“Марҳабо” дея кўришиш суннат амалдир Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Фотима розияллоҳу анҳога:
“Марҳабо, эй қизим!”, дердилар.
Имом Бухорий ривояти.Изоҳ: Мўминларнинг онаси Ойша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Ҳадисда ва каломда Фотимачалик Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ўхшаш одамни кўрмадим. Агар у у Зотнинг ҳузурларига кирса, ўринларидан туриб, ўпиб кутиб олар ва ўз ўринларига ўтказар эдилар. Агар у Зот унинг олдига кириб қолсалар, у туриб у Зотни ўпиб кутиб олар ва ўз ўрнига ўтказар эди. У Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига у Зот қабз қилинган хасталикларида кирди. Бас, у Зот уни кутиб олдилар ва ўпдилар».
Имом Бухорий ривояти.
Яна бир ривоятда «Фотима розияллоҳу анҳонинг юришлари оталарининг юришларидан ҳеч фарқ қилмас эди. Оталари Фотимани кўриб: «Марҳабо, хуш келибсиз, қизим», деб пешвоз чиқдилар. Кейин ўнг томонларига ёки чап томонларига ўтқаздилар. Ва қулоқларига ниманидир пичирлаб гапирдилар. Фотима розияллоҳу анҳо бу сўздан қаттиқ йиғладилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қизларидаги бетоқатликни кўриб, яна қизларининг қулоғига ниманидир пичирладилар. Фотима розияллоҳу анҳо бундан кулдилар. Шунда мен Фотима розияллоҳу анҳога: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шунча хотинлар ичида сизни хослаб, сир айтсалар, сиз нимага йиғлайсиз?» дедим. Кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўринларидан туриб кетганларида, Фотима розияллоҳу анҳодан: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сенга нима дедилар?» деб сўрасам, у: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сирларини фош қилмайман», деди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этганларида, мен яна Фотима розияллоҳу анҳодан: «Оналик ҳаққи-ҳурмати, Расулуллоҳ ўша куни нима дедилар?» десам, Фотима розияллоҳу анҳо: «Энди, майли, айтиб бераман. Аввалги гал қулоғимга пичирлаганларида айтдиларки: «Жаброил алайҳиссалом ҳар йили келиб бир (ё икки) марта Қуръонни кўрикдан ўтказардилар. Ҳозир икки марта Қуръонни кўрикдан ўтказдилар. Ажалим яқинлашиб қолганини ҳис қиляпман. Аллоҳдан тақво қилиб, сабр этгин. Мен сен учун нақадар яхши пешводирман». Шу гапдан кейин сиз гувоҳи бўлган ўша йиғи зоҳир бўлди. Мендаги бетоқатликни кўриб, иккинчи марта қулоғимга пичирлаб: «Эй Фотима, мўмина аёлларнинг саййидаси ёки бу уммат аёлларининг саййидаси бўлишга рози эмасмисан?» дегандилар. Мана шу гапдан кейин сиз ўша гувоҳи бўлган кулгу зоҳир бўлди», дедилар».
Имом Муслим ривояти.
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
⬇️Линкни босиб каналга обуна бўлинг!⬇️ https://t.me/+hH8wvHHEHaFjZGEyhttps://t.me/+hH8wvHHEHaFjZGEy