Pressuzb


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Муҳим воқеалар ва эксклюзив янгиликлар манбаси
Алоқа учун: @pressuzbot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Президент Администрациясида штат бирликлари камида 50 фоизга қисқартирилиши ҳақида тарқалган хабарларга изоҳ берилди

Ижтимоий тармоқларда Президент Администрациясида штат бирликлари камида 50 фоизга, бошқа давлат ташкилотларида ҳам қисқартириш бўлиши ҳақида расман тасдиқланмаган маълумотлар тарқатилди.

Ушбу хабарларга Президент матбуот котиби Шерзод Асадов расмий муносабат билдирди:

“Барча даражалардаги давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларида, шу жумладан Президент Администрациясидан тортиб қуйи ташкилотларгача бўлган барча идораларда штат бирликларини мақбуллаштириб бориш ишлари бу - доимий жараён ҳисобланади.

Бундан кўзланган асосий мақсад – бир-бирини такрорловчи функцияларни қисқартириш, давлат бошқаруви тизими ва давлат хизматчиларининг фаолияти самарадорлигини ошириш, барча идораларда бюджет маблағларидан оқилона ва тежамкорлик билан фойдаланишни таъминлаш.

Бу жараённинг ҳажми ва кўлами қай даражада бўлиши, мазкур йўналишда тегишли ўрганиш ва таҳлиллар ўтказилганидан кейингина маълум бўлади.

Шу сабабли, оммавий ахборот воситалари, блогерлар ва ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан бу мавзуга доир хабарларни тарқатишда фақат расмий манбаларга таянишни сўраймиз”, деб ёзди Шерзод Асадов.

@pressuzb


Сирдарё вилояти прокурорининг катта ёрдамчиси машинасидан кучли таъсир қилувчи дори топилди

Тошкент вилояти Зангиота тумани ҳудудида ўтказилган тезкор тадбирда, Сирдарё вилояти прокурорининг катта ёрдамчиси бошқарувида бўлган “Спарк” русумли автомашина тўхтатилиб, кўздан кечирилди.

Натижада, автомашина салонида 50 дона “Зардекс” кучли таъсир қилувчи дори воситаси борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, унга мазкур дори воситаларини сотган Cамарқанд вилоятининг Булунғур туманида истиқомат қилувчи, 1997 йилда туғилган фуқаро Тошкент шаҳрида қўлга олинди ва ундан ҳам 300 дона “Зардекс” кучли таъсир қилувчи дори воситаси ашёвий далил сифатида олинди.

@pressuzb


Startup Garage филиаллари водий вилоятларида ҳам очилди

4 февраль куни Наманган вилоятида (манзил), 5 февраль куни Фарғона вилоятида (манзил), 6 февраль куни эса Андижон вилоятида (манзил) Startup Garage филиаллари тантанали равишда очилди.

Шунингдек, лойиҳа жамоаси водийда ёшлар, стартапчилар ва инновацион ғоя эгалари билан учрашиб, улар билан мулоқот қилишди.

Шундай қилиб, Startup Garage филиаллари очилган ҳудудлар 10 тага етди. Мазкур ташаббус доирасида ҳар бир ҳудудда 20 дан ортиқ, республика бўйича эса жами 200 дан ортиқ лойиҳани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш режалаштирилган.

@pressuzb


Швейцария Бош прокуратураси томонидан Гулнора Каримовадан мусодара қилинган $182 млн Ўзбекистонга қайтарилади

Ўзбекистон ҳукумати ва Швейцария Федерал Кенгаши ўртасида “Мусодара қилинган активларни тақсимлаш тўғрисидаги битим” имзоланди.

Битим доирасида тахминан 182 млн доллар миқдоридаги маблағлар Ўзбекистонга қайтарилиши белгиланган. Мазкур маблағлар Ўзбекистон Республикаси айрим фуқаролари томонидан ноқонуний орттирилган бўлиб, 2012-йилда Швейцария Бош прокуратураси томонидан Г.Каримовага нисбатан қўзғатилган жиноят иш юритуви доирасида тўлақонли мусодара қилинган эди.

Маблағлар Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг “Uzbekistan Vision 2030 Fondi” Кўп шериклик траст Жамғармаси орқали қайтарилади.

@pressuzb


Президент матбуот котиби Шерзод Асадов Шавкат Мирзиёевнинг Малайзияга ташрифи якуни бўйича таассуротлари билан бўлишди

“...Президентимизни кутиб олишга Малайзия парламенти спикери чиққани, малайзиялик ҳамкасбларимизнинг айтишича, ушбу мамлакат протокол амалиётида илгари кузатилмаган воқеа бўлди. Бундан ташқари, Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳим Президентимиз Шавкат Мирзиёевга бутун кун давомида, барча расмий тадбир ва учрашувларда ҳамроҳлик қилди. Ҳаттоки мулоқотни давом эттириш учун Ўзбекистон Президентига ажратилган қароргоҳга шахсан ташриф буюрди. Кейин улар биргаликда, бир машинада "Petronas" бош қароргоҳига йўл олишди, у ерда компания раҳбарияти билан учрашув ўтказишди.

Ўзбекистон Президенти шарафига уюштирилган расмий қабул маросимида Малайзия санъаткорлари ўзининг бой тарихи ва маданияти билан бир қаторда халқимизнинг куй-қўшиқлари, рақсларидан иборат концерт дастурини намойиш этгани ҳам алоҳида эътибор ифодаси бўлди.

Бундай норасмий ва самимий муносабат икки етакчи ўртасидаги яқин дўстликдан, Ўзбекистон ва Малайзия халқларининг бир бирига бўлган юксак ҳурмати, икки томонлама муносабатларнинг порлоқ истиқболидан далолат беради”, деб ёзди Асадов.

Маълумот учун, ушбу ташриф Ўзбекистон Президентининг Малайзияга сўнгги 20 йил ичидаги илк расмий ташрифи ҳисобланади.

@pressuzb


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
ДХХ ва ИИВ тузилмалари томонидан 3-4 февраль кунлари Ўзбекистон миқёсида “Қорадори” кенг кўламли тадбирларининг дастлабки босқичи олиб борилди.

@pressuzb


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ёшлар ишлари агентлигининг ҳақиқий брендга айланган лойиҳаси – “Ёш китобхон” танловининг ҳудудий босқичи бошланмоқда.

2017 йилдан бери ҳар йили ўтказилиши анъанага айланган мазкур лойиҳа миллионлаб китобсевар ёшларни қамраб олиш баробарида китобхонликни ривожлантирадиган йирик тизимга айланди.

Ғолиблар Президент совғаси – электромобил билан мукофотланади.

@pressuzb


Президент қарори билан Ҳасанов Шарифбек Шамсиддинович — Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги директори лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар Ш.Ҳасанов Ҳисоб палатаси ва Вазирлар Маҳкамасида турли лавозимларда фаолият юритган.

@pressuzb


Ўзбекистонда камбағаллик чегараси янгиланди

Ўзбекистонда 2025 йил учун ҳисобланган минимал истеъмол харажатлари қиймати бир ойда киши бошига 669 минг сўмни ташкил этди (+3 фоиз). Бунгача 648 минг сўм эди.

Маълумот учун, жаҳон тажрибасида минимал истеъмол харажатлари кўрсаткичидан камбағаллик чегараси сифатида фойдаланилади.

@pressuzb


Startup Garage филиаллари энди водийда!

4 февраль куни Startup Garage’нинг Наманган филиали тантанали равишда очилди. Мазкур лойиҳа филиали Наманган шаҳридаги “АлоқаБанк” биносида (Тўрақўрғон кўчаси, 75-уй) жойлашган.

Шунингдек, 5 февраль куни Startup Garage’нинг Фарғона, 6 февраль куни эса Андижон филиаллари очилиши кутилмоқда.

Бунда Startup Garage жамоаси ёшлар, стартапчилар ва инновацион ғоя эгалари билан учрашиб, улар билан мулоқот қилишади.

@pressuzb


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
МУ5 телеканалининг “Гапиринг+” деб номланган янги кўрсатувида Жиззахда ўзга шахслар номига кредит расмийлаштириб, уни ўзлаштирган банк ходимаси ҳақида суриштирув ўтказган журналист Рухсора Ғофурова кейси муҳокама қилинди.

Ўзига хос формат, янгича ёндашув асосида тайёрланган дастурга жалб қилинган халқаро адвокат Даврон Аҳмедов қонунчиликда журналист эълон қилган танқидий материали учун таъқибга олиниши чекланганлиги ҳақида етарли асослар борлигини таъкидлади.

@pressuzb


Барча давлат органлари ва ташкилотларининг веб сайтлари энди gov.uz платформасида юритилади

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан, 2025 йил 1 мартдан бошлаб давлат органларининг расмий веб-сайтлари фақатгина ягона платформада (gov.uz) юритилиши белгиланди.

Давлат органларининг раҳбарлари ташкилотининг расмий веб-сайти ягона платформада юритилиши учун шахсан жавобгар ҳисобланади.

“Киберхавфсизлик маркази” ДУК Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда ягона платформани ҳар олти ойда беғараз асосда киберхавфсизлик талабларига мувофиқлигини экспертизадан ўтказиб боради.

@pressuzb



13 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.