СЎЗЛАР СЎЙЛАР
Кунларнинг бирида ёши улуғ онахон уйларида ёлғиз тунни ўтказишларига тўғри келиб қолибди. Балки фарзандларнинг сафар ёки зарур эҳтиёжлари туфайли шундай ҳолат юзага келгандир. Ушбу фурсатдан фойдаланиб олиш учун ўғри ҳам режалар тузибди. Қоронғу кечада ҳовлидаги ўғрининг қадамларини сезиб қолган кўзлари нури пасайган онахон ётоқхона деразасини очиб, узоқдаги шарпага қараб – Жойингиздан қимирламанг! Тўхтанг! – деб бор овозлари билан бақирган заҳоти ўғри шоша-пиша қочишга тушиб деворга сакрабди. Онахон эса, – Қочманг! Танидим! – деган эканлар ўғри – Таниган бўлса ёмон бўлди! -деб орқасига қайтиб, онахонни ўлдириб кетибди. Ушбу ҳикоя барчамизни ўйлантириб қўяди. Ким билсин узоқдаги ўғрини кимлиги билишга ожиз бўлган маъсума онахоннинг – Танидим! – деган сўзлари қурбон бўлишларига сабаб бўлгандир балки?!
Ҳаётимиз давомида билиб билмай сон-саноқсиз ўғриларга дуч келамиз аслида. Мазкур ҳақиқатни англаш учун ўта зийрак ва дунёқарашимиз кенг бўлиши талаб этилади. Хавотирга ўрин йўқ! Худо хоҳласа барчамиз биргаликда онгимиз ва фикрлашимизни тез орада янада яхши томонга қараб ривожлантиришимизга ишонамиз. Энди ўғрилар ҳақида бироз тасаввурга эга бўлсак, вақтимизнинг ўғрисига бекорчиликдан биз билан суҳбат қуриб бировларни ғийбат қиладиган хотинчалиш эркаклар киради. Булар ишда, кўчада, ижтимоий тармоқларда, телефонда ва биз юрган мазилларда тўлиб тошган. Асабимиз ўғрисига эса, асосан давлат идоралари, ҳокимлик, шифохона хуллас халқимиз кўпроқ мурожаат қиладиган ташкилотларнинг айрим тарбиясиз, масъулиятсиз бир сўз билан айтганда ифлос ходимлари киради. Мақсадларимиз ўғрисига пессимист, қарашдаги башараси хафа яқин инсонларимиз киради. Умумий қилиб уларнинг асосийлари ҳақида маълумот бериб ўтдик. Аслида уларнинг турлари жуда ҳам кўп. Инсоний фазилатларга тўсқинлик қиладиган ҳар қандай одамни иккиланмасдан ўғри деб айтсак бўлаверади. Уларнинг энг ашаддийлари бу ширин сўз орқали қалбимизни ром қилиб, биз учун муқаддас бўлган ғояларимиз, фикрларимиз, лойиҳаларимиз ва сирларимизни ўғирлаб, сўнгра ўзлаштирадиган чўчқасифат кимсалардир.
Ўғрини қароқчи урибди! – деган сўздан келиб чиққан ҳолда яхши маънода ақлли қароқчига айланмасак бўлмайди. Санаб ўтилган ўғриликлардан бирига дуч келган вақтда ақлимиз масала моҳиятига етмаса, ҳикоядаги онахон каби ўзимизга жабр қилмасдан, тишимизни тишимизга қўйиб диққат эътиборни жамлаш лозим. Бунда вақт қанчалик кўп бўлмасин, гоҳида билганимизни сездирмасликка ҳаракат қилиш фойдалидир. Сабр билан кутиш ва кутилмаган вақтда ҳаракат қилиш матонатли инсонларга хос фазилатдир. Нимани назарда тутганимизни англаб етганингизга ишонамиз. ELMADAD ташкилотига бўлаётган мурожаатлар сирасига ҳар хил характерга эга инсонлар киради. Бозорда бор пулини ўғирлатиб қўйгандек ҳаётдан умидини узган инсонлар сони афсуски ортиб бормоқда. Уларнинг ўзларига бўлган ишончини қайтариш ўта мураккаб жараён бўлсада, лекин асосан натижа ижобий ҳал бўлиши ҳар биримизни руҳлантиради. Сўзларингиз Сизга ва яқинларингизга салбий таъсир қилмаслиги ва натижада ғолиб бўлишингиз учун ақлга кўпроқ суянишга мажбур эканлигингизни унутманг! Жаҳлга ишониб жазога маҳкум бўлиш ҳам бор ҳақиқатдир. Адолатсизликка қарши курашиш учун аввал андиша қилинг! Сўнгра мукаммал ечим пайдо бўлади. Маълумки, шайтон инсонлардан жаннатга кириш амалларини ўғирлаб жаҳаннамга етаклайди. Уни йўлига тушмасликнинг оддий усули жаҳл келган вақтда ухлашга ҳаракат қилишдир. Қанчадан-қанча ақл ва заковат эгалари ушбу ҳақиқатни вақтида англамагани учун ҳаётини гуллаган даврини туҳмат ва адолатсизлик сабаб панжара ортида ўтказишганини асло ёддан чиқармаслигимиз лозим. Давлатимиз ва халқимиз учун фидойи қароқчилар бўлайлик...
Мардон Аслонов
www.elmadad.uz
👉 https://telegram.me/joinchat/AAAAAEHvZ0FLpg7nhKtdUQ