Юртимизда 5300 дан зиёд хусусий тиббиёт муассасалари фаолият кўрсатмоқда
Сўнгги йилларда мамлакатимизда хусусий тиббиёт муассасалари учун қулай шарт-шароитлар яратиш, улар фаолиятини тартибга солиш ва лицензиялаш тизимини такомиллаштириш, кўрсатилаётган хизматлар ҳажми ва турларини оширишни рағбатлантиришга қаратилган кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.