❗️Ўқувчи ўқитувчини ҳақорат қилса, ўқувчига қандай чора кўриш мумкин?
Assalamu alaykum. Maktabda dars vaqtida oquvchi oqituvchini haqorat qilsa, o‘quvchiga nisbatan qanday chora korsa bo‘ladi. O‘qituvchi bu holatda qanday huquqqa ega.
ЖАВОБИ:
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-моддаси биринчи қисмига мувофиқ ҳақорат қилиш, яъни шахснинг шаъни ва қадр-қимматини қасддан камситиш — базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан қирқ бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Маъмурий жавобгарликка тортилишда субъект ёши 16 ёш этиб белгиланган. Шунингдек, ушбу кодекснинг 47-моддасида вояга етмаган болалар маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этса, уларнинг ота-онаси маъмурий жавобгарликка тортилиши қайд этилган.
💁♂️ Энди асосий масалага келсак, Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2023-йил 31-августдаги 282-сон буйруғига 1-иловада тасдиқланган Умумий ўрта таълим муассасасининг такомиллаштирилган намунавий одоб-ахлоқ қоидалари тасдиқланган.
❌Ушбу қоидаларнинг 15-банди, учинчи хатбошига кўра ўқувчиларнинг ҳақорат қилиш ва беҳаё сўзларни ишлатиши таъқиқланган.
Мазкур қоидаларнинг 30-бандида ўқувчилар ички тартиб ва одоб-ахлоқ қоидаларини бузган тақдирда кўриладиган қуйидаги чоралар кўрсатиб ўтилган:
👉 ота-онаси ёки бошқа қонуний вакилларини оғзаки ёки ёзма огоҳлантириш;
👉 қоида бузилиш ҳолатлари такроран кузатилганда, ўқувчини муассаса ички назорат рўйхатига олиш;
👉 ўқувчи билан вазирликнинг 2020-йил 18-декабрдаги 308-сонли буйруғи билан тасдиқланган йўриқнома асосида шуғулланиш;
👉 ота-онаси ёки бошқа қонуний вакилларини муассасага таклиф қилиш, муассасага бириктирилган инспектор-психолог иштирокида суҳбат ўтказиш;
👉 фарзанди тарбиясига масъулиятсизлик билан ёндашаётган таълим олувчиларнинг ота-онаси ёки бошқа қонуний вакилларининг иш жойига ёки маҳалла фуқаролар йиғинига маълумот юбориш.
✅ Хулоса қилиб айтганда, ушбу вазиятда сиз ўқувчингиз устидан мактаб маъмурияти ёки мактабга бириктирилган инспектор-психологга шикоят қилишингиз мумкин.
❗️Шунда ўқувчига (ёки унинг ота-онасига) маъмурий жавобгарлик ёхуд бошқа таъсир чоралари қўлланилиши мумкин.
🎓Bizni kuzatishda davom eting:
@Qalacha_3_sonli_IDUM