«ПсихоБЛОГ»


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Садриддин Шамс блоги
Психологияга оид нимаики билсам, ўргансам ёзаман
Мурожаат учун
@alteregobro

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Альтернатив математика

Ушбу фильмда ҳаддан ортиқ ақлдан устун бўлган ностандарт қарашларга толерантли(тоқатли) бўлиш қанчалик абсурд эканлигини кўришимиз мумкин.

@psixobloguz


Мазкур куй Такси фильми орқали кўпчилигимизга таниш. Аммо куй тарихи узоқ ўтмишга бориб тақалар экан.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Инсон биологик жиҳатдан мукаммал мавжудот эмас. Инсон танасини музей деб аташ ҳам мумкин. У ерда эволюция қолдирган хатоларни кўрса бўлади. Шулардан биттасини юқоридаги видеода кўришингиз мумкин.

Топшириқ: видеони катта экран ҳолатга ўтказинг, чап кўзингизни юмиб, ўнг кўзингизни қора нуқтага узмай қаратинг. Кейин смартфонни орқа олдинга ҳаракатлантиринг. Маълум бир масофага етганда плус(+) белгисини кўрмай қоласиз. (Шу ҳаракатларни ўнг кўзингизни юмиб бажарсангиз, қора нуқтани кўрмай қоласиз).

Бу нарса фанда "Blind spot" дейилади. Ўзбекчага "кўр доғ" дейилади.

Видео Топлесдан чопилди

@psixobloguz


​​#оффтоп

Бизнинг жамият қанчалик деградацияга учраганлигини билмоқчи бўлсанг, илмий этикага тупуриб кўйган бир шарлатанни зўр бериб ҳимоя қилаётганларга боқ!

© Шамсий


Гидденс Э. Социология.pdf
25.3Mb
Социолог Энтони Гидденснинг "Социология" китоби қачонлардир ўзбекчага таржима этилган экан. Китобдаги мавзулар жуда қизиқ. Вақт топиб ўқинглар.

@psixobloguz


ChatGPT'га савол бердим:

– Оила институти йўқ бўлиб кетадими?

Унинг жавоби:

– Турли шакллардаги оила институти кўп минг йиллар давомида мавжуд бўлиб, асосий ижтимоий институтлардан бири бўлиб қолмоқда. Бироқ, вақт ўтиши билан ижтимоий ва маданий ўзгаришлар оила тузилиши ва функциясига таъсир қилиши мумкин. Масалан, аёлларнинг ролидаги ўзгаришлар, турмуш қуриш, ажралиш, фарзандликка олиш ва бошқа ҳолатлар одамларнинг ўз оилаларини қандай кўриши ва яратишига таъсир қилиши мумкин.

Шундай қилиб, айтишимиз мумкинки, оила институти йўқолмайди, лекин у ижтимоий ва маданий омиллар таъсирида ўзгариши мумкин.

@psixobloguz


Синган қаҳрамон

Яқинда кинотеатрга бориб «Кунг Фу Панда 4» мултьфильми томошасига тушгандим. Жуда ёқди. Айниқса, фильм тизерида Тай Лунг қайтишини кўриб роса ҳурсанд бўлгандим. Нега? Чунки фильм бош қаҳрамонидан ҳам кўра Тай Лунг персонажи менга кўпроқ ёққан. Унинг озори бегона эмас, таниш эди.

Йиллар давомида устози томонидан аждархо жангчиси эканлиги уқтириб келинган аммо якунда ундаймаслигини кўриб когнитив диссонансга тушган аламзада қаҳрамон эди у.

(Бир вақтлар ўзбек ёшларига ҳам буюк келажак ҳақида ваъдалар бериб келинган эди)

Уни бошқа ёвуз қаҳрамонлар билан бир сафга қўйиб бўлмайди. У ёвуз бўлиб туғилмаганди. У нотўғри фалсафа асосига қурилган нотўғри тарбия хосиласи эди. Тай Лунг ўзига ишончи паст устознинг шогирди эди. Чунки Шифу ўзи эриша олмаган даражага шогирдини эриштирмоқчи бўлганди.

Ҳаётимизда ҳам ўзи эриша олмаган мақсадларга боласини эришишини истаб туну кун фарзандининг болалигини ўғирлайдиган ота-оналар йўқ дейсизми?!

@psixobloguz


​​Аёл хатосидан кулган хатодир.
Тортишган ундан ҳам улуғ хатодир.
Аёл ҳеч бир баҳсда енгилмас тилсим.
Уни фақат севиб қилурлар таслим.
(Эркин Воҳидов)

П.С. Бугунги айём билан барча опа-сингилларимизни табриклайман!🌹🌷💐🌺

Шу ўринда баъзи бир фикрларимни ҳам айтиб ўтсам. Назаримда, 8-март ўз моҳиятидан узоқлашиб шунчаки аёлларни табриклаш, хурсанд қилиш куни бўлиб қолгандек гўё. Аслида эса бу кун аёлларни фақат табриклаш эмас, балки уларни жамиятда қийнаб келаётган муаммоларга жамоатчилик эътиборини қаратиб ечим бериш, уларнинг ҳақ-ҳуқуқларини таъминлашдан иборат ҳамдир.

Ҳар бир аёл жамиятда ўзидаги бунёдкорлик потенциалини эркаклар билан тенгма-тенг кўрсата олиши учун имконият яратиб бериш демакдир. Яъни аёл киши эркак бўлиб туғилмаганидан ўксинмаслиги лозим. Аёл киши фақат тор оила даврасида қолиб кетмаслиги керак. У ҳам эркаклар каби илм-фанда, санъатда, сиёсатда фаоллик кўрсата олишига йўл очиб бериш керак. Тан олайлик, жамиятда биз эркакларга маълум бир имтиёзлар бор.

Шунингдек, мен 8-мартни аёллар масаласида эришилган ютуқларнинг сарҳисоби ва кейинги 8-мартгача қилиниши керак бўлган ишларнинг режаси бўлиши керак деб ҳисоблайман. Негаки, аёллар ҳуқуқлари фақат бир кун эмас балки ҳар кун ҳимоя қилиниши лозим. Чунки бу масаласида инсоният минг йиллар ичида эришмаган нарсаларга атиги бир асрдан бироз кўпроқ вақтда эришган бўлсада, хали ечилмай қолаётган муаммолар талайгина.

Ана шу эришилган ютуқ билан ҳам аёлларни табриклайман. Бошимизга доим соғ бўлинглар!

Агар имкон бўлганда эди ҳаммаларингизга мана шу мишиқчадан совға қиворардим👇


Обуначиларим орасида кучли экспертлар борлиги эсимдан чиқибди. Постни ёзганимдан уялиб кетаяппан(:


Шукроналик ёзиш саратонни даволайдими?

Яқинда мени бир даврага илмий суҳбат қуриш учун таклиф қилишди. Суҳбат мавзуси поп-психология билан илмий психология фарқи ҳақида эди. Шунда бир киши ТВда машҳурликка эришган бир аёл психолог номини тилга олди. Ўша психолог ўз курсларининг бирида шукроналик ёзиш саратонни даволаши илмий исботланганлигини даъво қилибди. Етмаганига, даврадаги яна бир бошқа киши ҳам шукроналик ёзиш саратонни даволашига ўзи гувоҳ бўлганлигини айтса бўладими?!

Аслида, бу ҳолат когнитив хатоликнинг бир тури. Лекин буни уларга тушунтириш жуда қийин бўлди. Илмий дунёқарашга эга бўлмаган кишиларга шу масалаларни тушунтиришда қийналяпман очиғи.

Энди ануви "психолог" ҳақида гапирсам

Ҳозир умид сотиб соққа қилиш замонида яшаяпмиз. Шунақа "психологлар" пул учун аҳлоқни бир четга улоқтириб, юзсизларча одамларни лақиллатиш билан шуғулланишяпти. Уларга ишонганларни эса... хай майли содда дея қолайлик.

Сал мияни ишлатиб, одам ўзига савол бериши керак: "э тўхта, шукроналик ёзиш ростан ҳам ракни даволаса, нега унда бирор бир олий ўқув юртида дастур сифатида киритилмаган? Ахир қанчадан қанча беморлар бор-ку".

Тушунтиришларим қанчалик самарали бўлди билмадиму лекин асаб толаларим зўриқиб кетди.

@psixobloguz


Катарсис қанчалик самарали?

Келинг, кенг тарқалган ва кўпчилик ишонадиган қарашлардан бирини кўриб чиқамиз. Айтиладики, агрессив хатти-ҳаракатлар «ички босимни камайтириб» фойдали ва эҳтимол жуда керакли вазифани бажаради. Бу қараш катарсиснинг психоаналитик концепциясидан ёки энергия ажралиши тушунчасидан келиб чиққан. Зигмунд Фрейд ҳисоблашича, агрессия бу энергия бўлиб, у тўпланишда давом этаверса, касаллик чақирмаслиги учун қандайдир йўл билан ташқарига чиқиши лозим. Унинг назарияси контейнердаги сув босими ошиб бориши аналогиясига(қиёсига) асосланади: агарда агрессия оқимига йўл берилмаса, у портлашга олиб келади. Фрейд фикрича, жамият «ўлим инстинкти»ни тартибга солишда муҳим вазифани бажаради, шу орқали вайронкор энергияни мақбул ва фойдали фаолият турига айлантиришга яъни сублимация қилишга ёрдам беради. Сублимациянинг энг мақбул шакллари одатда санъат ва спорт ҳисобланган. Психиатр Уильям Меннингер «рақобатга асосланган ўйин турлари инстинктив-агрессив майлга ноодатий қониқиш имконини беради» деб таъкидлайди.

катарсис:

хусусан, энергиянинг ажралиши; Фрейд ҳисоблашича, одамларга агрессив хатти-ҳаракатларини намойиш қилишга йўл берилмас экан, агрессив энергия йиғилиб боради, шу билан биргаликда босим ҳам ошиб бораверади, натижада, ажралиб чиққан энергия чиқиш учун йўл ахтаради, охир-оқибатда ё зўравонликка ё психик касаллик белгиларига олиб келади.


Катарсиснинг ҳиссий ва жисмоний фойдасига бўлган ишонч бизнинг маданий мифологиямизнинг бир қисмига айланишга улгурди. «Таҳлил эт» фильмида психиатр (Билли Кристал ижросида) Роберт Де Ниро ижросидаги мафия бошлиғи, қотил билан терапия ўтказишга мажбур бўлади. Роберт Де Ниро қаҳрамони ҳаддан ташқари ғазаб ва ваҳимадан келиб чиққан гипертониядан азият чекади. Терапия сеансларининг бирида Билли Кристал қаҳрамони дейди: «Ғазабим чиққанда нима қилишимни айтайми? Ёстиқни муштлайман. Сиз ҳам синаб кўринг». Мафия бошлиғи учун «муштлаш» «ўлдириш»ни англатади албатта. Шу учун Де Ниро тўппончасини чиқариб, ёстиққа бир неча ўқ узади. Билли Кристал ютиниб, жилмайганча сўради: «Ўзингизни яхши ҳис қилаяпсизми?»
«Ҳа!» - дейди Де Ниро.

Ғаройибми? Ҳа. Иш берадими? Йўқ-да. Кўпгина далиллар Билли Кристалнинг ечими шунчаки иш бермаслигини кўрсатади. Бред Бушман раҳбарлигидаги бир экспериментда унинг ҳамкасби(талаба ролида) томонидан синов иштирокчиларининг жаҳли чиқарилади. Шундан кейин дарҳол бу иштирокчиларга экспериментнинг учта шартидан бирини танлаб бажариш топшириғи берилди: биринчи шартга кўра, улар бир неча дақиқа бокс қопини муштлаши ва айни вақтда уларни жаҳлини чиқарган талаба ҳақида ўйлашлари керак бўлади. Иккинчи шартда бокс қопини шунчаки жисмоний машғулот сифатида ўйлаш таклиф қилинади. Учинчи шартда эса иштирокчиларга шунчаки бир неча дақиқа ҳеч нимани муштламай ўтириш таклиф қилинади. Эксперимент якунида қайси талабалар энг кам жаҳлдор эди? Ҳеч нимани муштламай шунчаки ўтирган талабалар бўлиб чиқди.

"The Social Animal" китобидан таржима

@psixobloguz


"Осмондаги болалар" лойиҳасида Бахтиёр ака интервью бергандилар. Ўшани ўчириб юборишибди. Илм-фанни рад қилиш фақат ўзимизга зиёнлигини ҳеч тушунишмас экан-да...

Интервьюга линк👇
https://t.me/hujayrauz/3495


Ҳа айтганча, ўзи ёш авлод вакили бўлсада, маънан катта авлоддан фарқи йўқ ёшлар ҳам бор. Уларни кўриб маънан эзиламан((


Агар институтда ўқиётган талаба дарсларга келмаса, қатнашмаса, унинг ота-онаси чақиртирилади. Бу жуда ҳам кулгули аслида. Нимамиш шу орқали болани дарсларга келишини таъминлаш мумкин экан. Аммо гап шундаки, нега ота-она чақиртирилиши керак? 18 ёшга етган бола бу тўлақонли шахс. Ўз хатти-ҳаракатлари учун ўзи жавоб бера оладиган ёшда. Афсуски, катта авлод вакиллари ёшларга шахс сифатида қарашмайди. Ёш боладек муомала қилишади. Ота-оналар ҳам боласини шахс сифатида ҳурмат қилмайди. Боласи қизиққан йўналишга эмас ўзи истаган йўналишга ўқишга ўқитади. Чет элга ўқишга ҳам аксарият ота-оналар қарши бўлишади. Айниқса қиз болага. Нима бўлармиш "бизилиб" кетармиш🤦🏻‍♂

Бу аслида қўрқоқлик. Ўзининг берган тарбиясига ишончсизлик белгиси. Боласини шахс сифатида ҳурмат қилган ота-она "Бор болам, йўлинг очиқ. Дунё кез. Илм ол. Сен бахтли бўлсанг мен бахтлим бўламан" дейиши керак. Афсуски, бизни ота-оналар болани қариганда "страховка" бўлиши учун туғишади.

Бир сафар ЎзДЖТУда ишлаган пайтимда талабалардан ОТМдаги камчиликлар ҳақида айтишларини сўрагандим. Улар раҳбарият, ўқитувчи ва тьюторлар шахс сифатида қарамасликларидан шикоят қилишганди.

Катталарга насиҳат қилган билан фойдаси йўқ. Онг ўсишдан тўхтаб бўлган. Лекин ёшлар, сиз ҳеч ота-онангизга ўхшаманг. Улардан ақлли бўлинг. Катта авлод ўзидан бизга жуда оғир меросларни қолдирмоқда: Сифатсиз таълим, коррупция, непотизм, расвоси чиққан экология. Ҳа, буларга айнан катта авлод сабабчи. Энди бу муаммоларни тузатиш бизнинг гарданимизда.

@psixobloguz


Бугун 14-февраль халқаро китоб совға қилиш куни. Фарзандларингизга, яқинларингизга китоб совға қилдингизми?


Ўрганишим керак бўлган куй


Муваффақиятни, бахтни ваъда қилувчи китоблар ҳам қанақадир тренеру коучлар ҳам шу тарзда ишлашади аслида.


«Одамларни қандай лох қилиш мумкин?» номли китобга буюртма бергандим. Лекин мана бир ойдирки, ҳали ҳам китобдан дарак йўқ. Нега экан а?!🤔


skott_o_lilienfeld_50_velikih_mi.epub
4.0Mb
«Поп-психологиядаги 50 та буюк афсона»

Омма орасида жуда кўплаб афсоналар айланиб юради. Мазкур китоб эса поп-психологиядаги энг машҳур афсоналар ҳақида экан. Ўқиб кўринглар.


«ПсихоБЛОГ» dan repost
Талабаларингга жуда ҳам зўр, прям мияни портлатворадиган китобларни ўқишни тавсия қиласан. Рўйҳатини ташлаб беринг деб дод-вой қилишади. Рўйхат ҳам ташлаб берасан. Якунда:

Ҳеч ким ўқимайди:)

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.