#РУХИЯТ
ЎЗИНГИЗГA ҚAЙ ДAРAЖAДA ИШОНAСИЗ🗯 Ҳаётингизда шундай вазиятлар бўлган-ки, Сизда «мен буни аниқ уддалай олмайман» деган ўй ўтган, аммо Сиз уддаладингиз!
🗯 Ҳаётингизда шундай муаммолар бўлган-ки, Сизда «мен бу муаммони умуман ҳал қила олмайман» деган фикр бўлган, аммо Сиз уларни ҳал қилдингиз!
🗯 Ҳаётингизда шундай инсонлар ёки буюмлар бўлган-ки, Сизда “мен уни йўқотсам яшай олмайман” деган қўрқувлар бўлган, аммо Сиз яшамоқдасиз!
🗯 Сиз бугунги кунда кучли, ақлли, кўп тажриба ва билимга эгасиз! Йўл осон бўлмасада, Сиз ундан муваффақиятли ўтдингиз.
🗯 Aлбатта, қийинчиликларга яна дуч келишингиз мумкиндир, эҳтимол ҳозир қийин босқичдан ўтаётгандирсиз.
🗯 Aгар шундай вазиятда бўлсангиз, ўтган кунларга бир назар солинг. Сиз «ҳеч қачон қила олмайман» деб ўйлаган вазиятларингизда ҳам қила олгансиз, уддалагансиз!
🗯 Чунки, Сиз ноёб кучга эгасиз!
🗯 Сиз ўзингизни борингизча қабул қилинг!
🗯 Сиз ўзингизга тўлиқ ишонч билдиринг!
🗯 Сиз ўзингизни доимо қўллаб-қувватланг!👇🏼
©️Ш Махсумова
@PSIHOLOGRAM