Qumqo‘rg‘on tumani hokimligi Axborot xizmati


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: ko‘rsatilmagan


Туманда рўй бераётган янгиликлар, ўзгаришлар хақида тезкор хабар беради. Туман ҳокими Р.Гаппаровга таклифларингиз ва мурожаатларингизни ушбу телеграм @qum_hokim манзилига йўллашингиз мумкин.

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
ko‘rsatilmagan
Statistika
Postlar filtri


ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ СОҲАСИДАГИ ЛОЙИҲА ТАШАББУСКОРЛАРИ БИЛАН ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛДИ

Қумқўрғон тумани ҳокими Рахматулла Гаппаров янги лойиҳа ташаббускорлари билан учрашди. Қабулда асосан қишлоқ хўжалиши соҳаси бўлган боғдорчилик, чорвачилик, асаларичилик, иссиқхона барпо этиш каби йирик лойиҳаларга эътибор қаратилди.

Туман ҳокими томонидан янги лойиҳаларни амалга ошириш исагида бўлган фуқаролар ва тадбиркорлар томонидан ўртага ташланган мурожаатлар, таклиф ва ташаббуслар атрофлича ўрганилди.

Хусусан, "Каттакўл", " Мусурмон Алияров", "Анҳор", "Асадбек имкон макс" фермер хўжаликларининг чорвачилик йўналиши бўйича кредит маблағларини олиш борасида тегишли хужжатларни расмийлаштириш учун туман банк бўлимларига туман ҳокими томонидан топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

Бундан ташқари, "Бўстон" маҳалласида бунёд этилаётган иссиқхоналарни тез фурсатларда қурилиш ишларини якунлаш бўйича масъулларга қатъий муддат белгиланди.


Қумқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Телеграм каналига уланинг
t.me/q_axborot


Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС dan repost
#Очиқ #Шаффоф #Адолатли

⚡️Очиқ мустақил танловлар ўтказилиши давлат фуқаролик хизматига киришда барча фуқароларнинг тенг имкониятлардан фойдаланишига, давлат органлари ва ташкилотларидаги вакант ўринларни малакали мутахассислар билан етарли даражада таъминлашга, кадрлар малакасининг юклатилган вазифалар ва замонавий эҳтиёжларга мувофиқ бўлишига эришишга, давлат фуқаролик хизмати ходимлари томонидан қабул қилинаётган қарорлар сифатининг юқори бўлишига олиб келади. Ва, албатта, меритократия тамойилига асосланган очиқ мустақил танловлар келажакда мамлакатимиз ривожи учун хизмат қилади.

👉Веб-сайт: https://argos.uz/

👉Фейсбук: https://www.facebook.com

👉Инстаграм: https://www.instagram.com/argos_uzbekistan/

👉Youtube: https://www.youtube.com/channel/UCVm3AfukMqCaX_e1Bhn8HBQ

👉Вакансиялар порталининг телеграмдаги канали: http://vacancy.argos.uz

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
2021 ЙИЛ: ЯНГИ МАРРАЛАР, ЯКДИЛ ҚАДАМЛАР” шиори остида ўтказилган маънавий-маърифий тарғибот тадбирдан лавҳа

Қумқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Телеграм каналига уланинг
t.me/q_axborot


МУРОЖААТ ВА ИЖРО

Қумқўрғон тумани “Азларсой” маҳалла фуқароси Замира Шомуродова ўз тадбиркорлик фаолиятини бошлаш, ўзини-ўзи банд қилиб, қандолатчилик билан шуғулланиш мақсадида туман ҳокими Рахматулла Гаппаровга мурожаат қилган эди. Туман ҳокими тадбиркорлик бошида турган Замира Шомуродовага микротўлқинли печ совға қилди.

– Ҳокимимизга оилавий шароитимизни яхшилаш учун қандолатчилик билан шуғулланишда ёрдам сўраган эдим. Мурожаатимни эътиборсиз қолдирмади. Бир кунда ижобий ҳал қилди. Онам билан жуда хурсанд бўлдик. Ҳунарим бор, энди ўзим меҳнат қиламан – дейди Замира Шомуродова.

Қумқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Телеграм каналига уланинг
t.me/q_axborot


Хурматли қумқўрғонлик тадбиркорлар юқоридаги сўровномада фаол иштирок этинг.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish




ДИҚҚАТ ЭЪЛОН!

Қумқўрғон туманидаги 8-10-15-59-66-21-16-53-65-78-76-83-сонли умумтаълим мактабларининг вакант бўлган директор лавозимларига Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг ish.uzedu.uz сайти орқали эълон берилган.

Ушбу лавозимларгаЎзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2019 йил 7 декабрдаги 393-сонли буйруғи билан билан белгиланган қўйидаги малака талабларига эга бўлган номзодлар ариза беришлари мумкин.

а) камида бакалавр даражасидаги олий маълумот;

б) хорижий тиллардан бирининг бошланғич босқичини ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишни билиши;

в) таълим соҳасида камида 5 йил иш стажи, раҳбарлик лавозимида камида 2 йиллик иш стажи

г) ИИБ ёки харбий хизматда камида 10 йил иш стажи бўлган малакали офицерлар

Ушбу мактабларда директор бўлиб ишлаш истаги бўлган номзодлар туман халқ таълими бўлимининг кадрлар билан ишлаш шўъбасига мурожаат қилишлари ва ish.uzedu.uz сайти орқали ариза беришлари мумкин

Қумқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

Телеграм каналига уланинг
t.me/q_axborot


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Қумқўрғон туманида ўтказилган сайёр қабуллар, фуқаро мурожаатларини ўрганиш, мавжуд муаммоларни ҳал этиш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида сўз боради.

Қумқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

Телеграм каналига уланинг
t.me/q_axborot


"ЭНГ ИЛҒОР БЎЛИНМА" РЕСПУБЛИКА КЎРИК ТАНЛОВИНИНГ ҒОЛИБЛАРИ ТАНТАНАЛИ КУТИБ ОЛИНДИ

Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ўртасида “Энг илғор бўлинма” кўрик-танловининг республика босқичи ўтказилди. Республика миқиёсида бўлиб ўтган кўрик танловда Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари ўзаро куч, салоҳият ва касбий маҳоратини синовдан ўтказишди.

Қумқўрғон тумани чегара қисмида жойлашган Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари ушбу кўрик танловда биринчиликни қўлга киритди. Ғолиблар Қумқўрғон Темир йўл вокзалида тантанали кутиб олинди.

Тадбирда туман ҳокими Рахматулла Гаппаров иштирок этиб қўлга киритилган ютуқлар билан ҳарбийларни табриклади. Туман ҳокими қимматбаҳо эсталик совғаларини ҳарбийларга топширди.


Қумқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

Телеграм каналига уланинг
t.me/q_axborot


КЎРСАТИЛАЁТГАН ЭЪТИБОРДАН ҚАЛБЛАРДА ШУКРОНАЛИК ЗОХИР

Қумқўрғон туманида ижтимоий ҳимояга мухтож оилаларни қўллаб-қувватлашга қаратилган ижобий ишлар амалга оширилмоқда. 2-сектор ҳудуди “Ачамойли” маҳалласида яшовчи “Темир дафтар”га киритилган Тўраева Ойбаҳорнинг турмуш шароитларини яхшилаш борасида туман прокурори, 2-сектор раҳбари Ш.Акрамов ташаббуси билан имтиёзли кридет ажратилиб, 1,60 сотих иссиқхона қуриб берилди. Оиланинг 1 нафар фуқароси “Сурхон тола” фермер хўжалигига доимий ишга жолаштирилиб, маҳалла томонидан моддий ёрдам тайинланган. Бундан ташқари, такрорий экин учун 0,30 сутих ер ажратиб берилган. Мухтарам Прездентимиз томонидан 1000.000 сўмдан ва оиланинг вояга етмаган фарзандлари учун 500 мингдан 1,5миллион сўм пул маблағи ёрдам кўрсатилди. Мазкур оила хозирда “Темир дафтардан” чиқарилган. Шу оила каби яна 15 та оилаларга кўрсатилган ёрдамлар туфайли “Темир дафтардан” чиқарилди. Туманда эҳтиёжманд оилалар доимий эътиборда дейиш мумкин.

t.me/q_axborot



12 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.

635

obunachilar
Kanal statistikasi