Qalb Psixologiyasi


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


O'zligingizni topishga
Oilaviy baxtga erishishga
Moliyaviy erkinlikka
Baxtni har qadamda his qilishga
Erishasiz!

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri




Ажойиб фильм куришингизни тавсия киламан🥹🥹🥹


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish


Men qaytdim
🥳🥳🥳🥳🥳🥳🥳🥳🥳


Эй одам боласи, сен кунлардан иборатсан. Агар бир кун ўтса, сенинг ҳам бир қисминг кетган бўлади.


Отасининг ўлимидан бир фурсат ўтиб, иш билан банд ўғил касалманд кекса онани қариялар уйига топширишга қарор қилишди. Ўғил ора-чора волидасининг холидан хабар олиб турди. Кунлар ўтди. Бир куни қариялар уйидан қўнғироқ қилишди: вазият жиддий - она оғир ахволда ётибди, ўғлига айтадиган сўнги сўзи бор экан. Ўғил зудлик билан унинг ёнига шошди.

Ажал билан курашаётган она темир каравотда холсиз тўлғанар, ўғил сўнги сўзни эшитмоқ учун унинг лабларига қулоқ тутди. “Ўғлим, сендан сўнгги илтимосим - қариялар уйи хоналарига кондиционерлар ўрнаттириб берсанг. Қарилик боис совуқ ва иссиқ кунларда жуда қийналдим. Кейин, бу ерга музлатгич хам олиб келиб қўй, баъзида тунлар уйқим қочганида айнимаган бирор нима топа олмай, оч ётиб, қийналдим”.

Онанинг ўтинчидан хайратда қолган ўғил унга тикилиб қолди. Шунча вақтдан буён бу қийинчиликларга чидаб келиб, оғиз очмасдан, нега умр адоғида бу қулайликларни адо этишини ёлвораётганини сўради. “Мен-ку, буларга чидадим, болам! Лекин сендан хавотирдаман. Кун келиб сенинг болаларинг сени бу ерга ташлаб кетишса, сенинг холинг нима кечади, болажоним?!” деб жавоб қайтарди онаизор.


✅ Yaqinlaringizga ulashing❗️


Assalomu alaykum!
Hayit ayyomi muborak bo'lsin!

https://t.me/qalb_psixologiyasi_no1
https://t.me/PSIXOLOG_ONLINE_24_7




Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish




⭕️Kõp ustida ishlab rivojlanishni xohlamayotgan muamoni ichida yashab chiqishga qõrqayotgan mijozlar shunday murojat qilishadi azizlarim ishoning bu hayot muamolarda qo'ğirilib yurishimizga arzimaydi.....❌❌❌❌

🔆Sizda muamo bõlsa hech bir ishingizda halovat bõlmaydi õzingizda energiya ishtiyoq bõlmaydi shunday ekan muamo bormi shu muamoyingiz bõyicha mutahasislarga murojat qiling✅....

🗿Yuzingizda uyalyapsizmi yuz bõyicha,tanangizdan uyalyapsizmi tana bõyicha,ruhiyatda muamo bor ruhiyat bõyicha ishlang vaqti kelib afsuslanmaysiz siz olgan bilimlaringizni õzingiz uchun emas butun boshli avlodingiz uchun olyapsiz🫰......

https://t.me/qalb_psixologiyasi_no1


НEГА АЁЛЛАР ЭРКАКЛАРДАН КЎРА ТEЗ ҚАРИЙДИ?

Аёллар эркакларга қараганда кўпроқ яшайди.  Аммо шу билан бирга, адолатли жинсий алоқада тезроқ қариш жараёни мавжуд.

Ҳар хил даражадаги гормонлар.  Эстроген аёл юзининг ёшлиги учун жавобгардир, тестостерон эса эркакларга хосдир.  Юқори тестостерон даражаси қаришни секинлаштиради.

Эркаклар териси аёлларникига қараганда 25 фоиз қалинроқ.  Шунинг учун эркакларда ажинлар камроқ бўлади.

Коллаген миқдорини камайтиради.  Менопауза пайтида аёллар кўп миқдорда гормонларни, шу жумладан эстрогенни йўқотадилар.
https://t.me/qalb_psixologiyasi_no1


❗️Юракни ишдан чиқарувчи 7 та зарарли одатлар...

➖Тўйиб ухламаслик,
➖Ҳар хил стресслар,
➖Кам ҳаракатлик,
➖Спиртли ичимликларни кўп истеъмол қилиш,
➖Чекиш,
➖Нотўғри овқатланиш,
➖Шўр маҳсулотлар ва қаҳвани истеъмол қилиш.

TIBBIYOT

✅ Yaqinlaringizga ulashing❗️

https://t.me/qalb_psixologiyasi_no1


• Оилалар ажралишни истайди;
• Уйланмаганлар оила қуришни;
• Ишсизлар ишлашни хоҳлашади;
• Ишлаётганлар ишдан безор;
• Фақирлар бой бўлишни хоҳлайди;
• Бойлар эса бир парча ҳузурни;
• Машҳурлар беркиниш пайида;
• Бошқалар машҳурлик талабида;
• Демоқчи бўлганим шуки, бахтли бўлишни хоҳласангиз, нималарга эга эканлигингиз ҳақида фикр қилинг ва ҳар қандай ҳолатда бўлсангиз ҳам, шукур қилинг!!!

konspektor

✅ Yaqinlaringizga ulashing❗️
https://t.me/qalb_psixologiyasi_no1


Мақсадга эришишнинг 7 босқичи:

1. Қоғозларда ўйланг.
Қоғозга туширилмаган мақсад - бу харитасиз сафарга чиқиш демак.
2. Ўзингизга аниқ саволлар беринг. Нима? Қачон? Қандай?
3. Мақсадга эришиш учун муддат белгиланг.
Агар ундай қилмасангиз сиз шунчаки мақсадга эришаман деб орзу қилаётган бўласиз.
4. Эришган мақсадингиз сиздан бошқа яна кимларга фойда келтириши ҳақида ўйланг.
5. Мақсадингизни кунлик, хафталик(ва ҳ.к.) қисмларга бўлиб чиқинг.
6. Бу йўлда барча маъсулиятни ўз зиммангизга олинг.
Бу мақсад сизники, унга фақатгина сиз эришишингиз керак.
7. Мақсадингиз ҳақида кўп ўйланг.
Келажакда унга эришганингизда қандай бўлишини фараз қилинг.


✅ Yaqinlaringizga ulashing❗️
https://t.me/qalb_psixologiyasi_no1


Baxtsizlik ham mehmon. U hademay oʻrnini baxtga boʻshatib beradi.

Tohir Malik

https://t.me/qalb_psixologiyasi_no1


Бир одам иккинчисидан қасос олиш мақсадида илон сотиб олишга қарор қилибди. Нияти шундай қилиш эканки – илон ўша айбдорни чақиб олсин. Бунинг учун у тунда, ҳамма уйқуга кетган пайтда, ҳеч ким кўриб қолмаслиги учун илон овчисининг ҳузурига борибди. Шоша-пиша дуч келган илонни танлабдида пулини бериб, уни қўйнига солиб қўйибди. Ўч олиш ниятини ўзгалар кўзидан махфий тутиш мақсадида шу ҳолида уйига равона бўлибди. У тез орада айбдор билан учрашиб, уни илонга чақтиришни уюштиришга умид қилибди. Бироқ насиб қилмаган экан, интизорлик билан кутилган учрашув чўзилиб кетибди. Натижада аламзада одам режасини амалга оширишга пайт пойлаб, қаерга борса ҳам, илонни қўйнида олиб юришга мажбур бўлибди. Ва ниҳоят улар учрашгач одам ўйлаганини амалга оширибди. Қаршисидаги айбдор оғриқдан "дод” деб юборибди.
- Нега бақирасан? - деб сўрабди аламзада, - мен йиғламаяпман-ку!
- Сен нимага йиғлашинг керак? Илон сени чақмади-ку! - деб қўлини ушлаганча таъна қилибди айбдор.
- Нима?! Баданимни қарагин. Сени жазолаш учун илонни ёнимда олиб юрганимда танамни тишлайвериб қай аҳволга келтирди. Яхшиямки заҳарли эмас экан...

Шу сўзларни айтиб аламзада одам кўйлагини очиб, яраларини кўрсатибди. Айбдор унга тикилиб ўйга толибди.
- Нега индамайсан? - дебди аламзада.
- Ўйлаб қолдим. Биргина кичик қасос олишга ўзингни шунчалик қийнашинг шартмиди? Арзирканми шунга шунча азобланиш? Энди ўйланиш навбати қўйнида илон олиб юрган одамга келибди....

✅ Yaqinlaringizga ulashing❗️

https://t.me/qalb_psixologiyasi_no1


🗣 Хотиржамлигимни ҳеч ким буза олмайдиган даражада кучли бўламан!

🏆 Йўлимда учраган ҳар бир кишига соғлиқ, бахт ва муваффақият тилайман!

🙏🏻 Ҳар қандай вазиятнинг фақат яхши томонини кўраман ва эзгу ниятларим амалга ошиши учун ҳаракат қиламан!

👌🏻 Фақат яхши нарсаларни ўйлайман, фақат яхши нарсаларни яратаман ва фақат яхши нарсаларни кутаман!

😊 Бошқалар ютуғидан ҳудди ўз ютуғимдек қувонаман!

🙄 Ўтмишдаги хатоларни унутиб диққатимни келажакда ютуқларга қаратаман!

🤗 Атрофдагилар танқид қилишига асос қолмайдиган даражада ҳаётимни ўзгартираман!

🥳 Ҳавотирланмаслик учун хотиржам, ғазабланмаслик учун кечиримли, қўрқмаслик учун кучли бўламан ва муаммолар юзага келмайдиган даражада бахтли яшайман!

🤓 Ўзимни қадрлашимни бошқаларга ҳам билдираман, буни баланд парвоз гаплар билан эмас яхши муомала билан амалга ошираман!

💪мен узимга ишонгандай бунга ишонаман.
https://t.me/PSIXOLOG_ONLINE_24_7


Хар куни мана шу сўзларни хаёлингизда қайтариб юринг. Ўзингизга сингдиринг.

1️⃣ Кунлар ўтган сари, иродам кучайиб бораётганини ҳис этяпман.

2️⃣ Менинг шахсий фикрим бор ва мен ўзим қарор қабул қилоламан.

3️⃣ Иродали инсон бўлиш, жуда ҳам яхши.

4️⃣ Ёмон одатлардан кечишга менинг иродам етади.

Уруниб кўринг.

https://t.me/PSIXOLOG_ONLINE_24_7

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.