АСЛ САБАБ
Халқимиз орасида умуман орамизда бир тоифа инсонлар борки, уларни тентак деса, ўта ақлли кўринар, доно деса, калласи бўм-бўшлиги намоён бўлар. Ушбу тоифага мансуб инсонларни аниқлаш учун ҳаётий воқеаларга назар соламиз. Шундан сўнг хулосамизни баён қиламиз. Исрофгарчилик тўғрисида танқидий фикрлар айтишга одатланиб қолган бўлсакда лекин амалий ишлар бошимизга тушган тақдирда оқим билан ҳамнафас кетишга мажбур бўлиб қоламиз. Тўй ёки маракадаги ҳолатингизни эслаб кўринг! Эҳсон соҳиби бўлиб, йиғинларда меҳмонларни кутиш билан банд бўласиз. Тўғрими?! Асосий “операция” ичкарида ғирт бегоналар бошчилигида бошқарилади. Уйингизга ҳаётида бир маротаба ҳам қадам босмаган безбетлар қозон бошида. Бир кунда тоғажон, амакижон, бойака, хўжайин ва бошқа шунга ўхшаш номларга эга бўласиз. Хонадонингиз соҳибаси аёлингизнику қўяверинг! – юзлаб меҳмонлардан ҳол-аҳвол сўраш ва бир хил саломлашиш билан овора. Хуллас, ўша кунда тўй эгаси бўлган эр-хотин ҳотамтой ва саховатли бўлиб, барча истакларни бажо келтиргани тайёр бўлади. Гап орасида айтиб ўтдик лекин эътибор берилса тўйга алоқаси бўлмаган айрим инсонлар борки, улар уч-тўрт киши жам бўлиб қайсидир маънода шодиёна кунда бошқарувчи вазифасини бажарадилар. Четдан қараган киши уларни куёвнинг тоғаси ёки келиннинг амакиси деб тасаввур қиладилар. Аслида ҳақиқий амаки ва тоғалар ичадиган бўлса қаердадир бўкиб ётган бўлади, ичмайдиган бўлса тўйхонадан ўз уйига қочган бўлишади. Мана четдан туриб хулоса қилган кишининг хатоси қаерда?!
Энди давлат миқёсидаги ишларга тўхталамиз. Маълумки, ривожланишнинг янги босқичига ўтдик. Президентимиз Шавкат Мирзиёев амалга оширилаётган мазкур босқичдаги ислоҳотлар асосчиси бўлиб, турли соҳаларда таҳсинга лойиқ ишларни амалга оширмоқдалар. Қизиқ томони шундаки, худди тўйдаги инсонлар сингари давлат бошқарувида ҳам ўзини Президентнинг асосий одамларидан биридек кўрсатадиган нокаслар сони кўпчиликни ташкил қилади. Айримлари билан суҳбатлашсангиз худди давлат раҳбари билан боғчага бирга борган қадрдон дўстидек онгимизда у одамга нисбатан тасаввур пайдо бўлади. Мана азизлар, навбатдаги хатолик! Эътибор билан қарасангиз уларнинг тирикчилиги шу! Ким билади қачонлардир тўйхонада бегонани тоға деб қорин тўйғизиб юрган кимсадир балки. Ким бўлишидан қатъи назар халқ, давлат ва президент сиёсатига фойда келтирадиган лойиҳа, фикр ва ҳаракатларни тўхтатиб қўйишга ҳеч кимни ҳаққи йўқ!
Нима учун бу масалага алоҳида эътибор қаратишга мажбур бўлдик?! Чунки бундай тоифадаги кимсалар тараққиётимизга тўсқинлик қилаётган сабабларнинг асосийси ҳисобланади. Улар халқни давлатдан, давлатни эса халқдан узоқлаштиришга мойил бўлади. Бундай қуртларни пайқаш ҳар кимни қўлидан келмайди. Лекин ҳаракат қилинса, уларни аниқлаш мумкин. Бу ишлар билан аввало Президент девони, ҳукумат бошқаруви ёки бошқа тегишли идоралар шуғулланиши мумкин. Нима бўлган тақдирда ҳам, оддий халқ ушбу ҳақиқатни билиши лозим. Яъни халқимиз ва давлатимиз манфаатларини ҳимоя қилишда тўсқинлик қиладиган ходим ҳақиқий ходим бўлмаслиги мумкин. Ҳеч қандай эътироз ва қаршилик эзгу мақсадимиздан қайтармасин! Президент ким бўлишидан қатъи назар ундай тоифадаги кимсалар фақат юқори лавозимда раҳбар бўлиб қолишга интилишини асло ёддан чиқармаслик керак. Айтганча, уларнинг фикрлаши саёз бўлиб, қуроллари маддоҳлик ва лаганбардорлик саналади. Паст кетган одамни эзишга ва ўзига ишонган одамдан қўрқиши аниқланган. Шунинг учун имкон қадар, ҳақ-ҳуқуққа оид китобларни ўқиб, бемалол қўрқмасдан ундайларга гапириш тавсия этилади. ELMADAD ташкилоти ҳаммага омад тилайди.
Эҳтиром билан,
Мардон Аслонов
www.elmadad.uz
👉 https://telegram.me/joinchat/AAAAAEHvZ0FLpg7nhKtdUQ