ТИРИКЛИК - БУЮКЛИКДИР
Атиргул ғунча очаверади, дунёда кир кўзлар мавжуд бўлса ҳам...
Шамоллар буғдой бошини силаб ўтаверади, бу дон-кимнинг оғзига ризқ қилиб тутилишини билмаса ҳам...
Йўллар ёмонни ҳам, яхшини ҳам ўз манзилига элтаверади!
Йиллар ҳам шундай...
Гўдак ёмон одамга ҳам кулаверади...
Ҳа, гўдак қотилга ҳам ўз ғуборсиз дунёси ичра туриб, қиқирлаганча кулиб бериши мумкин!
Қуёш балчиқ узра ҳам эринмай нур тўкаверади, баҳор уруш кезаётган юртларга ҳам ташриф буюраверади...
Райҳон баргини эзғилаганга ширин исини тутади, мевали дарахт баъзан ўзига отилган тошлар эвазига жимгина насиба илинади...
Буларнинг бари нимага?
Буларнинг бари-Сизу бизга дунёда яхшилик, гўзаллик, меҳр устивор эканлигини билдириш учун! Англатиш учун...
Яхшилик ҳамиша ғолиб бўлсин, меҳр сизу биздан аримасин...