Аҳмадали ШЕРНАЗАРОВ dan repost
#Сана
Темир йўллар ҳам ариқ ва каналлар сингари кимсасиз манзилларда шаҳару қишлоқлар пайдо бўлишига сабаб бўлган.Масалан Ширин шаҳридаги Нуробод маҳалла("Фарҳод"станция)сида илк бино ва одамлар бундан қарийб 130 йил аввал,яъни темир йўл қурилиши боис пайдо бўлган.Мирзачўлни ўзлаштириш йилларида айни шу манзилда насос станцияси қурилиб,каналлар қазилганидан сўнг эса бутун бошли қишлоқ бунёд қилинган.Лекин барибир мазкур маҳалланинг илк пойдевори ўша XIX аср охири XX аср бошида Ховосдан водий томон темир йўл қурилиши вақтида қўйилганини тасдиқловчи фактлар мавжуд. Хусусан маҳалладаги эски бинолардан бирининг деворида "1902" деган ёзув борлиги маълум бўлди.Демак, Нуробод Сирдарё вилоятининг тарихи энг узоқ аҳоли пунктлари сирасидандир. Насиб бўлса, ушбу маҳалла ҳақидаги тарихий очеркимизни ҳам яқинда ўқийсиз.
✅ Дарвоқе,бугун-Темир йўл транспорти ходимлари куни.Узоғимизни яқин,оғиримизни енгил қилаётган темир йўлчиларни касб байрамлари билан самимий табриклаймиз.
Каналга уланиш👇
@Ahmadali_Shernazarov