар мустасно. Улар ўз динларида турсалар ҳам, мусулмон эркак уларга уйланса бўлади. Бошқа оятлар муносабати ила бу масалани яна ўрганармиз, иншааллоҳ.

Мушрика аёлларга уйланишни ман қилгандан кейин Аллоҳ таоло аёлларнинг қайсиси ўзининг ҳузурида яхши эканлигини баён қилмоқда:
«Шубҳасиз, мўмина чўри мушрикадан, гар у сизни ажаблантирса ҳам, яхшидир».
Аллоҳнинг ҳузурида аёл кишининг яхши-ёмонлигини ўлчашдаги бош мезон унинг иймонидир. Агар аёл киши чўри бўлса ҳам, мўмина бўлса, бас, бошқа ҳар қандай аёлдан яхшидир. Тўғри, мушрика аёл ўзининг озодлиги, ҳусни жамоли, шакли-шамоили, молу-дунёси, насли-насаби ва яна қандайдир жиҳатлари билан эркакларни ажаблантириши, уларга ёқиши мумкин. Лекин мушрикалиги, иймонининг йўқлиги, Аллоҳга ширк келтириши ҳамма нарсадан ёмон. Ундай мушрика аёлдан чўри бўлса ҳам, хунук бўлса ҳам, камбағал бўлса ҳам, насли-насаби гўё паст бўлса ҳам, мўмина аёл яхшидир. Қалбдаги иймони уни юқори даражаларга олиб чиқади.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ

@QalbimdagiNur


БАРОАТ КЕЧАСИ ҲАҚИДА

Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Қачон Шаъбон ярими кечаси бўлса, унинг кечасини бедор ўтказинглар, кундузининг рўзасини тутинглар. Чунки ўшанда Аллоҳ қуёш ботиши пайтида дунё осмонига тушади ва:
«Қани, истиғфор айтувчи борми? Мен унга ризқ берурман. Қани, балога учраган борми? Мен унга офият берурман. Фалончи қани, фистончи қани?» дейди. Токи, тонг отгунча шундоқ бўлади», дедилар».
Ибн Можа ривоят қилган.
Ҳазрати Алидек улуғ саҳобий бунчалик аҳамиятли гапни ўзларидан айтмайдилар. Албатта, бу ҳақда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан бир нарса эшитганлар ва ўша эшитганларини ўз иборалари билан ифода этганлар.
Ушбу ривоятга биноан, Шаъбон ойининг қоқ яримининг кечаси ҳам, кундузи ҳам улуғ ва баракот вақтлар эканлиги келиб чиқади.
Шу сабабдан ҳам ҳазрати Али розияллоҳу анҳунинг тавсияларига биноан, кундузни рўза, кечасини бедорлик ибодати билан ўтказишга ҳаракат қилмоқ керак бўлади.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни кечалардан бирида йўқотиб қўйдим. Сўнг у кишини излаб чиқдим. Қарасам, У зот Бақийъда бошларини кўтариб осмон томонига қараб турган эканлар:
«Эй Оиша, Аллоҳ ва Унинг Расули сендан четлашидан хавф қилдингми?» дедилар.
«Сиз баъзи аёлларингизга боргансиз, деб гумон қилувдим», дедим.
«Албатта, Аллоҳ Шаъбоннинг яримидаги кечада дунё осмонига тушадир ва Калбнинг қўйлари жуни ададидан кўпроқни мағфират қиладир», дедилар».
Ибн Можа, Термизий ва Аҳмад ривоят қилган.

Бақийъ – Мадинаи мунавварадаги машҳур қабристон. Барча Мадинада вафот этган саҳобалар шу қабристонга дафн этилганлар. Зотан, Мадинаи мунавварада бошқа қабристон йўқ ҳам.
«Калб» – машҳур араб қабиласи бўлиб , ўша вақтда Бани Калб қабиласи энг қўйи кўп қабила бўлган. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Шаъбон ойи яримида Аллоҳ таоло жуда ҳам кўп гуноҳларни мағфират қилишини ифодалаб ўша қўйларнинг жуни ададидан ҳам кўпроқ деб эсга олганлар.
Ўйлаб кўрадиган бўлсак, бир дона қўйнинг жун толалари қанча бўлишини санашнинг ўзи қийин. Араб қабилалари ичида энг кўп қўйли қабиланинг қўйлари жун толаси қанча бўлишини тасаввур қилинг. Бу ўша кеча жуда ҳам фазилатли эканига далолатдир.
Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:
1. Кечаси қабристонга кириш, осмонга қараб туриш мумкинлиги.
2. Оиша онамизда қизғаниш борлиги. Пайғамбаримизни баъзи хотинлари олдига кетган бўлсалар керак, деб ортларидан излаб чиқишлари шуни кўрсатади. Бу эса айб эмас, балки табиий бир ҳол. Балки меъёрида бўлса, аёл кишининг зийнати ҳам.
3. Пайғамбар алайҳиссаломнинг Оиша онамиз розияллоҳу анҳонинг руҳий ҳолатларини яхши тушунганлари.
4. Шаъбон яримидаги тун фазилатли кеча экани.
5. Мазкур кечада кўплаб гуноҳлар мағфират қилиниши.
6. Шаъбоннинг яримидаги кечада бедор бўлиб ибодат, истиғфор ва дуо билан машғул бўлиш кераклиги.
Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳ Шаъбон яримидаги кечада қараб кўриб жамики махлуқотларини мағфират қилур. Магар мушрик ва хусуматчи бундан мустаснодир», дедилар».
Ибн Можа ва Аҳмад ривоят қилишган.

Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:
1. Шаъбоннинг яримидаги кеча фазилатли экани.
2. Мазкур кечада Аллоҳ махлуқотларига назар солиб қараб, ҳаммаларининг гуноҳларини кечириши.
3. Мушриклик ва хусуматчилик жуда ёмон нарса экани.
Демак, Шаъбон ойи яримлаганда ибодат қилиб мазкур ваъда қилинган ажру савоб ҳамда мағфиратлардан баҳраманд бўлиб қолиш керак. Ана шундоқ фазилатли вақтда гуноҳни мағфират қилинишига монеъ бўлгувчи мушриклик ва хусуматчиликдан узоқлашмоқ керак.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ

БАРОАТ КЕЧАСИ ҚАЙСИ ТУНГА ТЎҒРИ КЕЛАДИ?

Бароат кеча Шаъбон ойининг 14-сидан 15-кечасига тўғри келади.
Милодий йил ҳисоби бўйича эса бу йилги Бароат кечаси бир тақвимга кўра 27-мартдан 28-мартга ўтар кечасига тўғри келади.
Яна бир тақвимга кўра 28-мартдан 29-мартга ўтар кечасига.

Рўза вақтларидан хабардор бўлиш учун:
👉 @Taqviymuzbot

———
Дўстларингизга ҳам улашинг!
@Bayyinauz
@QalbimdagiNur


Саждадаги дуо мақбулми?

САВОЛ: – Ассалому алейкум, хазрат. Сиз бир маърузангизда банданинг Оллоҳга энг яқин бўладиган пайти сажда вақтида дегансиз. Сўрайдиган бўлсангиз Оллоҳдан шу вақтда сўраб қолинг дегансиз. Бу билан намоз пайтидаги сажданими ёки алоҳида намоздан ташқарида сажда қилиб туриб сўрашни тушиниш керакми?

ЖАВОБ: – Бу менинг гапим эмас. Бу ҳадис.Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Банданинг Роббисига энг яқин бўлиши, у сажда қилганидадир. Бас, дуони кўпайтиринглар», дедилар».
Намоз банданинг ўз Роббиси ила яккама-якка муножатидир. Намоз мўмин инсоннинг меърожидир. Намоз мўмин инсоннинг Аллоҳнинг ҳузурида ўзини энг хор ва энг паст тутган ҳолидир. Сажда эса, намознинг энг бандалик равшан зоҳир бўлган, хорлик ва зорлик равшан бўлган жойидир. Банданинг хорлиги қанчалар ошса, Аллоҳнинг унга яқинлиги шунчалик ошади. Шунинг учун ҳам банда саждада турганида Роббисига энг яқин ҳолда бўлади. Роббисига яқин бўлиб турганда эса, сўраган нарсаси қабул бўлиши ҳам энг яқин ҳол бўлади. Шунинг учун ҳам, банда саждада турган ҳолида дуони кўпроқ қилиши керак.
Имом Муслим ва Аҳмадлар ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Огоҳ бўлинким, мен рукуъда ва саждада турган ҳолимда Қуръон қироат қилишдан наҳий қилиндим. Аммо, рукуъда Аллоҳни улуғланглар, саждада эса, дуо қилишга ижтиҳод қилинглар, сизга ижобат бўлиши лойиқдир», деганлар.
Бу каби дуо нафл намозда бўлади.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ


Шарҳ: Яъни, зайтун ёғини хуруш қилиб, нон билан енг. Уни баъзи дардлардан даво умидида хаста аъзоларга суртинг. У ёғ муборак зайтун дарахтидан олинади. Аллоҳ таоло зайтунни Қуръони Каримда муборак деб атаган. Демак, бошқа гапга ўрин йўқ.

@Bayyinauz
@QalbimdagiNur


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Кимдир ўлимдан қўрқади. Кимдир эса очликка (муҳтожлик, қашшоқлик) йўлиқиб қолишдан қўрқиб, хавотирда юради. Ушбу қўрқувлардан ечим нимада?

У Аллоҳнинг сўзига қулоқ тутсин: «Улар мана шу Уй (Байтуллоҳ)нинг Парвардигорига ибодат қилсинлар! У Зот уларни очликдан (қутқариб) таомлантирди ва хавфу хатардан тинч қилди».

(Қурайш сураси, 3-4-оятлар).
@QalbimdagiNur


Ёғоч миҳга айтди: мени яраладинг.
Миҳ: агар бошимга тушган зарбаларни ҳис қилганингда, мени кечирар эдинг.

@QalbimdagiNur


Ҳатто қўли қўлига тегмай севганлар бор.
Зеро ишқ, тананинг эмас қалбнинг ишидур.
Кийимлар ечилдими, у ишқ эмас нафснинг ишидур.

@QalbimdagiNur


Бемани ғурур, тобора қайсарликка олиб боради ва муносабатларни йўққа чиқаради.
Озгина фурсат қилиб берилган бу умримизда, қалбимиз талпинган инсон учун биринчи қадам ташлашга оғринмайлик.

@QalbimdagiNur


Сенга насиб этадиган нарса бошқа бирисига насиб этмас... Қисматинг бўладиган киши бошқа бирисига ёр бўлмас... Бу дунёда сенга аталган, сендан кетмас... Сендан талаб ― дуо этмоқ ва дуони ҳаётингга ёғдирмоқдир... Сабр билан чидамоқдир. Сен чидаганинг сари насибанг гўзаллашар... Сен уринганинг сари насибанг яқинлашар. Сен қадам ташлаганинг сари энг яхшиси насиб этади... Ҳадиксираб кутиш билан келадиган нарса келиб қолмайди. Унутма..! Насибангга қараб йўл олсанггина йўл очилади сенга..!

© Эрдоған Йилдирим
@QalbimdagiNur


Дунёни деб намозларини тарк (эртага ўқийман деб) этганлар! Жойнамозингизни соғиндингизми? Жойнамозингиз ҳам сизни соғинган..

Қиёмат кунида энг биринчи намозимиздан сўраламиз. Намозни режаларимиз оҳирига қўймайлик

@QalbimdagiNur


Мен сизларга бир таклифни айтаман. Мен ўзим буни ҳар куни бомдод намозидан кейин айтиб чиқаман:
1. "Астағфируллоҳал ъазийм ва атубу илайҳ" 100 марта.
2. "Аллоҳумма солли ъала саййидинаа Муҳаммадин ва ъалаа олиҳи ва саҳбиҳи ва саллим" 100 марта.
3. "Субҳоналлоҳи валҳамдулиллаҳи ва лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар" 100 марта.
4. "Субҳоналлоҳи ва биҳамдиҳи субҳоналлоҳил ъазийм" 100 марта.
5. "Лаа ҳавла валаа қуввата иллаа биллаҳи" 100 марта.
6. "Ҳасбияллоҳу ва ниъмал вакийл" 100 марта.
Бу нарсани айтишга тахминан 20 минут ёки ундан бироз кўпроқ вақт кетади холос. Сиз бу зикрларни айтинг, уёғини Аллоҳга ҳавола этинг. Ўзининг мадади, ёрдамини ато этиш Унга хосдир.

Шайх Муҳаммад Ротиб Наблусий.
@QalbimdagiNur


- Агар тўсаттан ўлиб қолсам нима қиласиз?
- Бу "Яратганнинг иродаси" дея унга таслим бўламан. Лекин қайта кўраолмаслигимдан куйинаман ва соғинч номли оғриқли изтиробдан жуда қийналаман. Шунинг учун ўлма..
- ))

@QalbimdagiNur


Қачонгача минглардан қолган бир ожиза учун, яъни дунё учун ўзингни ўққа-чўққа урасан, унга қиймат берасан. Икки бурда нон учун бу елиб-югуришлар, бу изтироблар, бу кўзёшлар арзирми?

©Жалолиддин Румий
@QalbimdagiNur


Бир киши Ҳасан Басрий ҳазратларининг олдиларига келиб: “Фалончи сенинг ҳақингда фалондай пистондай номаъқул гапларни гапирди”, дебди.
-Қачон?
-Бугун.
-Қаерда?
-Уйида.
-Унинг уйида нима қилаётган эдинг?
-Зиёфатга борувдим.
-Зиёфатда нима единг?
Халиги киши саккиз хил таомнинг номини санади.
Шунда Ҳасан Басрий:
-Ўша одамнинг саккиз хил таоми қорнингга сиғдию бир оғиз сўзи сиғмадими? Тур, кет бу ердан! – дедилар ва ғийбатчини даргоҳларидан қувиб чиқардилар.

@QalbimdagiNur


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ҳозирги пайтда солиҳа аёллар қолмади, дейдиганларга раддия
Эй барака топгур! Аввал ўзинг тушиб олган ботқоқликдан ташқарига чиқ! Ахир солиҳа аёллар бошингни суқиб олган ахлатхона атрофида бўлмайдиларку!

arabicuz
@QalbimdagiNur


Солиҳа аёлнинг васфи

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Сизларга жаннатдаги аёллар ҳақида хабар берайми? Эрига муҳаббатли ва туғадиган хотин бўлиб, агар ғазаб қилса ёки унга нисбатан ёмонлик қилинса (ёки эри ғазаб қилса): "Мана бу қўлим сизнинг қўлингиз устидадир, яъни мен сизнинг измингиздаман. То рози бўлмагунингизча ухламайман", деб айтадиган хотиндир", дедилар.
Насаий ва Табароний ривояти.

Изоҳ: Солиҳа аёл - овозини эрининг овозидан баландлатмайдиган ва қўчқор сузгани каби қўпол хатти ҳаракат қилмайдиган ҳамда, ғазаби келсада эрини рози қилишга ошиқадиган аёлдир.

@QalbimdagiNur

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.

998

obunachilar
Kanal statistikasi