ЙИҒЛАМА
Бизни улоқтирди тақдир ҳар ёнга,
Маҳзун нигох билан мени қийнама.
Кўзингдан ёш оқса бардошим етмас,
Сендан илтимосим фақат йиғлама.
Нега қадам қўйдинг ҳаётимга деб,
Саволлар бермагин бағрим тирнама.
Ахир истармидим сендан кечишни,
Сендан илтимосим фақат йиғлама.
Қалбингда жунбушга келиб туйғулар,
Бу қандай дунё деб мендан сўрама.
Мен ҳам ожиз қолдим тақир олдида,
Сендан илтимосим фақат йиғлама.
Бардошим етганча курашдим бекор,
Тақдирдан сўрадим такрор ва такрор.
Бизнинг севгимизга дунё экан тор,
Сендан илтимосим фақат йиғлама.
Умримни саноқли кунлари қолса,
Мени унутди деб асло ўйлама.
Агар жон берсам ҳам эрта ё бугун,
Қабримнинг бошига келиб йиғлама.
14.02.2025
23:44
МУАЛЛИФ МУЗАФФАР ТEМИРОВ✍️
🌹🕊️ҚАЛБИМ🌹🕊️ ТУЙҒУЛАРИ🌹🕊️