ПСИХО-БИЗНЕС
Тирикчилик, пул топиш, меҳнатдан юқори даражада даромад олиш, бизнес юритиш ҳамда аҳолини моддий эҳтиёжини қондириш борасида ELMADAD ташкилоти изланишлар олиб бормоқда. Натижада ечимлар ўрганилиб, тезкорлик билан оммага кенг таништирилмоқда. Бир сўз билан айтганда, ўйлашга ва бу масалада иккиланишга ҳаққимиз йўқ! Аллоҳга таваккал қилиб ўз тажрибаларимизни халқимизга улашиш бизнинг виждонимиз олдидаги вазифамиз саналади. Чунки аҳолининг моддий таъминоти бевосита ҳар кимни кундалик харажатларга бориб тақаладиган масаладандир. Овқатланмасдан қийналиб қолган одамга ўша заҳоти зудлик билан ёрдам бериш ўрнига – эртага келинг ҳал қиламиз! – деб жавоб бериш унга ўлим тилаш билан тенгдир! Орамизда кимдир тўй ғамида бўлса кимлардир тўйиб овқатланиш дардида юрганини асло ёддан чиқармаслик лозим. Берилаётган маълумотларимизнинг ҳам асл муддаоси шундаки, қайсидир инсонга мазкур тавсиялар сув ва ҳаводек зарур бўлиб турган бўлиши мумкин.
Эътиборни жамлаш бугунги даврда ўта мушкул машғулот ҳисобланади. Танамиз ухласада миямизда минг хил ўй хаёллар билан қайнаб туради. Баъзан нима деб гапираётганимиз сезмай қоламиз. Чунки оммавий тарзда бутун халқимиз руҳий томонлама жароҳатланганини изланишларимиз орқали англаб етдик. Маълумки, табиий офат, ҳалокат ва шунга ўхшаш ҳодисаларга учраган одамлар қўрқув исканжасига тушиб қолади. Халқаро инсонпарварлик ташкилотлари ёки давлатнинг тиббий ходимлари асосан психолог шифокорлар жабрланганларга ёрдам кўрсатади. Уларни руҳий изтироб ва шок яъни карахт ҳолатдан чиқаришга доир муолажаларни амалга оширади. Мисол учун оммавий ахборот воситаларида бериладиган хабарларга эътибор қаратсак, зилзиладан кейин қутқариб олинганларга нисбатан қилинган чора-тадбирлар бу ҳақиқатни исботлаши қийин бўлмаса керак.
Энди асосий масала қайтсак, Иккинчи Жаҳон урушида яҳудий(еврей) халқига нисбатан Гитлер томонидан ўта аёвсиз сиёсат олиб борилди. Инсоният тарихидаги улкан қатлиом амалга оширилди. Ҳозирги кунда Исроил давлатидаги ушбу халқ вакилларининг авлодлари истиқомат қилаётган бўлсада, еврей ёшлари ўртасида Германия давлатига нисбатан қўрқув ҳамон сақланиб қолган. Илмий томондан айтганда бу аждодлардан авлодларга генетик тарзда ўтиб келаётган иллатдир. Шунинг учун Исроил давлатида ёшлар сиёсати биринчи даражага кўтарилган. Мазкур масала моҳиятидан келиб чиқадиган бўлсак, юртимизда тадбиркорлик ва ишбилармонлик муҳитидаги асосий муаммоларидан бири бу – ўтган асрнинг бошларида бадавлат ва зиёли аждодларимизга нисбатан қўлланилган қатағон сиёсатига бориб тақалади. Бунинг оқибатида бизнес оламида фаолият олиб боришга тўсқинлик қилаётган омил деб, руҳий қўрқувни тушунмоғимиз лозим. Соғлиқни сақлаш вазирлиги биринчи даражада тадбиркорлик бўғинига айлантириш эса, ушбу соҳани асосий муаммосини ҳал этишга хизмат қилиши мумкин. Жойларда Психологик марказлар айнан ушбу вазирлик тасарруфида ташкил этилиши лозим бўлади. Бир сўз билан айтганда, аҳолини тадбиркорликка йўналтириш сиёсатида аввало одамларни руҳий даволаш керак. Акс ҳолда ўз ишини бошлаган ва бизнесга қадам қўйганларнинг аксарияти солиқчи, ички ишлар ходимлари ва бошқа текширув органларини вакилларини кўрганда тўсатдан ранги оқариб қолаверади. Масалани том маъноси шундаки, халқимизга рус тилида айтганда етарли даражада бизнесга қадам қўйиш учун ДУХ етишмаябди. Ўзига ишонмаган қуёнюрак халқни ҳамма қўрқитишга ҳаракат қилади. Афсуски, бундан ўз навбатида роҳатланади. Мазкур мавзуни улашиш ва муаммони асл илдизини кенг оммага тарқатиш ҳар биримизнинг виждонимизга боғлиқ! Тадбиркорлик учун диплом эмас балки муолажа керакдир! Юқорида асосан калит сўзлар берилди ва кенг ёритилмади! Янада тушуниб олиш учун эътиборимизни жамлашга ҳаракат қиламиз.
Ҳурмат билан,
ELMADAD раҳбари Мардон Аслонов
www.elmadad.uz
👉 https://telegram.me/joinchat/AAAAAEHvZ0FLpg7nhKtdUQ