КУНДАЛИК КУНЛАРИМИЗ
Халқимиз олдида энг оғир давр босқичи турибди. Азалий тушунчалар билан ҳақиқий воқеълик тўқнашуви гувоҳи бўлмоқдамиз. Мақсадлар эзгу ҳаёт учун талпинса, қарашлар тушкунликка судрамоқда. Чет элга кетиш орзуси ўз-ўзидан юртдошларимиз онгида пайдо бўлмаётганига қатор омиллар сабабчидир. Юртимизда аксарият оилалар деҳқон хўжалигида меҳнат қилишга йиллар давомида мослашиб қолгани ҳам айни ҳақиқатдир. Бир йил 365 кунни ташкил қилса, ҳосилдан даромад олиш ва меҳнат қилиш вақти ўртасидаги тафовут қандай эканлигини ҳисоблаб кўришимиз лозим. Шундагина йўналишни ўзгартириш ҳақида астойдил ўйлашга мажбур бўламиз. Барчамизга маълумки, эрта баҳордан деҳқончилик ишлари бошланиб, керак бўлса қиш фаслигача давом этади. Сўнгра асосий ҳосил сарҳисоб қилинади. Бу вақт мобайнида биринчи, иккинчи ёки учинчи экинлардан ҳам даромад олинади. Лекин ушбу меҳнат қилинадиган ойларда деҳқонлар жамият ўзгаришларидан, янгиликлардан ва умуман қайнаб турган бозор муносабатларидан йироқда ўз юмушлари билан овора бўлади. Экин турини экиш, сув суғориш, вақтида бегона ўтлардан тозалаш, минерал ўғитлар сепиш ва бошқа ишлар шулар жумласига киради. Табиат инжиқликлари, қурғоқчилик ва энг алам қиладигани мутасадди раҳбарларга боғлиқ бўлган тўсиқларни енгиб ўтиш учун деҳқонларимиздан буюк жасорат талаб этилади. Шунингдек, иш айни қизиган паллада танишларнинг тўй, маросим ёки маракаларига боришнинг машаққатини бошдан ўтказадиган инсонлар жуда яхши биладилар. Худо кўрсатмасин оила аъзолари ўртасида кимдир бетоб бўлиб қолса борми меҳнаткаш деҳқонларимиз учун шифохонага олиб бориш ўта оғир иш саналади. Дастурхонимиздаги нозу-неъматлар ортида шундай машаққатли меҳнат борлигини кўпинча ҳис қилмаймиз. Тупроқдан ўз меҳнати билан эмас, балки отасини пули эвазига юқори лавозимга чиққан ёки чиққан бўлсада ўтмишини унутган ноинсофлар ушбу ҳақиқатни қаердан ҳам билсин?!
Юқорида келтирилган ҳаётий мисоллар хоҳлаймизми йўқми - бу бизнинг жонажон халқимизнинг турмуш тарзини ифодалайди. Уларнинг фаолияти устидан қарорлар чиқарамиз, муҳокамалар қиламиз ва тупроқдан умуман хабари бўлмаганларни йиғиб кўрсатувларда фикрлар оламиз. Нима қилсак қиламиз-у, лекин улар бундан бехабар қолаверишади. Деҳқонларимиз меҳнат қилаётган далалар ташқи оламдан узилганини билишни ҳам хоҳламаймиз.
ELMADAD ташкилоти юқоридагиларни пастга қаратишдан кўра пастдагиларни юқорига қараб ҳаракат қилишининг тарафдори. Биринчидан, оғир меҳнат қилган инсон сабрли ва матонатли бўлади. Иккинчидан, муомалада қўполлик қилса ҳам аслида бағрикенг ҳисобланади. Учинчидан, юзида табассум аримаса ҳам қалби синиқ ва буюк орзулари мужассам бўлади. Кўз ўнгида яқин инсонлари машаққатли меҳнат билан банд бўлганни кўрган ҳар қандай фарзанд аламини ичига ютиб, катта ишларни амалга ошириш пайида бўлади. Юртимизнинг турли жойларидан ташкилотимизга шундай ёшларимиз маслаҳат сўраб мурожаат қилишмоқда. Эътибор берган бўлсангиз моддий ёрдам эмас балки маслаҳат сўрашмоқда. Уларга энг фойдали ёрдам ҳам беғараз ва самимий маслаҳат беришдир. Ўргатинг! Қиламан! – деб турган ғайратли инсонларга қимматли маслаҳат бермаслик катта гуноҳ эмасми?! Юзларини кўрмасакда уларни меҳнатлари эвазига хонадонимизга кириб келган маҳсулотларни тановул қиламиз. Аслида улар учун фойдали маълумотларни мазкур мавзуда берар эдик. Лекин уларнинг аксарияти деҳқончилик ишлари билан банд эканлигини инобатга олдик. Бу мавзу оғзини тўлдириб ҳаммага ақл ўргатаётган умрида эса кетмон ушламаган машҳур кимсаларга тегишли!
Мардон Аслонов
www.elmadad.uz
👉 https://telegram.me/joinchat/AAAAAEHvZ0FLpg7nhKtdUQ