Qadriyat.uz


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Din


Qadriyat.uz сайти канали

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Din
Statistika
Postlar filtri


Анас разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Бизлар Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларида ўтирган эдик: “Ҳозир сизларнинг олдингизга жаннат аҳлидан бир киши келиб қолади” — дедилар. Ансорлардан бир киши соқолидан таҳоратининг сувлари томиб, чап қўлига ковушини кўтарган ҳолда кириб келди.

Эртаси куни Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам яна ўша сўзни айтдилар. Яна ўша киши аввалги ҳолида кириб келди. Учинчи куни ҳам шу ҳолат такрорланди.

Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам ўринларидан туриб кетганларидан сўнг Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осс разияллоҳу анҳу ҳалиги ансорийнинг ортидан бориб:

— Мен билан отам орасида бир нарса ўтиб қолди. Унинг олдига уч кунгача кирмасликка қасам ичиб қўйдим, агар хўп десанг уч кунни сенинг уйингда ўтказсам, — деди.

— Майли, — деди ансорий.

Анас разияллоҳу анҳу айтади: “Абдуллоҳ айтиб юрар эди: “У билан бирга ўша уч кечани ўтказдим. Кечалари бомдод намозига тургунгача бошқа ҳеч бир ўрнидан турганини кўрмадим. Фақат кўрпасини ёпинса ёки бир ёнбошига ағдарилса, Аллоҳ азза ва жаллани зикр қилар ва “Аллоҳу акбар” деб қўяр эди.

Яхшиликдан бошқа сўз айтганини эшитмадим, — дейди Абдулоҳ. — Уч кеча ўтиб бўлди, менга унинг амаллари оз кўринди.

— Эй Аллоҳнинг бандаси, мен билан отамнинг ўртамизда ҳеч нарса ўтмаган эди, — дедим. — Лекин мен Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам сен ҳақингда уч бора “Ҳозир сизларнинг олдингизга жаннат аҳлидан бир киши келиб қолади”, деганларини эшитдим. Учала сафар ҳам сен келдинг. Шунинг учун сенинг амалларингни кўргани уйингга киришни ихтиёр қилдим. Аммо сендан бирор катта амал содир бўлганлигини кўрмадим. Хўш, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам сен ҳақингда айтган сўзлардаги даражаларга етиштирган амал нима ўзи?

— У нарса мана шу сен кўрганингдан бошқа нарса эмас, — деди ансорий.

Мен ортимга қайтиб кетаётган эдим, чақириб:

— У нарса мана шу сен кўрганингдан бошқа нарса эмас, фақат бундан ташқари шу нарса борки, мен қалбимда ҳеч қачон бирор мусулмонга хиёнат ва фирибгарлик кўрмадим. Бирорта мусулмонга Аллоҳ таоло ато қилган яхшиликка ҳасад қилмадим, — деди”.

— Ҳа, мана шу экан сенга (жаннат башорати бўлишига) олиб келган! Мана шу экан бизларнинг тоқатимиз етмайдиган амал! — деди Абдуллоҳ ибн Амр разияллоҳу анҳу.

Шайх Аҳмад Муҳаммад Ассофнинг “Қабасотун мин ҳаётир-Расул” китобидан Шаҳобиддин Парпиев таржимаси

http://qadriyat.uz/ibrat/1460-jannatga-eltuvchi-amal


Davronbek Tojialiyev sahifasi dan repost
ЗУЛҲИЖЖА ОЙИНИНГ РЎЗАСИ

Иншаллоҳ эртадан (Ўзбекистон мусулмонлари идораси тақвимига кўра, 24.08.2017 санасидан) зулҳижжа ойи киради. Бу ойда 9 кун рўза тутишнинг савоби ва фазилати улкандир.

Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинган ҳадиси шарифда шундай марҳамат қилинади: “Солиҳ амал ушбу ўн кун, яъни зулҳижжанинг аввалги ўн кунидагидан ҳам кўра Аллоҳга маҳбуброқ бўлган бирон-бир кун йўқ” (Имом Бухорий ривояти, 969-ҳадис).

Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳадиси шарифда марҳамат қиладилар: “Аллоҳ ҳузурида Зулҳижжанинг ўн куничалик Унга ибодат қилиш маҳбуброқ кун йўқ. Уларнинг бир кунлик рўзаси бир йиллик рўзага тенгдир. Уларнинг бир кечасини бедор ўтказиш эса, Лайлатул Қадрни бедор ўтказишга тенгдир” (Термизий ривояти).

Тўлиқ: http://qadriyat.uz/islom/1253-zulhijjaning-birinchi-on-kunligi-fazilati
http://qadriyat.uz/islom/960-zulhijjaning-ilk-on-kuni

Зулҳижжа рўзаси учун оғиз ёпиш ва ифтор вақтлари (Тошкент шаҳри учун):

1 - 23.08.2017 - 4:10 - 19:11
2 - 24.08.2017 - 4:11 - 19:10
3 - 25.08.2017 - 4:12 - 19:08
4 - 26.08.2017 - 4:13 - 19:07
5 - 27.08.2017 - 4:14 - 19:05
6 - 28.08.2017 - 4:15 - 19:03
7 - 29.08.2017 - 4:16 - 19:02
8 - 30.08.2017 - 4:17 - 19:00
9 - 31.08.2017 - 4:18 - 18:59

@ziyouzcom


Ўзбекистонда Рамазон ҳайити 26 июнь куни нишонланади - http://qadriyat.uz/yangiliklar/1445-26


Бугун Тошкент шаҳрининг 8 та масжидида хатмона бўлиб ўтади - http://qadriyat.uz/yangiliklar/1444-xatmona-2017-19-06


Ҳусайнхон Яҳё Абдулмажид: “Юртимизда халқаро Қуръони карим илмий марказлари ҳам очилиши керак” - http://qadriyat.uz/suhbatlar/1443-husaynxon-yahyo-abdulmajid-suhbat


Бугун Тошкент шаҳрининг 3 та масжидида хатмона бўлиб ўтади - http://qadriyat.uz/yangiliklar/1442-xatmona-2017-18-06


Бугун Тошкент шаҳрининг 6 та масжидида хатмона бўлиб ўтади - http://qadriyat.uz/yangiliklar/1441-xatmona-2017-17-06


Бугун Тошкент шаҳрининг 9 та масжидида хатмона бўлиб ўтади - http://qadriyat.uz/yangiliklar/1440-xatmona-2017-16-06


Рамазон ойида пойтахт масжидлари томонидан 200 дан ортиқ аравачалар муҳтож кишиларга топширилди - http://qadriyat.uz/yangiliklar/1439-ramazon-xayriya-2017


Муборак Рамазон ойининг нурли кечаларида Республикамиз масжидларида Қуръони карим хатмлари ниҳоясига етиб бормоқда. Тошкент шаҳрининг марказий жомеъ масжидларидаги хатмона кунлари билан танишинг:

2017 йил 15 июнь, пайшанба куни Шайхонтоҳур туманида жойлашган “Шайх Зайниддин” (Кўкча) жомеъ масжидида хатмона бўлиб ўтади. Насрулло қори Ҳалимов ва Даврон қори Каримов хатмга ўтадилар.

2017 йил 15 июнь, пайшанба куни Яшнобод туманида жойлашган “Ислом ота” жомеъ масжидида хатмона бўлиб ўтади. Ҳасанхон қори Абдумажидов, Авазбек қори Ҳалимов ва Анвар қори Заитов хатмга ўтадилар.

2017 йил 16 июнь, жума куни Юнусобод туманида жойлашган “Минор” жомеъ масжидида хатмона бўлиб ўтади. Жаҳонгир қори Неъматов, Абдулбосит қори Қобилов ва Муҳаммадлойиқ қори Аминов хатмга ўтадилар.

2017 йил 21 июнь, чоршанба куни, иншааллоҳ Лайлатул қадр кечаси Шайхонтоҳур туманида жойлашган “Хўжа Аламбардор” (Камолон) жомеъ масжидида хатмона бўлиб ўтади. Ҳусайнхон қори Абдумажидов, Аҳмадризо қори Қобилов ва Билолиддин қори Умаров хатмга ўтадилар.

2017 йил 21 июнь, чоршанба куни, иншааллоҳ Лайлатул қадр кечаси Юнусобод туманида жойлашган “Мирза Юсуф” (Бодомзор) жомеъ масжидида хатмона бўлиб ўтади. Хатмга Садриддин қори Ҳамидов ўтади.

@qadriyatuz


“Шайх Зайниддин”, “Ислом ота”, “Минор”, “Мирза Юсуф”, “Хўжа Аламбардор” масжидларидаги хатмона кунлари - http://qadriyat.uz/yangiliklar/1438-xatmona-2017


Ўзбекистон Мусулмонлари идораси Тошкент шаҳар вакиллиги матбуот хизматининг хабар қилишича, бугун 14.06.2017 санасида Тошкент шаҳридаги қуйидаги масжидларда Қуръони Карим хатмонаси якунига етади:

1. “Искандархўжа” жоме масжиди. (Манзил: Олмазор тумани, Уста Олим кўчаси 46а-уй. Телефон: +998 71 240 67 28.) Масжид имом-хатиби – Шокиров Абдуллохон.

2. “Абу Ҳурайра” жоме масжиди. (Манзил:Учтепа тумани, Қорёғди (Содиқ Мирзаев) кўчаси 2а уй. Тел.:+998 71 228 54 29) Масжид имом-хатиби-Нодиров Бойкенжа.

3. “Бешқайрағоч” жоме масжиди. (Учтепа тумани, Маннон Уйғур кўчаси 555-уй. Тел.:+998 71 247 01 62) Масжид имом-хатиби – Ибн Турсун Билолқори.

4. “Қўйлиқ ота” жоме масжиди. (Миробод тумани, Қўйлиқ ота маҳалласи, Истиқбол 4-тор кўчаси, 2-уй. Телефон: +998 71 295 86 83.) Масжид имом-хатиби – Раимқулов Равшанбой.

5. “Холид ибн Валид” (Собиқ “Янгиобод”)жоме масжиди. (Манзил: Яшнобод тумани, К.Худойбердиев маҳалласи Чилон ота кўчаси 17-уй. Тел: 298-24-14) Масжид имом-хатиби – Дадашев Дониёр.

6. “Али ибн Абу Толиб” жоме масжиди. (Яшнобод тумани, Ғалабанинг 40 – йиллиги Тузел маҳалла биринчи мавзе, Чўлпон кўчаси 1-уй. Телефон: +998 71 294 43 99.) Масжид имом-хатиби-Аллоёров Фазлитдин.

7. “Доруломон” жоме масжиди. (Мирзо Улуғбек тумани У.Ғуломов кўчаси 15 уй) Масжид имом-хатиби – Отабоев Муҳаммаджон.

8. “Авайхон” жоме масжиди. (Мирзо Улуғбек тумани, Қорасувбўйи кўчаси 87а уй. Тел.: +998 71 265 66 26.) Масжид имом-хатиби – Холиқов Алиқул.

9. “Дўмбиробод” жоме масжиди. (Чилонзор тумани, Дўмбираобод маҳалласи, Дўмбиробод 4-тор кўчаси 23-уй. Тел: +998 71 279 09 90) Масжид имом-хатиби -Дўнгбоев Шермурод.

10. “Абдуллоҳ ибн Ҳузофа” жоме масжиди. (Шайхонтоҳур тумани, Эски жар ариқ маҳалласи, Кўксарой кўчаси 32а-уй. Тел.: +998 71 218 02 35). Масжид имом-хатиби – Дарвишев Муҳторжон.

11. “Баланд” жоме масжиди. (Шайхонтоҳур тумани, Қоратош маҳалласи, Бешёғоч кўчаси, 173-уй. Тел.: +998 71 245 93 21). Масжид имом-хатиби – Қултоев Ёрқинбек.

12. “Имом Ҳасан” жоме масжиди. (Шайхонтоҳур тумани, Ибн Сино 2-мавзеси, “Шодлик” маҳалласи, 2а-уй. Тел.: +998 71 218 63 57) Масжид имом-хатиби – Равшанов Аброр.

13. “Ислом нури” жоме масжиди. (Шайхонтоҳур тумани, Шофайзи маҳалласи, Қизилғунча 4-тор кўчаси 4-уй. Тел.: +998 71 243 46 95). Масжид имом-хатиби – Турдиев Нуруллоҳ.

14. “Султон ҳожи” жоме масжиди. (Шайхонтоҳур тумани, Шофайзи маҳалласи, Учқўрғон 1-тор кўчаси 2-уй.) Масжид имом-хатиби – Раҳимов Абдуллоҳ.

15. “Ҳувайдо” жоме масжиди. (Шайхонтоҳур тумани, Хувайдо 2-тор кўча 49а-уй. Тел.: +998 71 249 96 17). Масжид имом-хатиби – Жўраев Фарҳод.


Бугун Тошкент шаҳрининг 15 та масжидида хатмона бўлиб ўтади - http://qadriyat.uz/yangiliklar/1437-15


Ўзбекистон Мусулмонлари идораси Тошкент шаҳар вакиллиги матбуот хизматининг хабар қилишича, бугун 12.06.2017 санасида Тошкент шаҳридаги қуйидаги масжидларда Қуръони Карим хатмонаси якунига етади:

1. “Раҳимжон ҳожи ота” жоме масжиди.
Манзил: Яккасарой тумани, Академик Сирожиддинов кўчаси, 48 уй. Тел.: +99871 2534560.
Масжид имом-хатиби: Мақсудов Баҳром.
Қорилар: Мақсудов Баҳром, Қодиров Орифжон, Йўлдошев Муҳиддин.

2. “Саид Ваққос ота” жоме масжиди.
Манзил: Учтепа тумани, М.Уйғур кўчаси, 591-уй. 147, 53, 114, автобусларнинг “Назарбек” бекати. Тел.:+99871 2475002.
Масжид имом-хатиби: Убайдуллаев Фозилжон.
Қорилар: Сайнурдинов Саиджафар, Юнусов Абдурашид.

3. “Чимир ота” жоме масжиди.
Манзил: Олмазор тумани, Фаробий кўчаси, 455-уй. Шифокорлар шаҳарчаси. Телефон: +99871 2145514.
Масжид имом-хатиби: Акромов Тоҳуриддин.
Қорилар: Абдуллажанов Абдулбосит, Йўлдошев Абдуғаффор, Агзамов Жалолиддин.


2017 йил 12 июнь куни хатмона ниҳоясига етадиган масжидлар - http://qadriyat.uz/yangiliklar/1435-12-06-2017


2017 йил 11 июнь куни хатмона ниҳоясига етадиган масжидлар - http://qadriyat.uz/yangiliklar/1434-11-06-2017


2017 йил 10 июнь куни хатмона ниҳоясига етадиган масжидлар - http://qadriyat.uz/yangiliklar/1433-10-06-2017


2017 йил 9 июнь куни хатмона ниҳоясига етадиган масжидлар - http://qadriyat.uz/yangiliklar/1432-2017-9


Бухорода Мир Араб олий мадрасаси ташкил қилинди - http://qadriyat.uz/yangiliklar/1431-buxoroda-mir-arab-oli-madrasasi-tashkil-qilindi


Бугун “Ҳазрати Имом” мажмуасида хатмона бўлиб ўтади - http://qadriyat.uz/yangiliklar/1430-bugun-hazrati-imom-majmuasida-xatmona-bolib-otadi

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.

312

obunachilar
Kanal statistikasi