#ИСЛОМ_ВА_ПСИХОЛОГИЯ ИСЛОМ ВА ПСИХОЛОГИЯ Психология ва ахлоқ муаммолари Исломга нисбатан турлича муносабатга эга. Бир томондан, у ғарбда яшаётган мусулмонлар ҳақида хато фикрлар, уларнинг феъл-атвори ва менталитети ҳақида стереотип (бир ёқлама) тасаввурлар билан боғлиқ. Бошқа тарафдан, аксарият ҳолларда фундаментализм ва мутлақ ҳукуматга таянишга ўрганган мусулмонлар жамиятида фикр хилма-хиллиги, қарама-қаршилиги ҳамда конструктив баҳс-мунозара юритишга ҳалақит беради.
Замонавий ғарб психология назариялари тамаддунлар тўқнашувига қурилган манбаларга, чуқур ўрнашиб қолган хато қарашлар ва хурофотларга мурожаат қилади. Айни пайтда, ушбу назариялар ислом фундаментализмига «ташхис» қўйиб, у ҳақида сиёсий ва маданий жиҳатларни этиборга олмаган ҳолда мулоҳаза юритади. Муаммонинг яна бир томони шунда-ки, ғарбий таълимотларга муқобил равишда мўминларга психологик ёрдам кўрсатиш ёки бу йўналишда бугунги жамият муаммоларини таҳлил қилишга хизмат қилувчи исломий психологик назариялар йўқ ҳисоби.
Ўрта асрларда яшаб ўтган Киндий, Ибн Сино, Фаробий ва Ғаззолий каби олимлар инсон хулқ-атворини ислом нуқтаи назаридан ўрганишга катта эътибор қаратган. Бироқ замонавий психология бу ёндашувни писанд қилмайди, ҳатто, уни инкор этади. Таассуфки, ислом психологияси пойдеворига асос солган мусулмон олимлари VIII аср бошларидаёқ инсон фаровонлиги, хулқ-атвордаги муаммолар ечими, ўз устида ишлашга оид руҳий машғулотларни таклиф қилган бўлсалар-да, келгусида бу назариялар ривожлантирилмади. Аслида, исломнинг психология билан чамбарчас боғлиқлиги, эътиқод ва илоҳий таълимотни руҳий саломатлик калити эканини англаш руҳий саломатликка катта ёрдам беради.
Эътиқод етакчи ролда бўлмоғи шарт! Ислом психологиясини унинг замонавий аналогидан ажратиб турадиган асосий жиҳат айнан шунда бўлиши лозим. Замонавий дунёвий психология инсон хулқ-атворининг руҳий пойдеворини назарига илмайди. Бу ҳолат фикрлаш жараёнлари, инсон хулқ-атвори, йўл-йўриқлар ва мотив-ниятларни хато тушунишга олиб келади.
Аслида, психологиянинг асосий мақсадларидан бири – одамни ички зиддият ва дарддан халос қилиш, гарчи дунёвий психология услуби бошқача бўлсада булар ислом таълимоти мақсадларига ҳам мос келади. Замонавий психология ахлоқийлик ва хулқ-атвор тушунчаларини универсал атамалар билан изоҳлайди, рухий ҳолатнинг маънавий ва маданий ўзига хослигини инобатга олмайди. Бошқа томондан, Исломда одоб-ахлоқни дин ва тақвога боғлайди. Манба: CILE Center
Абу Муслим таржимаси @Psixoterapevtuz